Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.93 Mb.
bet15/37
Sana03.02.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1150926
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish (1)

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

  • илмий тадқиқотларни ўтказиш, янги илмий ва амалий натижаларни олиш қобилиятига эга бўлиш;

  • замонавий тадқиқот методлари ва методологияси, таълим-тарбияга доир назариялар, концепциялар, илғор тажрибалардан фойдаланиш малакасига эга бўлиш;

  • илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда таьлим йўналишларидаги фанлар ва уларни ўқитиш методикасига оид мавзуларда тадқиқот олиб бориш;

  • интернет тармоғида энг янги илмий ютуқлар ҳақидагн маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш;

  • таълим йўналишларидаги фанларга оид илмий тўпламлар, маҳаллий ва чет эл илмий-тадқиқот ютуқларини ўрганиш;

  • илмий-тадқиқот ишланмаларини тайёрлаш, соҳа адабиётлари экспертизасини амалга оширишда қатнашиш;

  • маълумотларни жамлаш, қайта тайёрлаш, мавзу бўйича илмий маълумотларни тизимли таҳлил қилиш;

  • тадқиқот натижалари ва ишланмалариии татбиқ этиш қобилиятларига эга бўлиши керак.



Маънавий-маърифий фаолиятида:

- глобаллашув шароитида кечаётган жараёнларда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва таъсири ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
- маҳаллаларда маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича индивидуал суҳбат ўтказиш;
- миллий урф-одат ва маросимларни ўтказишда, умуминсоний кадриятлар, меҳр-мурувват, бағрикенглик, ватанпарварлик, садоқат каби юксак инсоний фазилатларни очиб бериш қобилиятларига эга бўлиши керак.
Ташкилий-бошқарув фаолиятда:

  • мактабгача таълимга оид турли тадбирлар, анжуман ва маърифий суҳбатларни ташкиллаштириш;

  • педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш;

  • атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;

  • жамоада ижтимоий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва бошқариш;

  • фикрлар ҳар хил бўлган шароитда тўғри қарор қабул қилиш;

  • бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш, назорат қилиш ва амалга оширилган ишнинг натижаларини баҳолаш қобилиятларига эга бўлиши керак.

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
1-мавзу: Мактабгача таълим бакалаврининг касбий фаолият турлари


Режа
1. Малака талаби – бошланғич синф ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асоси
2. Малака талабидан фойдаланиш ҳуқуқи
3. Таълим йўналиши бакалаврларининг касбий фаолият соҳалари
4. Таълим йўналиши битирувчиларининг касбий фаолият турлари


1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Мактабгача таълим бакалавр таълим йўналиши бўйича мазкур малака талаби асосида амалга ошириладиган ўқув режа ва фан дастурларининг назарий на амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малака (даража)си ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий хужжат(лар) берилади.

Олий маълумотли бакалаврлар тайёрлаш жараёнида олий таълимнинг ушбу (5111800 - Мактабгача таълим йўналиши) малака талаби ўқув режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси худудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди.


Олий таълим муассасаси мазкур бакалавриат таълим йуналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда малака талаблари асосида ўкув режа ва фан дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling