Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет
Download 0.89 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-асосий савол бўйича дарс мақсади
- Идентив ўқув мақсадлари
- 3-савол баёни
Муҳокама учун саволлар:
Ёшлар масаласида социологиянинг вазифаси нимадан иборат? Ёшларга қайси қатламлар киради? Ёшларни тадқиқ этишда нималарга эътибор бериш керак? 3-асосий савол бўйича дарс мақсади: Ижтимоий меъёрлар, девиант хулқ-атвор ҳақида тушунча бериш, девиант ҳолатларнинг намоён бўлишига таъсир қилувчи омилларни кўрсатиш. Идентив ўқув мақсадлари: Девиант хулқ-атвор турларини ажратади. Девиант ҳолатларни тавсифлайди. Ижтимоий назорат институтлари ролини баҳолайди. 3-савол баёни: Жамиятда ўрнатилган ижтимоий меъёрлардан четга чиқиш ҳолатларини ўрганувчи девиант хулқ-атвор социологияси Ўзбекистонда ўрганилмаган соҳадир. Фақат турли соҳа мутахассислари девиант хулқ-атворнинг турли кўринишларини ўз тадқиқот объектлари доирасида ўрганганлар. Жамиятда инсонлар фаолияти, хатти-ҳаракатлари ва хулқ- атворларини ижтимоий меъёрлар бошқаради. Ижтимоий меъёр жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворини муайян ижтимоий муҳитга мослаштирувчи қоидалар мажмуидир. Ижтимоий меъёрнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ҳамда урф-одатларга оид меъёрлар шулар жумласидандир. Жамият тараққиётига хизмат қилмасдан, балки унга тўсиқ бўлувчи меъёрдан оғиш ҳолатлари ҳам мавжуд бўлиб, социологияда бу нарса «девиантлик ҳолатлари», ундан туғилувчи хулқ-атворни «девиант хулқ-атвор» деб номланади. Девиант xулқ-атвор - жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти- ҳаракат, ижтимоий ҳодиса бўлиб, ёлғончилик, дангасалик, ўғирлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳолатлар ушбу хулқ-атвор хусусиятлари ҳисобланади. Булардан ташқари, халқимизда маҳаллий чилик, ypyғ- аймоқчилик, боқимандачилик каби салбий ҳолатлар ҳам меъёрдан чекинишнинг диққатталаб кўринишларидан ҳисобланади. Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни кўрсатиш мумкин. Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий назорат институтлари. Шахс хусусиятларининг шаклланишида асосан 3 та омил муҳим аҳамият касб этади, булар: 1) Ирсий омиллар; 3)Психофизиологик омиллар; 3) Шахснинг билим даражаси. Ижтимоий бўзилишларни ўрганишда муаммоли вазият муҳим аҳамият касб этади. Муаммоли вазият бу шундай ҳолатки, у субъектдан ечимини талаб қилади, унинг ечими ижтимоий меъёрларда кўрсатилган бўлсада, у ёки бу сабабларга кўра ушбу меъёрларни қўллаш қийинроқ бўлади. Энг катта муаммоли вазият зиддиятли ҳолатларда, яъни турли шахслар ёки гуруҳларнинг манфаатлари бир-бирларига тўқнаш келганда юз беради. Шахснинг ижтимоийлашуви жараёни жамиятнинг ва атрофдаги одамларнинг қатъий назорати остида амалга ошади. Инсонлар болаларни фақат ўргатибгина қолмасдан, хулқ-атвор меъёрий талабларининг тўғри бажарилишини назорат этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили (агенти) вазифасини бажаришади. Инсон хатти-ҳаракати, хулқ-атвори ва фаолиятини таълим муассасалари, маҳалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса қонунни муҳофаза қилиш органлари (суд, прокўратура, милиция) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаради. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling