Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet21/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Асосий саволлар:

  1. Дунё динларининг социологик мохияти.

  2. Маданият социологияси тушунчаси.

  3. Ахлоқ социологиясининг асослари.

Мавзу бўйича таянч тушунча ва иборалар:
Дунё динларининг социологик мохияти. Маданият социологияси тушунчаси. Ахлоқ социологиясининг асослари.Миллий ғурур ва ифтихор тушунчаларининг асосланиши.
Мавзуга оид асосий муаммо:
Дунё динларининг социологик мохияти. Маданият социологияси тушунчаси. Ахлоқ социологиясининг асослари.Миллий ғурур ва ифтихор тушунчаларининг асосланиши.
1-асосий бўйича дарснинг мақсади: Дунё динлари ҳақида тушунча бериш, уларни социологик жиҳатдан талқин қилиш, ақидапарастликнинг асл моҳиятини тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Дин тушунчасини соцологик жиҳатдан таърифлайди.

    2. Дунё динларини таснифлайди.

    3. Дин социологияси шаклланишини таҳлил қилади.

1-савол баёни:
Ижтимоий ҳаётнинг муҳим жабҳаси бўлган дин ва диний эътиқод масаласи социология фанининг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. Социология фанининг асосчиси ҳисобланувчи О.Конт жамият тараққиётини даврларга бўлар экан, асосий мезонлардан бири сифатида динга мурожаат қилади. Унинг таснифида инсоният ўз ривожида уч босқични босиб ўтади: теологик, метафизик ва илмий босқичлар. Конт фикрича, ҳар учала босқичда ҳам дин муайян рол ўйнайди.
Шўролар даврида чиқарилган фалсафа ва атеизмга оид адабиётларда дин воқеликнинг кишилар онгидаги фантастик инъикоси, деб таърифланган ва у халқ учун афъюн, деб эълон қилинганди. Бу адабиётларда диннинг асосий белгиларидан бири илоҳий кучга, яъни худога ишониш, деб белгиланарди. Ҳолбуки, дунёда шундай динлар борки, уларда худо тушунчаси умуман йўқ. Социология ва диншуносликка оид мавжуд адабиётларни таҳлил қилиш уларда динга кўплаб таърифлар берилганини кўрсатади. Диннинг ўзига хос белгилари:

  1. Муайян эътиқод ва таълимотнинг мавжудлиги. Ҳар бир дин дунёни ўз нуқтаи назарича изоҳлайди ва ишонувчиларда муайян эътиқод шакллантиради.

  2. Маросим ва расм-русумлар. Ҳар бир дин ўзига хос маросим ва расм-русумларга эга.

  3. Диний маросим ва расм-русумларнинг муайян қисми фақат белгиланган жойларда жамоа бўлиб бажарилиши.

Санаб ўтилган белгиларнинг учаласи ҳам дунёвий динларнинг барчасида мавжуд. Бу динлар қуйидагилар: иудаизм, христианлик ва ислом.
Уч оламий диндан ташқари, буддавийлик, индуизм, кунфучилик каби динлар ҳам кўп миллионлик тарафдорларига эга.
Ғарб ва Шарқ олимлари дин ва жамият муаммоси устида кўп бош қотирганлар. Бу масалада Марказий Осиёда етишиб чиққан улкан алломалар Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари юзлаб олиму фузаолар чуқур фикрлар билдирганлар. Бу олимлар диннинг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини таҳлил қилар эканлар, бир динни мадҳ этиб, бошқасини танқид қилиш йўлидан бормадилар. Улар турли динларнинг жамият тараққиётига ўтказаётган таъсирини таҳлил қилишда кузатиш, қиёслаш, тарихийлик усулларидан кенг фойдаландилар.
Дин социологияси махсус илмий йўналиш сифатида XIX аср охири ва ХХ аср бошларида шаклланди. Дин социологиясининг шаклланиши М. Вебер номи ва илмий фаолияти билан боғлиқ.
Ислом динидаги оқимлар, мазҳаблар, йўналишлар турлича бўлиб, уларнинг барчаси ҳам фақатгина ўзлари мансуб бўлган мазҳаб ёки йўналиш ҳақиқий ислом дини экани, бошқалар эса йўлдан адашганлар, деб даъво қилишади. Бошқа динларда бўлгани каби исломда ҳам ақидапараст (фундаменталистик) ва мўътадил оқимлар ўртасида кўраш борган. Бугунги кунда диний оқимлар радикаллашиб ақидапарастликка айлана боргани сари ижтимоий тараққиётга тўсиқ бўлиши ва аксинча, мўътадил оқимлар ижтимоий барқарорликка баракали ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини тасдиқланди.
ХХ аср ўрталарида социология фанида «фуқаролик динлари» тушунчаси пайдо бўлди. Бу тушунча илоҳий кучлар ва ҳодисаларга эмас, ижтимоий турмушдаги нарса-ҳодисаларга сиғинишни англатади. Масалан, Буюк Британия, АҚШ каби мамлакатларда байроқ, мадҳияга чексиз ҳурматни, тахтга ўтириш ва иннаугурация маросимларини бу тушунча тарафдорлари диний маросимлар билан тeнглаштирадилар.
Собиқ Совет Иттифоқида Маркс, Энгельс, Ленин шахслари амалда илоҳийлаштирилган эди. Бу ҳодисалар ХХ аср иккинчи ярмидаги диний социология йўналишларида фуқаролик динлари, деб аталди.
Шундай қилиб, дин социлогияси ижтимоий фикрда дин атамаси билан боғлиқ бўлган барча ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий хулқни ўрганади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling