Гулистон давлат университети
Download 1.04 Mb.
|
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ
Мавзу асосида композиция ишлаш машғулотларида қизиқарли мавзулар муҳим бўлса, нарсанинг ўзига қараб расм чизиш машғулотларида эса оригинал шакл, ранг, тузилишидаги натуралар учун буюм ва нарсалар, драпировкалар танлаш, уларни чизиш учун композицион жиҳатдан чиройли қилиб ўрнатиш самаралидир. Бундай дарсларда геометрик шакллар, уй анжомлари – кастрюл, челак, бидон, электролампа, яшик, картон қутича каби предметларнинг шакли, ранги, тузилиши болаларда қизиқиш уйғотмайди, натижада машғулотлар зерикарли кечади. Расм чизиш учун шундай мавзулар танлаш керакки, улар ҳамма ўқувчиларда расм ишлашга қизиқиш орттирсин ҳамда уларнинг билим ва малакаларини ўстиришга самарали таъсир кўрсатсин.Айниқса, чиздириш учун эстетик аҳамиятга эга ва мазмунан бой нарсаларни қўйиш яхши натижалар беради. Масалан, тарвуз, қовун, анор, олма, қовоқ, бодиринг, нок, бақлажон, оби ва патир нонлар каби озиқ-овқатлар, сопол лаган, товоқ, гулдон, тунука патнис, чинни чойнак, пиёла каби буюмлар шулар жумласидандир.Мусиқа асбоблари ҳисобланган – доира, рубоб, тамбур, дутор, сурнай, най ва бошқалар ҳам натюртмортлар учун яхши материал бўлиб хизмат қилиши мумкин.Декоратив композиция машғулотларида турли хил буюмлар (хонтахта, гилам, қутича в.б.) учун эскизлар ишлаш болаларда катта қизиқиш орттиради.Шунингдек, хаёлдан ва тасаввурдан расм ишлаш машғулотларида “Бувим”, “Энг яхши кўрган ўқитувчим”, “Онам”, “Менинг дўстим портрети”, “Автопортрет” каби мавзуларда расмлар ишлатиш ҳам ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилади. Улар ўзлари севган кишиларнинг расмларини аслига ўхшатишга харакат қиладилар. Эришган ютуқ ва иш натижаларидан эса завқланадилар.Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш лозимки, ўқувчиларнинг қизиқишларини ошириш мақсад қилиб қўйилар экан мавзулар танлашга бир ёқлама қараш ярамайди. Бунда асосий эътиборни фақат мавзуларнинг ва чиздириладиган нарсаларнинг, нақшларнинг қизиқарли бўлишлигига эмас, бу материалларнинг болалари идрокига, тасвирий имкониятларига, қобилиятларига мослигига ҳам қаратмоқ зарур.Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling