1. Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг касбий фаолият соҳалари
2. Мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг касбий компетентцияси даражасига қўйиладиган умумий талаблар
3. Бакалаврнинг касбий фаолиятига қўйиладиган малака талаблари
1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг
касбий фаолият соҳалари:
- мактабгача, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида мактабгача таълим ва мутахассислик
фанларидан дарс бериш;
- таълим тизимида кабинет мудири, методист, лаборант ва унга тенглаштирилган
лавозимларда ишлаш;
ижтимоий-гуманитар йўналишдаги илмий-тадқиқот ташкилотларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;
халқ таълими бўлимлари ва уларнинг ваколатлари органларида, турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;
маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда жойлардаги маънавият ва маърифат марказларида ишлаш;
ишлаб чиқариш соҳаларида, касбий таълим педагогикаси ва технологияси, ўқитишнинг дидактик воситаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
Касбий фаолиятнинг объектлари:
Мактабгача таълим: узлуксиз таълимнинг қонун-қоидаларини оила, мактабгача таълим, маҳалла ҳамкорлигида фойдалана олиш, ингеграциялашган
таълимни амалга ошириш, соғлом авлодни шаклланитиришни билиш ва уни амалиётда қўллай олиш, таълим технологиясини билиши, мактабгача
таълим ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари масалаларни камраб олади.
Бакалаврнинг касбий
фаолият турлари:
- педагогик;
- илмий-тадқиқот;
- маънавий-маърифий;
- ташкилий-бошқарув.
Do'stlaringiz bilan baham: