Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


-асосий саволнинг қисқача мазмуни


Download 0.92 Mb.
bet19/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўқув режаси ва фанлар дастурлари таркибидаги қуйидаги мажбурий фанлар блокларини ўзлаштиришлари зарур:
1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (Ўзбекистон тарихи, Миллий ғоя, Фалсафа, Диншунослик, Иқтисодиёт назарияси,Фуқаролик жамияти, Хорижий тил, Жисмоний маданият ва ҳ.к.).
2. Математик ва табиий-илмий фанлар (Математика, Таълимда ахборот технологиялари, Ёш физиолияси ва гигиена, Эклология ва табиатни муҳофаза қилиш ва ҳ.к.).
3. Умумкасбий фанлар (Умумий психология, Умумий педагогика, Она тили ва болалар адабиёти, Бошланғич математика курси назарияси, Она тили ўқитиш методикаси, Математика ўқитиш методикаси, Меҳнат ва уни ўқитиш методикаси, Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси).
4. Ихтисослик фанлари (Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси, Бошланғич синфларда ахборот технологиялари, Ҳозирги рус (ўзбек) тили, Тарбиявий ишлар методикаси, Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси).
5. Қўшимча фанлар (Солиқ ва солиққа тортиш, Кичик бизнес ва тадбиркорлик, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Терминалогия ва давлат тилида иш юритиш, Амалий инглиз тили, Социология, Спорт ва ҳаракатли ўйинлар).
Талабалар касбий фаолият кўникмаларини эгаллашлари учун (1,2,3,4- курсларда) малака амалиётлари ўтилиши назарда тутилган.
2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Ўқув режалар мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда талабалар танлаган фанларни ҳам ўз ичига олади. Ҳар бир фанлар блокида танлов фанларини белгилаш кафедра, факультет, олий таълим муассасаси ихтиёрида бўлиб, ҳудудий истемолчиларнинг эҳтиёжлари, соҳадаги муаммолардан келиб чиқиб танланади.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фанлар дастурларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўқув фанларига оид бир қанча масалалар ва муаммолар бўйича мустақил билим олиши (ТМИ) назарда тутилган. Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун ўқув режалари ва фан дастурларида етарли миқдордаги вақт (соатлар) ажратилган бўлиб, талабаларнинг аудиториядан ташқари вақтларида тегишли Низом талаблари асосида амалга оширилади. Талабаларнинг фанлардан билимларни мустақил ўзлаштиришлари ЖН, ОН, ЯН турларини баҳолашда инобатга олинади. Ривожланган хорижий давлат олий таълим муассасаларида таълимнинг бундай шакл ва турларига алоҳида эътибор қаратилиб, таълим сифатини таъминлашда мустақил билим олиш муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланади. Якуний давлат аттестацияси синовлари ўқув режасига асосан Ўзбекистон тарихи (Миллий истиқлол ғояси), Чет тили фанлари, ихтисослик бўйича БМИ (битирув малакавий иш)ни бажариш билан якунланади. ДАС (давлат аттестация синовлари) комиссияси раиси ОЎМТВ томонидан белгиланиб, комиссия таркибига кафедранинг салоҳиятли профессор-ўқитувчилари, умумий ўрта таълим мактабларининг тажрибали бошланғич синф ўқитувчилари, халқ таълим бошқармасининг етакчи ходимлари киритилади.
Ўқув режага киритиладиган ихтисосликка оид фанларнинг амалий ва лаборатория машғулотлари олий таълим муассасаси, базавий ташкилот ва таълим муассасаларида ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Назария ва амалиёт яхлитлигини таъминлаш учун талабаларнинг малакавий амалиётлари (1,2,3,4-курсларда) таълим муассасалари, базавий ташкилот ва умумтаълим мактабларида ўтказилади.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling