Гулистон давлат университети


- машҳур санъаткорлар билан учрашувлар ўтказиш в.б


Download 1.04 Mb.
bet49/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

- машҳур санъаткорлар билан учрашувлар ўтказиш в.б.

Қуйидаги ўқувчиларни тасвирий санъатга қизиқтиришнинг айрим шакллари ҳақида батафсилроқ тўхталамиз. Тасвирий санъатни ўқитишда қизиқарли ва сермазмун мавзулар танлаш ўқувчиларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини янада орттиради. Шу соҳада олиб борилган тадқиқотлар ва мактабларда олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, болаларни қизиқтирадиган мавзулар асосида расмлар ишлаш ўқитувчи тавсия этган мавзулар асосида расм ишлаш мазмунлироқ ва сифатлироқ бўлади. Болалар томонидан чизилган бундай расмлар айниқса композиция машғулотларида алоҳида аҳамият касб этади. Бундай дарсларда болаларга “Ҳаво жанги”, “Сув ости дунёси”, “Ипподромда”, “Дорбоз бола”, “Ҳайвон ўргатувчи”, “Бўрон”, “Циркда”, “Ҳайвонот боғида” ва бошқа мавзулар тавсия этиш самаралидир.

Шунингдек, спорт фантастикасига оид мавзулар ҳам ўқувчиларда зўр қизиқиш орттиради. Айниқса, хоккей, футбол, бокс, теннис каби ўйинлар асосида расмлар ишлаш, топшириқни муваффақиятини таъминлашга асос бўлади.

Бу табиий албатта, чунки болалар ўйиннинг бу турларига қизиқадилар, у билан шуғулланадилар, бундай ўйинларни телевизор экранларида тез-тез томоша қиладилар. Натижада ўйин ёки томошадан олган таъсуротлари болаларнинг тасаввурида узоқ вақтгача яхши сақланади.

Спорт болаларнинг кундалик фаолиятлари билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам тасвирий фаолиятга самарали таъсир кўрсатса, афсонавий мавзулардаги образ ва кўринишлар ўзининг оригиналлиги (шакл, ранг, мазмун) билан болаларда қизиқиш орттиради.

Маълумки, болалар ўз тасвирий фаолиятларида оригинал мазмунли расмлар ишлашга қизиқадилар. Бунга болаларни афсонавий мавзудаги асарларнинг мазмуни, катта тезликдаги ва турли шаклдаги ракеталар, бошқа планеталардаги қайтарилмас кўриниш ва мавжудотлар, уларнинг транспорт воситалари, тоғлар, ўсимлик ва дарахтлар илҳомлантиради. Айниқса, фазодаги ғайри табиий, ақл бовар қилмайдиган ранглар болаларни ҳайратга солади. Айниқса девлар, кентаврлар, сув парилари, аждарлар ва бошқа шу каби афсонавий ҳайвонлар ҳаётидан расм ва ҳайкаллар ишлаш композиция машғулотларида яхши натижалар беради.


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling