Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


-иш: Ёғларнинг эрувчанлиги


Download 1.1 Mb.
bet36/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

2-иш: Ёғларнинг эрувчанлиги


Р е а к т и в л а р: a) ўсимлик мойи (зиғир ёки пахта мойи), в) қаттиқ ёғ (қўй ёки мол ёғи), д) диэтил эфири, e) aцетон, г) этил спирти, д) дистилланган сув.
Ишнинг бажарилиши: 4 тадан икки қатор қилиб пробиркалар қўйилади. Биринчи қатордаги пробиркаларга бир неча томчидан ўсимлик мойидан томизилади. Иккинчи қатордагиларга эса, қаттиқ ёғдан кичик бир бўлакдан солинади. Ҳар иккала қаторнинг биринчи пробиркаларига 2 мл дан дистилланган сув солинади, иккинчи пробиркаларига шунча миқдорда эфири, учинчи пробиркаларга ацетон, тўртинчи пробиркаларга эса спирт солинади. Ҳамма пробиркалар яхшилаб чайқатилади ва ёғларнинг ҳар ҳил эритувчиларидаги эрувчанлиги кузатилади. Спиртли пробиркани сув ҳаммомида иситиш тавсия этилади. Тажрибанинг натижалари ёзиб қўйилади.
3-иш: Ёғларнинг эмулсияланиши
Р е а к т и в л а р: a) ўсимлик мойи, в) 2% ли натрий карбонат, д) 2% ли совун эртмаси, c) ўт суюқлиги, г) дистилланган сув.
Ишнинг бажарилиши: 4 та пробирка олиб, хар бирига 5 томчидан ўсимлик мойидан томизилади. Биринчи пробиркага 2 мл дистилланган сув, иккинчи пробиркага 2 мл 2 % ли натрий карбонат эритмасидан, учинчи пробиркага 2% ли совун эритмасидан, тўртинчи пробиркага эса 2 мл сув ва бир неча томчи ўт суюқлигидан солинади. Ҳамма пробиркалар яхшилаб чайқатилади ва ҳар бир пробиркада ҳосил бўлган эмулся кузатилади. Биринчи пробиркада ҳосил бўлган эмулся беқарор бўлиб, озгина вақт ўтиши билан сув ва мой қатламларига ажралиб кетади. Қолган пробиркаларда ҳосил бўлган эмульсия барқарор бўлиб, ўзгаришсиз қолади. Бунинг сабаби шуки, пробиркаларга қўшилган эмульгаторлар ёғ томчиларининг сиртқи қатламига адсорбцияланиб, унинг сирт таранглигини камайтиради.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling