Guliston davlat universiteti ekologiya va geografiya kafedrasi


Download 1.47 Mb.
bet77/93
Sana22.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1286934
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93
Bog'liq
Majmua O\'rta Osiyo

Изобара

Изобара

Isobar

(юнонча изос-баробар, барюс – оғирлик)–жўғрофий, синоптик, метеорологик хариталарда Ер юзасидаги ҳаво босими бир хил бўлган жойларни туташтирувчи чизиқ.

Изобата

Изобата

Isobata

(юнонча изос – баробар, батос,– чуқурлик)– географик хариталарда сув ҳавзалари (океанлар, денгизлар, кўллар, дарёлар, сув омборлари)нинг чуқурликлари бир хил бўлган жойларини туташтирувчи чизиқлар.

Изогиета

Изогиета -

Isohyte -

иқлим хариталарида бир хил миқдорда ёғин ёғадиган жойларни туташтирувчи чизиқлар. Кўзга аниқ ташланиши учун изогиеталар оралиғи турлича тўқликдаги рангларда бўялади.

Изотаха

Изотаха

Isotacha -

тезлик (сув, шамол ва ҳ. к. тезлиги) бир хил бўлган нуқталарни бирлаштирувчи чизиқлар. Сокин об-ҳавода дарё сувининг тезлиги кўндаланг кесим (дарё) чуқурлигининг 1/16 5, қисмидан атрофга, чуқурга ва юқорига томон камая боради.

Изотерма

изотермический

isothermal

(юнонча изос – баробар, терме – иссиқлик)–жўғрофий, синоптик ва метеорологик хариталарда маълум вақтда ҳаво
ҳарорати тенг жойларни туташтирувчи чизиқлар. Ҳар хил ҳароратли жойлар хариталарда баъзан ҳар хил ранглар билан ҳам ифодаланади.

Иқлим –

Климат -

Climate -

Ер юзаси бирор жойи об-ҳавосининг кўп йиллик режими. Иқлим Қуёш радиацияси, ер юзасининг ҳолати ва атмосферадаги ҳаво ҳаракатлари ҳосиласидир. Қаранг. Иқлим ҳосил қилувчи омиллар. Иқлим об-ҳаводан фарқ қилиб, барқарор бўлади. У йиллар, асрлар мобайнида ўзгаради.

Кайнозой эраси

Возраст кайнозоя

Age of the Cenozoic

(юнонча кайнос – янги, зое – ҳаёт)– Ер ге­ологик тарихининг энг янги эра­си. 67 млн. йил давом этаяпти. Учта даврга бўлинади: палеоген, неоген ва антропоген. Шу эрада пайдо бўлган тоғ жинслари кайназой тоғ жинслари (ётқизиқлари) дейилади. Ернинг ҳозирги замон табиати К.э. да таркиб топган.

Карст,

Карст,

Karst,

карст ҳодисаси (Югославиядаги карст платоси номидан олинган)–сувда яхши эрийдиган тоғ жинслари (оҳактош, бўр, доломит, гипс, тузлар) ни ер ости сувлари эритиб олиб кетиши натижасида рўй берадиган жараёнлар. Натижада тоғ жинслари орасида бўшлиқлар – ғорлар, йўлаклар ҳосил бўлади. Ўпирилмалар рўй бериб, ер юзасида воронкасимон чуқурликлар, ёриқлар вужудга келади. Ер юзидаги оқар сувлар ер остига тушиб кетиб, ер ости дарёлари, кўллари ҳосил бў­лади. Қримда, Кавказ, Уралда кўп учрайди. Ўзбекистонда Ҳисор, Чотқол, Нурота тоғларида, Устюртда рўй беради.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling