Геотектоника
|
Геотектоника
|
Geotectonics
|
(гео – Ер, тектоника – қурилиш) (Ернинг қурилиши) геологиянинг Ер пўсти (тузилиши), ҳаракати, ўзгариши ва ривожланишини ўрганувчи тармоғи.
|
Дарё-
|
Река-
|
River-
|
ўзи ҳосил қилган табиий ўзандан оқадиган сув. Д. лар бир-бирларидан узунлиги, кенглиги хавзасининг майдони, чуқурлиги, нишаби, тезлиги, оқизиқлари, тўйиниш тури, сувнинг кимёвий таркиби билан фарқ қилади. Ўз ирмоқлари ва тармоқлари билан дарёлар системасини ҳосил қилади.
|
Дарё системаси
|
Речная система
|
River System
|
- бирор дарё ҳавзасига кирувчи барча дарё ирмоқ, тармоқ, жилғалар. Улар бир-бирлари билан қўшилиб, суви тўпланиб, бош дарё, денгиз ёки кўлга қуйилади. Масалан Волга системаси, Сирдарё системаси, Амур системаси.
|
Дарё ҳавзаси
|
Речной бассейн
|
River Basin
|
- бирон-бир дарё системасига сув келадиган майдон, ҳудуд. Д. ҳ-ни кўпинча дарёнинг, сув йиғадиган ҳавзаси дейилади.
|
Дельта
|
дельта
|
delta
|
- дарёнинг денгизга ёки кўлга қуйилиш жойида сувда оқиб келган жинсларнинг чўкиб тўпланишидан ҳосил бўлган текислик.
|
Ёйилма конуси –
|
Конус рассеяния -
|
The scattering cone -
|
доимий ёки вақтинча оқар сувлар тор ва қирлар орасидан текисликка ёки водийларнинг кенгроқ қисмига чиққан жойда сув келтирган жинсларнинг тўпланишидан ҳосил бўлган ярим конус кўринишдаги салгина қабариқ рельеф шакли Ё. к-лари ҳар-хил катталикдаги чақиқ ва увоқ тор жинслари тўпламидан иборат.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |