Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet38/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Р е а к т и в л а р: a) совун эртмаси, в) хлорид кислота И(1:1).
Ишнинг бажарилиши: 5 мл совун эритмасига 1-2 мл хлорид кислота эритмасидан солинади. Кучли кислоталарнинг совун билан қўшилиши натижасида эркин ёғ кислоталари ажралиб чиқади ва суюқликнинг устида аниқ кўриниб туради. Реакция қуйидаги формула орқали амалга ошади:

Назорат саволлари:
1. Мойлар неча турда бўлади?
2. Қандай ўсимликларда тарқалишини айтиб беринг.
3. Мойлар қандай гидролизланади?
4. Мойларнинг эмульсияланиши нима?

ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРДА ИШЛАТИЛАДИГАИ БАЪЗИ БИР РЕАКТИВЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ УСУЛЛАРИ



  1. Ацетат буферини тайёрлаш. 1 н ацетат кислотаси (СН3СООН) билан 1 н ли натрий ацетат (CН3COONa) эритмалари 1:1 нисбатда аралаштирилади. Шу нисбатда тайерланган аралашманинг рН-4,7 га тенг булади.

  2. Буфер эритмасини тайёрлаш. 10 мл музли ацетат кислотаси ва 3 г натрий ацетат тузи дан олиб, 100 мл ли ўлчов колбасига солинади ва унинг устига колба чизиғигача дистиллангаи сув қуйилади.

  3. Бирламчи (маточный) буфер эритмасини тайёрлаш. 50 мл музли ацетат кислотаси ва 15 г натрий ацетат тузидан олиб, уларнинг устига 50 мл дистиллангаи сув солиб яхшилаб аралаштирилади. Тажриба бошлашдан олдин 5 мл шу эритмадан олиб, 4 марта дистилланган сув билан суюлтирилса, юқоридаги ишчи буфер эритмаси ҳосил бўлади.

  4. 2,6-Дихлорфенолиндофенолнинг 0,001 нормалли эритмаси. Бу реактивни тайёрлашда Сёренсен томонидан тавсия этилган буфер эритмасидан фойдаланиладн. 9,078 г КН2РО4 ва 11,867 г NaН2P04 *2Н20 тузларидан олиб, уларни айрим-айрим холда 1 л дистилланган сувда эритилади. Тайерлаиган эритмалар айрим-айрим шиша идишларда сақланади.

Сўнгра 2,6-дихлорфеналиндофенолдан 0,25 г олиб, 1 л хажмдаги ўлчов колбасига солинади ва унинг устига 700 мл дистилланган сув қуйилади. Бу эритма устига pН-6,9-7,0 бўлган фосфат буферидан солиб, I л хажмга етказилади. Тайёрланган эритма 1 суткадан кейин фильтрланади. Шy усулда тайерланган 2 ,6 -дихлорфенолиндофенол эритмаси, тўйинган оксалат кислотанинг аммонийли тузи иштирокида Мор тузи эритмаси билан титрлаш орқали, унинг титри аниқланади. Титрлаш учун олинган хар 10 мл 2,6- дихлорфенолиидофеиол эритмасига 5 мл оксалат кнслотасининг аммонийли тузидан қуйилади.

  1. Йод эритмаси. 20 г калий йодид олиб, 100 мл хажмли ўлчов колбасида 79 мл дистиллаиган сувда эритилади. Сўнгра, шу эритма устига 1 г йод кристалидан солиб яхшилаб аралаштирилади. Мабодо, эритма ҳажми колбадаги чизиқдан пастда бўлса, дистилланган сув билан тўлдирилади. Шу усулда тайерлаиган концентрланган эритмадан узоқ вақт давомида фойдаланиш мумкин. Тажриба қилишдан олдин бу эритмадан маълум миқдорда олиб, дистилланган сувда (эритма ва сув нисбати 1:5 қилиб) суюлтирилади.

Крахмални аниқлашда ишлатиладиган йод эритмасини тайёрлаш учун 7,5 г йод кристалини, 7,5 г калий йодид билан чинни ҳовончадан 5-10 мл дистиллангаи сув иштирокида майдаланади (янчилади). Сўнгра, бу аралашма 250 мл хажмдагн ўлчов колбасига ўтказилади. Чинин ховонча 2-3 марта дистиллангаи сув билан ювилади ва уни хам шу колбага солиб, эритма хажми I л га етказилиб, фильтирланади.


  1. Download 1.1 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling