Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet23/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Назорат саволлари:
1. Эфир мойлари қандай ўсимликларда бўлади?
2. Ўсимликлар таркибидаги эфир мойларини ҳоссалари?
3. Эфир мойларини олиниш усуллари?
4. Эфир мойларининг кимёвий ҳоссалари деганда нимани тушунасиз?
5. Эфир мойининг ташқи кўриниши, ранги ва тиниқлиги қандай аниқланади?
6. Эфир мойининг миқдори қандай аниқланади?


10-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


МАВЗУ: ЎСИМЛИК ТАРКИБИДАГИ ОШЛОВЧИ МОДДАЛАРНИ АНИҚЛАШ


Назарий тушунча: Тери ва мўйнани ошлашда ишлатиладиган моддалар. Ошловчи моддалар минерал ва органик турларга бўлинади. Хром, алюминий, сирконий, титан, кремний, темир бирикмалари минерал ошловчи моддаларга киради. Бу бирикмаларнинг кўпчилиги сулфат кислота тузлари бўлиб, сувли эритмалар ҳолида ишлатилади. Хром бирикмалари тери ва мўйналарнинг барча турини ошлашда кенг қўлланади. Ошловчи моддалар ҳайвон, сунъий ва синтетик турларга бўлинади. Турли балиқлар ва денгиз ҳайвонларининг юқори тўйинмаган ёғлари ҳайвон ошловчи моддаларига мансубдир. Ўсимлик ошловчи моддаларига кирадиган танинлар ўсимлик органларида бўлади. Турли ўсимликлардан олинган таниниларнинг таркиби турлича, улар гидролизланадиган, конденсирланадиган ва аралаш хилларга бўлинади. Танинилар эритмасини ҳар қандай турдаги терини ошлашда ишлатиш мумкин. Сунъий ошловчи моддалар юқори молекулали моддалар бўлиб, органик хом ашёларни қайта ишловчи саноат чиқиндиларидан иборат. Сунъий ошловчи моддалар ишлатиш осон бўлиши учун концентрланади, баъзида эса тозаланади. Селлюлозани қайта ишлашда ҳосил бўлган сулфит-селлюлоза экстракти сунъий ошловчи моддаларнинг яққол вакилидир. Бу хил ошловчи моддалар тери ярим фабрикатига танинларга қараганда тез сингади. Ошловчи моддаларнинг тури кўпайди, хоссалари ва сифати яхшиланди ва тери ишлаб чиқариш жараёни тезлашди. Хинон ва формалдегид ҳам ошлаш хоссасига эга бўлган оддий органик бирикмалардир. Улар танинлар ва хром бирикмалари билан биргаликда ошлашда ишлатилади.
Ўсимлик таркибидаги ошловчи моддаларни аниқлаш. Одатда скумпия баргларига танинлардаги сифат тахлили учун 10% ли сувли ажратма тайёрлаб, 5та пробиркага 3 мл дан қуйилади ва улар устига темир – аммонийли аччиқтошнинг ва темир хлориднинг хамда алкалоидлар, ўсимлик шиллиқ моддалари ва желатинининг 1 % ли эритмасидан қўшилади.
Темир тузлари қўшилган пробиркада танинлар бўлса, қора-кўк (пирогаллол гурухи) ёки қора-яшил (пирогаллол гурухи) ранг ва шу рангдан чўкма, шиллиқ моддалар, желатина хамда алкалоидлар эритмаси қўшилган пробиркада эса рангсиз чўкма хосил бўлади.
Ошловчи моддаларнинг тасниф реакциялари. Ошловчи моддаларни қайси гурухга мансублигини аниқлаш. Ошловчи моддаларнинг қайси гурухга мансублигини хлорид кислота ва формалин иштирокида олиб бориладиган классификация реакцияси ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунинг учун 200-250 мл хажмли таги текис колбага скумпия баргларида тайёрлаган 10 % ли танин ажратмасидан 50 мл солинади ва устига 10 мл концентратларга (1:1) хлорид кислота ва формалиннинг 40 % ли эритмасидан 15 мл қўшилади. Сўнгра колбани тик турувчи шиша най билан бирлаштириб, электр плитка устида то ғишт рангли қизил чўкма (танинларнинг конденсацияланувчи гурухи конденсацияланишдан вужудга келган чўкма) хосил бўлгунга қадар аста-секин қиздирилади. Хосил бўлган чўкма филтрланса, филтратда гидролизланувчи гурухнинг парчаланган махсулотлари қолади. Бу гурух мавжудлигини аниқлаш учун 5 мл филтрат олиб, устига 1г кристалл холдаги натрий ацетатдан аста–секин солинади ва суюқликни чайқатмай, темир-аммонийли аччиқтошнинг 1% ли эритмасидан 10 томчи қўшилади. Натижада кристалл устидаги нейтрал зонада филтратдаги танинларнинг гидролизланувчи гурухи парчаланган махсулотлари мавжудлигини исботловчи кўк ёки зангори рангли тўгаракча хосил бўлади.
Пирокатехин гурух учун тасниф реакцияси. Колбачага скумпия баргларидан тайёрланган 10 % ли танидлар ажратмасидан солиб, унга нитрозометил уретан қўшиб қайнагунча қиздирилса, конденсацияланувчи (пирокатехин гурух) ошловчи моддалар тўлиқ чўкади. Чўкма филтрланади. Филтратда гидолизланувчи (пирогаллол группа) ошловчи моддалар борлигини аниқлаш учун пробиркада олинган 5мл филтратга 1г кристалл холдаги натрий ацетатдан солинади ва суюқли чайқатмай, темир-аммонийли аччиқтошнинг 1 % ли еритмасидан 10 томчи қўшилади. Пирогаллол гурух ошловчи моддалар бўлса, филтрат бинафша рангга бўялади.
Қўрғошин ацетат билан борадиган реакцияси. Колбачага скумпия баргларидан тайёрлаган 10 % ли танидлар ажратмасидан 5мл солиб, унга қўрғошин ацетатнинг 10 % ли эритмасидан 5мл ва сирка кислотнинг 10 % ли еритмасидан 10 мл қўшилса, гидролизланувчи (пирогаллол гурух) ошловчи моддалари чўкади.
Ванилин билан борадиган реакцияси. Конденсацияланувчи ошловчи моддаларнинг асосий қисми бўлган катехинларга ванилин билан реакция қилинади. Бунинг учун скумпия баргларидан тайёрланган ажратмага ванилин ва концентрланган хлорид кислота (ёки ванилиннинг концентрланган хлорид кислотадаги 1% ли эритмаси) қўшилади. Агар ажратмада катехинлар бўлса, аралашма қизил рангли бўялади.
Агар ошловчи моддаларга кислоталар ҳамда бошқа реактивлар таъсир эттириб қиздирилсауларнинг бир қисми гидролизланиббирмунча оддий компонентларга парчалансаиккинчи қисми эса мураккаблашиб юқори молекулали бирикма ҳосил қиладиШунга кўра Поварнин ва Фрейденберг барча ошловчи моддаларни уларнинг кимёвий таркибига ва айрим молекулалари орасидаги боғланишларга қараб иккита катта гуруҳга бўлади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling