Guliston davlat universiteti ekologiya va geografiya kafedrasi


Download 1.47 Mb.
bet79/93
Sana22.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1286934
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   93
Bog'liq
Majmua O\'rta Osiyo

Муссон шамоллари

муссонный ветер

monsoon wind

(арабча мавсум сўзидан)– фаслдан-фаслга ўз йўналишини ўзгартирадиган шамоллар. Қаранг. Марсумий шамоллар.

Мутлоқ баландлик

Абсолютная высота -

Absolute height -

ер юзасидаги муайян нуқтанинг дунё океани ўртача сатҳидан тик ба­ландлиги ёки пастлиги. Океан сат­ҳидан баланд нуқталар мусбат ишораси ( + ), паст нуқталар манфий ишораси (–) билан белгиланади. Мусбат ишораси кўпинча қўйилмайди. Мас., Жомолунгга чўққисининг М. б. 8848 м, Тўрфон ботиғиники – 154 м.

Мутлақ намлик

Абсолютная влажность -

Absolute humidity -

1 м3 ҳаводаги сув буғи микдори. Ўлчов бирлиги г/м3, яъни 1 м3 ҳавода неча грамм сув буғи борлиги би­лан белгиланади.

Нисбий баландлик

Относительная высота -

Relative altitude -

ер юзасидаги икки нуқта орасидаги тик баландлик Мас., тоғ чўққиси би­лан водий таги орасидаги тик баландлик, ёки дарё икки қирғоғининг бир-биридан баландлиги ва ҳ. к.

Плато –

Плато

Plateau

ер юзаси ясси ёки сал тўлқинланган, баъзан бир оз парчаланган баланд текислик. Ёнбағирлари кўпинча кесилгандек тик бўлади. Атрофдаги текислик ерлардан тик жарликлар ҳосил қилиб кўтарилиб туради. Мас., Устюрт платоси Баланд платолар кўпинча ясси тоғлик деб аталади.

Платформа

платформы

platforms

(французча плат – ясси, форме- шакл) Ер пўстининг нисбатан барқарор, тектоник ҳаракатларга кам бериладиган йирик, барқарор бўлаклари. П. Ер тарихининг қадимий эраларидаги геосинклиналарда бурмаланишлар рўй бериб, сўнгра тектоник ҳаракат-
ларнинг заифлашиши натижасида вужудга келган. Платформа жинслари метаморфиклашиб, кристаллашиб кетган. Қуруқликдаги платформалар: Шарқий Европа, Сибирь, Хитой, Африка, Австралия, Антарктида, Шим. ва Жан. Америка.

Плита –

Плита -

Stove -

платформаларнинг пасайган ва устини салгина қия ёки горизонтал ётган чўкинди жинслар қоплаган қисмлари. П. лар заминнинг кристалли ва метаморфиклашган қаттиқ жинсларини кейинги геологик даврларнинг денгиз ва қурқлик ётқизиқлари қоплашидан вужудга келади.

Протерозой

протерозоя

Proterozoic

(юнонча протерос – илк, энг қадимги, зое ҳаёт) – Ер тарихининг кембрий давридан олдин ўтган вақтнииг катта қисмини ўз ичига оладиган геологик эра ва шу эрада вужудга келган тоғ жиислари. 2 млрд. йилдан кўпроқ вақтни ўз ичига олади. Икки даврга – юқори ва қуйи. П. га бўлинади. П. тоғ жинслари орасида темир, мис, марганец маъданлари, фос­форит, графит, нодир металлар учрайди.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling