Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.93 Mb.
bet17/37
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1150926
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish (1)

Демак, ушбу таълим йўналишини битирган бакалаврлар қуйидаги касбий фаолият турлари билан шуғулланиш имкониятига эгалар:

  • педагогик;

  • илмий-тадқиқот;

  • маънавий-маърифий;

  • ташкилий-бошқарув;

Битирувчилар касбий кайта тайёрлашдан ўтгандан кейин олий, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида таълимнинг ваколатли бошкарув органлари томонидан аниқланадиган турдош (соҳага мос) фанларни ўқитиш имкониятига эга бўладилар.


5111800 – Мактабгача таълим йўналиши бўйича бакалавр 5А111801 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим) магистратура мутахассислиги бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда ўқишни давом эттириши мумкин.
Шунингдек, ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчилик асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.
Назорат саволлари
1. Малака талаби – мактабгача таълим муассасаси тарбиячисини касбий фаолиятга тайёрлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асоси эканлиги.
2. Кимлар бакалавр малака талабидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар?
3. Мактабгача таълим йўналиши бакалаврларининг касбий фаолияти қандай соҳаларни қамраб олади?
4. Бакалавр таълим йўналиши битирувчиларининг касбий фаолият турлари қандай йўналишларни ўз ичига олади?
5. Мактабгача таълим йўналишини битирган бакалаврлар ўз касбий фаолиятларида қандай ваколатларга эгалар?
6. Мактабгача таълим йўналишини битирган бакалаврлар МТМларда қандай машғулотлардан дарс бериш ҳуқуқига эга бўладилар?
7. Ушбу таълим йўналишини битирган бакалаврлар ихтисослаштирилган мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари муассасаларда тарбиячи, методист ёки ташкилотчи бўлиб ишлаш ҳуқуқига эгами?
8. Ушбу бакалавр таълим тизимида кабинет мудири, методист, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаши мумкинми?
9. Унинг мос таълим йўналишлари бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида мутахассис ходим, методист бўлиб ишлаши мумкинми?

  1. Илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб-чи?

  2. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаши мумкинми?

  3. Унга мактабгача таълим педагогикаси ва технологияси, ўқитишнинг дидактик воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ҳуқуқи бериладими?




Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling