Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Гидролизланувчи (эстро) танинлар


Download 1.1 Mb.
bet24/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

1. Гидролизланувчи (эстро) танинлар - Бу гуруҳга кирувчи танинлар гликозидлар хусусиятига эга бўлиб, улар молекуласида эфирларга хос боғланиш бор. Шунинг учун ферментлар, суюлтирилган кислоталар таъсирида гидролизланиб, ўзининг оддий компонентларига парчаланади. Асосан бу танидлар пирогаллол унумларидан иборат. Улар уч валентли темир тузлари эритмаси билан қора-кўк рангли бирикма (чўкма) ҳосил қилади.
Гидролизланувчи танидларга қуйидаги бирикмалар кириши мумкин:
1. Депсидлар — ароматик оксикарбон (фенол-карбон) кислоталарнинг ўзаро ҳосил қилган мураккаб эфирлари. Депсидлар ҳақиқий ошловчи моддаларга кирмайди. Улар желатин билан чўкмайди ва терини ошлаш хусусиятига эга эмас.
2. Галлотанинлар (галлоилгексозлар) асосан галлат кислотанинг (баъзан бошқа оксикарбон кислотанинг ҳам) углеводлар (ёки кўп атомли спиртлар) билан берган мураккаб эфирлари бўлиб, ҳақиқий гликозидларга киради.
Галлотанинлардан хитой галлотанши, туркия галлотанини, гамамела танин ва бошқаларнинг таркиби яхши ўрганилган.
3. Эллаготанинлар — ўзидан эллаг кислотани ажратадиган ошловчи моддалар. Илгари эллаготанинлар эллагкислотанинг углеводлар ёки кўп атомли спиртлар билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидан ташкил топади деб ҳисобланар эди. Кейинчалик Шмид ва шогирдлари ўтказган текширишларга қараганда эллаг кислота ошловчи моддаларнинг гидролизланиши натижасида гексаоксидифен кислотанинг лактони сифатида ҳосил бўлар, эллаготанинларни эса углеводлар (гексозлар) гексаоксидифен кислота билан бирикиб ташкил этар экан:
II. Конденсацияланувчи танидлар (котанидлар). Бу гуруҳдаги танидлар 
молекуласида эфирларга хос боғланиш бўлмайди,улар ўзаро дифенил типида бирлашади. Шунинг учун ҳам бу танидлар суюлтирилган кислоталар таъсирида оддий бирикмаларга парчаланмайди. Аксинча,улар кучли кислоталар ва бошқа бирикмалар таъсирида (ёки ўзи оксидланиб) рангли бирикмалар флобафенларни ҳосил қилади.
Конденсацияланувчи танидлар уч валентли темир тузлари билан қора-яшил рангли чўкма ҳосил қилади.
Конденсацияланувчи танидларни баъзан куйидаги гуруҳчаларга бўладилар:

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling