Назорат саволлари
1. Ўқув режасининг қўшимча фанлар блоки мазмуни қандай вазифаларни таъминлаши лозим?
2. Таълим йўналиши бўйича танлов фанлари кимларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режасига киритилади?
3. Таълим йўналиши бўйича танлов фанларининг таркиби ва уларнинг мазмунига қўйилган талаблар кимлар томонидан белгиланади?
4. Гулистон давлат университети Кенгаши томонидан “мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши ишчи ўқув режасига қандай танлов фанлари киритилган?
5. Танлов фанлар таркиби ва уларнинг мазмунига ўзгартиришлар киритиш мумкинми?
6. Бундай танлов фанларини ўзгартиришга нималар асос бўлади?
7-мавзу: Бакалавриат таълим йўналишида ўқув юкламалари хажми
Режа
1. Бакалавриат таълим йўналиши учун ажратилган ўқув юкламалар хажми
2. Мактабгача йўналиши таълим дастурининг тузилиши
1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори хажми хафтасига 54 соат қилиб белгиланган. Ишлаб чиқарищдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори хажми хафтасига 36 соатгача қилиб белгиланиши лозим.
Ўқишнинг норматив муддати тўрт йил бўлгани ҳолда ўқув жараёни 204 ҳафта давом этиши зарур.
Ўкув даврининг умумий хажми қуйидагича тақсимланган:
. аттестация – 8-10%:
таътил – 12-16%;
малака амалиёти – 6-12 %;
битирув малакавий иши – 2-3%.
Назарий таълим хажми “Гуманитар" билим соҳасига мувофиқ фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланган:
гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар – 15-23%;
математик ва табиий-илмий фанлар – 8-25 %;
умумкасбий фанлар – 33-50 %;
ихтисослик фанлар – 10-15 %;
қўшимча фанлар – 5-7 %.
Таълим йўналишининг «Умумкасбий фанлар» ёки «Ихтисослик фанлар» блоки таркибидаги фанларга мос бўлган «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» ва «Математика ва табиий-илмий фанлар» блоки фанлари учун ажратилган ўқув юклама хажми мазкур таълим йуналиши ўқув режасининг «Умумкасбий фанлар» ёки «Ихтисослик фанлар» блоки таркибига ўтказилиши мумкин.
Ўқув йилида таътил даврининг умумий хажми 6-10 хафта қилиб белгиланган бўлиб, унинг асосий қисми ўқув йилининг ёзги июл, август ойларига тўғри келади. Ҳар йили декабр ойининг охирги икки хафтасида ҳам талабаларга қишки таътил берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |