Guliston davlat universiteti ekologiya va geografiya kafedrasi


Download 1.47 Mb.
bet82/93
Sana22.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1286934
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   93
Bog'liq
Majmua O\'rta Osiyo

Фён

Фён

Fen

тоғли ўлкаларда тоғлардан водийларга юқоркдан пастга қараб эсувчи илиқ ва қуруқ кучли шамол. Шамол тор тизмасини ошиб, пастга тушаётганда исиб қурийди, баъзан қор кўчкиларининг тушишига сабаб бўлади. Ўзбекистонда Чирчиқ водийсида кўп кузатилади. Узоқ вақт давом этмайди.

Физик нураш

Физическая молния -

Physical Lightning -

ҳаво ҳароратинииг кескин ўзгариб туриши ва тоғ жинсларинннг қуёш нуридан турлича қизиши сабабли катта-кичик болакларга парчаланиши. Бунда тоғ жинслари ва минералларнинг таркиби ўзгармайди. Қаранг. Нураш.

Фирн

Фирн

Firn

(немисча- фирни – ўтган йилги, эски)- қорни қайта крисаталлаши оқибатида ҳосил бўлган донадор муз Ф. Қор билан муз оралиғидаги босқич бўлиб, яна зичлашиб музга айланади. Одатда Ф. баланд тоғларда қор чегарасидан юқорида ва қутбий ўлкаларда вужудга келади.

Хионосфера

Хионосфера

Chionosphere

(юнонча хион – қор ва сфера-кура, шар) – тропосферанинг қор ва муз тўпланиши мумкин бўлган қатлами. Шартли тушунча, чунки тропосфе­ранинг бу қатламида қор тўпланишига шароит (илиқ ўлкаларда баланд тоғлар) мавжуд бўлсагина тўпланади. X. қутблар атрофида ер юзасида пастда жойлашган.

Циклон

циклон

cyclone

(юнонча циклон – айланувчи)–атмосферанинг паст босимли қисмлари. Кўпинча икки хил ҳаво массаси чегарасида (ҳаво фронтида) ҳосил бўлади. Ц. марказида ҳаво босими кам, атрофда юқори бўлади. Шамол атрофдан Ц маркази томонга эсади. Лекин Ернинг ўз ўқи атрофи­да айланиши таъсирида шамоллар шимолий яримшарда ўнгга, жанубий яримшарда чаша бурилади. Натижада Ц.да шамоллар қуюндагига ўхшаб эсади. Аслида Ц. катта қуюндан иборат, Ц. ларнинг диаметри 1000 – 3000 км га. Соатига 30 - 40 км, баъзан 80 км гача тезлик билан силжийди., Ц. да об-ҳавоо булутли ёғинли бўлади. Ўзбекистон Атлантика океанидан келадиган Ц. лар қишда илиқ, ёмғирли, қорли ҳаво келтиради.

Шамол

Ветер -

Wind -

ҳавонинг юқори босимли жойлардан паст босимли жойларга томон оқиши, ҳаракати. Муайян масофадаги ҳаво босими орасидаги фарқ қанча катта бўлса, шамол шунча кучли эсади. Шамолнинг йўналиши ва тезлиги махсус асбоблар (Қаранг. Флю­гер ва Анемометр) ёрдамида аниқланади ва Бофортнинг халҳаро шкаласи бўйича 0 дан 12 гача баллар билан баҳоланади. Ш. эсаётган томон уфқ томонлари номи билан аталади. Мас., шимолий, ғарбий, жануби-шарқий Ш. лар ва ҳ. к.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling