Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet23/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

«Цивилизация» — (лот. Фуқаролик, фуқароликка оид, давлатга оид деган маъноларни билдиради). Бу тушунчани шотланд тарихчиси ва файласуфи А. Фергюссон (1723-1816) жаҳон тарихий жараёнининг маълум бир босқичини ифодалаш учун ишлатган бўлса, француз маърифатпарварлари ақл-идрок ва адолатга асосланган жамият, деган маънода ишлаттан эди. Цивилизация - жамият ривожидаги босқич бўлиб, ижтимоий ва маданий ривожланиш даражаси сифатида маданият тушунчаси билан бевосита боғлиқдир.
Маданий статика (мувозанат) элементларига моддий маданият ва номоддий (маънавий) маданият киради. Маданият шакллари:
1.Элитар маданият; 2.Халқ маданияти; 3. Оммавий маданият.
Киборлар (юқори тоифа аҳоли) маданияти жамиятнинг имтиёзли табақалари учун шакллантирилади.
Муҳокама учун саволлар:
1. Маданият социологияси қачон вужудга келган?
2. Моддий ва маънавий маданият деганда нима тушунилади?
3. Қадриятлар қайси турларга бўлинади?

  1. Элитар маданиятни олимлар қандай изоҳлайдилар?

5. Киборлар маданияти нима?
6. Халқ маданиятига нималар киради?
7. Оммавий маданиятнинг бошқалардан фарқи нимада?
3-асосий савол: Ахлоқ сациологияси.
Ахлоқ социологияси бўйича дарснинг мақсади: Ахлоқ социологияси ҳақида тушунча бериш, Мовароуннаҳр халқлари ахлоқ тизимининг ислом қоидаларига нечоғлик мувофиқ эканлигини тушунтириш, жамоатчилик фикри ахлоқ ифодаси эканлигини кўрсатиш.
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1.Ахлоқ тушунчасини изоҳлайди.
3.2.Ахлоқнинг Моувароуннаҳр алломалари асарларидаги талқинларини шархлайди.
3.3.Ахлоқий қарашлар ва жамоатчилик фикрининг боғлиқлигини кўрсатади.
3-савол баёни:
Ахлоқ ижтимоий онг шакли сифатида муайян халқ, элат ёки уюшманинг асрлар давомида шаклланган хулқ-атвор, хатти- ҳаракатлар, ҳис-туйғу ва кишилар ўртасидаги ўзаро реал муносабатлар тизимини ифода этади. Ахлоқ муайян халқнинг атроф -муҳитга, кишиларга ва ўз-ўзига бўлган муносабатлари сифатида, бир жиҳатдан маҳаллий-миллий хусусиятга эга бўлиб, иккинчи жиҳатдан миллатнинг умумжамият талабларига мувофиқлигини таъминловчи умуминсоний хусусиятга ҳам эгадир.
Ахлоқ ва ижтимоий муносабатлар учун муҳим манбалардан бири тил ҳисобланиб, у ижтимоий ахборотни сақловчи, ифодаловчи ва етказувчи муҳим восита бўлиб, кишилар хатти-ҳаракати, феъл-атворларини (ахлоқий таъсир-тазйиқ, ишонтириш, тушунтириш, рағбатлантириш, жазолаш ва ҳ.к) бошқариш омилидир. Тил мулоқот калити ижтимоий муносабатларга тарихий-табиий маҳсулидир.
Ахлоқ ва жамоатчилик фикри ҳодисаларининг боғлиқлиги инсоният тараққиётининг илк босқичи ва ундан кейинги даврларида намоён бўла бошлаган бўлиб, у қабила ҳамда элатлар маиший ва ижтимоий онгида ўз таъсирини ўтказа бошлаган.
Маиший ҳаёт доирасида ахлоқ асосан қуйидаги йўналишларда намоён бўлган: а) муносабатлар, в) фаолият. Ахлоқий сифатлар инсонинг хатти-ҳаракатларида намоён бўлиб, унинг гиосеологик, иқтисодий ва ижтимоий келиб чиқиши, ҳозирги мавқеи ва ахлоқий қарашларига ишора ва гувоҳлик бериб турган. Ахлоқ асрлар давомида одамларни жамоага, уюшувга, бошқалар манфаатини шахсий манфаатлардан юкори қўйиб, ёндошувга ундаб келган.
Инсон бир умр шаклланади, тарбияланиб боради. Аслида инсон ўз ҳаётини бутун умр давомида маъқул тартибларга тушириш, жамият талабларига мувофиқ йўналишларга солиш ташвишлари билан яшаб ўтади. Шу боисдан ҳам жамоатчилик фикри жамият ахлоқий қарашлар талаб ва йўриқларига ҳар жиҳатдан боғлиқ бўлиб келади.
Ҳар бир ахлоқий талаб ва қоидалар жамият томонидан тўла маъқулланган ва ўзлаштирилган бўлиши зарурдир. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳар қандай ахлоқий қоида ва талаблар жамият томонидан эътироф этиб жамоатчилик фикрида мустаҳкамланган ҳолдагина умрбоқийлик касб этади. Шу боисдан ҳам ахлоқ жамоатчилик фикрининг асоси ва унга бевосита боғлиқ ижтимоий онг кўринишидир.
Ҳар қандай сиёсий тизим биринчи галда ахлоқ асосларини ўзгартиришга интилади. Ҳозирги кундаги ижтимоий муносабатлар мазмунига бозор иқтисодиёти унсурларининг тезкор кириб келиши ахлоқий қарашлар ва бу қарашларнинг ифодаси бўлган жамоатчилик фикри мазмунида ҳам катта ўзгаришлар бўлишига олиб келиши шубҳасиздир.
Бу жараёнда, аввало, анъанавий ахлоқ тизимига раҳна солинмаслиги, инсоний қадриятлар таназзулига йўл қўймаслигига, шахс ва жамоа манфаатлари ўртасида шаклланган мувозанат меъёри бўзилмаслигига алоҳида аҳамият берилди. «Ахлоқ,-деб таъкидлади Президент И. Каримов бу аввало, инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани. Қадимги аждодларимиз комил инсон ҳақида бугун бир ахлоқий талаблар мажмуини, замонавий тилда айтсак, шарқона ахлоқ Кодексини ишлаб чиққанлар. Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак. Шундай одамгина лафзини сақлайди, бировнинг ҳақига ҳиёнат қилмайди, садоқатли бўлади, ватани, халқи учун жонини фидо этишга ҳам ўзини аямайди».
Бундай ҳаёт тарзини жамият ахлоқи ва жамоатчилик фикригина бошқариб туради. Ахлоқий тушунчалар кишиларнинг оддий-одатий турмуш тарзида, кундалик ҳаёт жараёнида таркиб топиб, унинг амалий фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади.
Умуминсоний ахлоқ тамойиллари мазмунининг жамоатчилик нуқтаи назари, унинг жамоавий баҳоси асосларига қурилиши лозимлиги бугунги кунда, айниқса, долзарб масала сифатида кун тартибига чиқарилмоқда. Хусусан, америка олими Арчи Бам жаҳон файласуфларининг XV конференциясида (конгрессида) умумжаҳон ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқиш зарурияти етилганлиги ҳамда мазкур катта тадбирнинг тарихий жараёнларда шаклланган ва синовдан ўтган инсоний муносабатлар, гуманистик тамойиллар асосидагина таркиб топтириш лозимлигини алоҳида уқтиради. Бунинг учун эса планетамизнинг барча аъзолари учун умумий ягона ахлоқ қоидаларини тўзиб берувчи қўмита ташкил этиш зарурлигини ўртага қўйди.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling