Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет
Download 0.89 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади
- 2-савол баёни
Муҳокама учун саволлар:
Ижтимоий бирдамлик деганда нима тушунилади? Ижтимоий бирдамлик таълимотига қайси олимлар муҳим ҳисса қўшганлар? Бегоналашув турлари ва уларнинг шаклларига нималар киради? Бегоналашув оқибатлари нимага олиб келиши мумкин? Бегоналашув оқибатларини баратараф этишда миллий ғоянинг ўрни қандай? 2-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Фан социологияси ҳақида тушунча бериш, унинг илмий тизим ва ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ўрнини кўрсатиш. Идентив ўқув мақсадлари: Фан соцологияси предметини очиб беради. Фан соцологиясининг илмий тизимдаги ўрнини аниқлайди. Ҳозирги пайтда фаннинг ижтимоий ҳаётдаги моҳиятини тушунтиради. 2-савол баёни: Фаннинг табиат ҳамда жамият ҳаётидаги ўрни ва роли беқиёс бўлиб, инсон фаолиятининг ижтимоий функциясини, дунёқараши, ижтимоийлашув жараёнларидаги иштирокини, унинг сиёсатда, маданиятда, таълимдаги таъсир кучини ўрганиш масалаларини ўзининг тадқиқот предмети сифатида белгилайди. Фан социологияси мазкур тадқиқот йўналишларининг функционал тизимини кенгроқ ижтимоий доираларида ишга туширади, шунингдек, назарий жиҳатдан асослаб беради, амалий фаолиятларни режалаштиради ва бошқарув миқёсида мавжуд ташкилий формаларни оптималлаштириш йўли билан ривожлантиради. Фанни унинг ташкил этувчи тизимий ҳамда таркибий жиҳатларнинг функционал таҳлили статистик маълумотлар билан бирга амалий социологиянинг методлари: сўров, анкеталаштириш, тест ва ҳ.к. ларга таяниб, амалга оширилиши мумкин. Бунда илмий фаолиятни юзага чиқариш усуллари, яъни маблағ билан таъминлаш тизими, штат жадваллари, илмий кадрларни тайёрлаш схемаси аниқ кўрсатилиши зарур. Зеро, фан социологияси тадқиқот масалаларининг оқилона кўринишини қулай вариантларда жамлаш, иш вақтини тақсимлаш, жамоа сонини аниқлаш, илмий ходимларнинг ёш жиҳатдан тартиби, уларнинг психологик жиҳатдан мослиги ва ҳ.к.ларни аниқ баён қилади. Ҳар бир фан учун керакли маълумотларни тўплаш, таҳлил этиш, тўзатиш, ҳисобот тайёрлаш социология предмети орқали амалга оширилади. Фан социологияси жаҳон миқёсида кенг миқёсдаги мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, 1970 йиллардан бошлаб, А.А. Зворикин (Россия) бу муаммоларни ҳал қилишга кўп уринди.Фан социологиясига қаратилган асосий эътиборни жаҳон миқёсида АҚШ давлати мисолида кенг эътироф этиш мумкин. Америка биринчилар қаторида социологик методи асосида иш тутиш тартибларини илмий муассасаларга кенг ёйди. Фан соҳасида социология методларининг тадбиқи XIX acр охирида социология муаммоларига бағишланган тармоқ журналининг чиқиши билан бошланди. 1895 й. Чикаго университетидан «American Journal оf Sociology» журналининг чиқиши фақат фан соҳасида эмас, балки сиёсат ва иқтисод соҳаларида ҳам муҳим воқеа бўлди. Фан ва инновация фаолиятининг самараси учта компонент- таркибий қисмдан иборат: фан, ишлаб чиқариш ва бозор. Фан ва ишлаб чиқариш бир-бирлари билан яқин муроса қилмасалар, улар ўртасидаги алоқа тезкор тарзда бўлмаса, бюрократия қулфи бўзилиб, замонавий ҳамкорлик йўлга қўйилмас экан, бозор ва инвестиция масалалари ўз-ўзидан четга сурилади. Илмий ходимларни турли ҳил тамойилларга асосан қуйидагича баҳолаш мумкин: 1. Мутахассислик мезони. Институционал мезон. Илмий фаолият ва ўзига хослик мезони. Демографик-этник мезон. Регионал мезон. Илмий ходимларнинг ижодкорлик қобилиятини ўстиришда раҳбарларнинг бошқарув қобилияти ҳал қилувчи рол ўйнайди. «Илм масканларида фақаттина фикр эркинлиги, чинакам ижод ва изланиш ҳукмрон бўлмоғи зарур». Илмий фаолиятнинг самарали олиб борилишида оммавий ахборот воситалари етакчи роль ўйнайди. Фанда нашр ишлари, нашрий меҳнат таъминоти муҳим ва долзарб ўринни эгаллайди. Ҳозирги вақтда фан таъминотининг концептуал вазияти қуйидагича: - илмий тадқиқотларнинг тўла таъминлов концепцияси; - муҳим илмий йўналишларга ҳомийлик қилиш концепцияси; - фаннинг бозор жараёнига маслашиши концепцияси. Ҳозирги кун бозор шароитида фан таъминлови қуйидагича: давлат бюджетидан тўғридан-тўғри сармоялар ажратиш; грант ва инновацион лойиҳалар орқали маблағлар ажратилиши; корхона, фирма ва корпорациялар томонидан бюджетдан ташқари ҳисоб бўйича маблағ ажратилиши асосида олиб борилмоқда. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling