Гулистон давлат университети


Тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатига оид чайонворд, кроссоворд, викториналар, тест ишлатиш. Булар мусобақа, индивидуал тарзда бўлиши мумкин. ,,,,, расм


Download 1.04 Mb.
bet52/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

1. Тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатига оид чайонворд, кроссоворд, викториналар, тест ишлатиш. Булар мусобақа, индивидуал тарзда бўлиши мумкин. ,,,,, расм.

2. Саргузашт асосида ўқитиш. Бунда болаларни сув ости дунёсига, бошқа сайёраларга, афсонавий ҳайвонлар маконига саргузаштли саёҳат қилинади ва шу асосда болалар тасаввурдан расм ишлайдилар.


3. Ўқувчиларни қизиқтирадиган соҳалар асосида тасвирлар ишлатиш. Масалан, болаларни қизиқтирадиган спортнинг у ёки бу турлари бўйича, қуш ва ҳайвонлар ҳаёти мавзуларида, болаларни ёқтирадиган касблари ҳақида.
4. Тайёр расмдаги камчиликларни топиш, уларни тўлдириш, расмда кўринмайдиган нарса ва ҳодисалар тасвирини топиш. ,,,,, расм.
Ўқувчиларнинг тасвирий фаолиятларида турли материал ва тасвирлаш техникасини қўллаш ўқувчиларнинг бадиий ижодини фаоллаштиради, фанга бўлган қизиқишларини оширади.
Мактабларда олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, кўпчилик ўқитувчилар дарс ва дарсдан ташқари ишларда турли хил материал ва тасвирлаш техникасини қўллашга етарлича эътибор бермайдилар.
Ҳозирги вақтда мактабларда ўқувчилар расм дафтари, бўёқ қалам, оддий қалам ва ўчирғичдан фойдаланиш билан чегараланиб қолмоқдалар. Айрим мактабларда эса акварелдан фойдаланилмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, бундай шароитда вазифалар болалар учун зерикарли бўлишлиги табиийдир.
Маълумки, расм ишлашда фақат бўёқ қалам ва акварелгина эмас, гуашь, темпера, тушь, рангли бўрлар, пастел, кўмир, фломастер кабилардан ҳам кенг фойдаланса бўлади.
Расм ишлашда турли-туман ташландиқ материаллар ҳисобланган қоғозлар, газмол, ип, фольга, фанер, картон кабилардан фойдаланиб коллаж, мозаика, аппликациялар ишлаш яхши натижалар беради.
Расм ишлашда табиий материаллар ҳисобланган қовун, тарвуз, бодиринг, мош, ловия, жўхори, қовоқ уруғлари, ерёнғоқ, қуритилган барг ва гуллар, буғдой поя, шунингдек, рангли тош, дарахт илдизларидан фойдаланиш ҳам машғулот мазмунини бойитади, ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал бадиий хусусиятларини рўёбга чиқишига имкон беради.
Ўқувчилар ўзлари йил давомида бир хил материал ва бир ҳил тасвирлаш техникасида ишлаган расмларини қайта-қайта кўришлари, уларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини бўшаштиради.
Тасвирий санъат машғулотларида ўқувчиларни рағбатлантириш катта таълим ва тарбиявий аҳамиятга эга, у ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини оширишга ёрдам беради.
Болалар ўзларини фаолиятларида оригинал иш яратишга ҳаракат қиладилар, иш натижаларини кўриб ўзларини янгилик очгандек ҳис қиладилар.
Рағбатлантиришга истисносиз барча болалар муҳтож бўладилар. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир болани ўз эътиборида тутиши ва вақти билан уларни рағбатлантириб туриши болалар ижодини фаоллаштиришга, фанга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади. Айрим ҳолларда синфда рағбатлантиришга лойиқ бўлмаган болалар ҳам учраб туради, бунда ўқитувчи ўқувчини яхши кўрсатгичга эришишини кутиб ўтирмасдан, у бажарган ишдаги арзимас ютуқларни ҳам бўрттириб кўрсатиши лозим. Бу боланинг тасвирий ижодини фаоллаштиришда дастлабки қадам бўлиши мумкин. Бу омил яхши ўзлаштирувчи болаларни янада яхшироқ ўқишига, бўш ўзлаштирувчи болаларни яхши ўқишига ундайди.
Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, доимо фақат айрим ўқувчиларнигина рағбатлантиравериш тўғри эмас. У болаларда манманлик, ўз-ўзидан мамнунлик, мағрурлик ҳисларини уйғотади. Тасвирий фаолиятларда рўй бераётган баъзи бир салбий ҳолатларни яширишга ҳаракат қиладиган бўлиб қоладилар. Шунинг учун рағбатлантиришда синфдаги ҳар бир болани эътибордан қочирмаслик керак бўлади.
Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, болаларнинг тасвирий фаолиятларини баҳолашда ўқитувчи улар эришган натижаларнигина баҳолаб қолмасдан, балки бу натижаларга қайси йўл билан, қандай қилиб эришганлигини ҳам ҳисобга олиб иш тутилганда рағбатлантириш яхши самаралар беради.
Тасвирий санъат дарсларида болаларни рағбатлантиришнинг ушбу турларини қўллаш мақсадга мувофиқдир:
1. Яхши баҳо қўйиш орқали. 2.Оғзаки рағбатлантириш орқали.3.Яхши ишланган расмларни кўргазмага тавсия этиш орқали. 4. Яхши ишланган ишларни бутун синфга намойиш этиш орқали. 5. Тўгарак аъзолигига қабул қилиш орқали. 6. Мактаб ёки синф деворий газетасида эълон қилиш орқали. 7. Ота-оналар мажлисида мақташ орқали ва бошқалар.
Рағбатлантиришнинг у ёки бу шакллари болалар фаолиятининг натижаларига, индивидуал хусусиятларига, шароитга қараб қўлланилади.
Муҳими шундаки, рағбатлантириш кўр-кўрона эмас, у асосли бўлиши, болалар рағбатлантиришга асос бўлган сабабни тушуниб етишлари ва ундан тегишли хулоса чиқариб олишлари лозим.
Мактаб тасвирий санъат кўргазмаси фан бўйича мактабда олиб борилаётган ҳамма ишларнинг натижаси сифатида катта таълим ва тарбиявий аҳамиятга эга. Кўргазма орқали мактабда тасвирий санъат соҳасида олиб борилаётган ишларга баҳо бериш мумкин. Шунингдек, кўргазма олиб борилган ишлар якуни сифатидагина аҳамиятлигина бўлиб қолмай, балки келгуси ишларда ҳам муҳим ўрин тутади.
Ўқитувчи ва тўгарак раҳбарлари кўргазмада қўйилган ишларнинг тахлили орқали олиб борилган ишларга якун ясайдилар, санъатнинг қайси турига ўқувчилар қандай муносабатда бўлганликлари, санъатнинг (расм, рангтасвир, хайкалтарошлик, амалий санъат) қайси турига етарлича эътибор бермаганликлари, ундаги ютуқ ва камчиликлар, кўргазмада қайси ўқувчилар қандай ютуқларга эришганликлари, ўқувчиларнинг ўсиши ва камчиликлари юзасидан етарлича маълумот олади. Кўргазманинг натижалари ўқитувчини келгусида камчиликларни бартараф этишда олиб бориладиган ишларини янада такомиллаштиришга имкон беради.
Шу билан бир қаторда, кўргазма ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини оширишга таъсир кўрсатади. Ўқувчилар ўзлари ва ўртоқлари ишлаган ишларни кўриш ҳамда уларни солиштириш орқали ўзларининг фаолиятларига хулоса ясайдилар, келгуси режаларини белгилайдилар. Шунинг учун ҳам мактаб кўргазмаларини тўғри ташкил этиш ва ўтказиш таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда катта роль ўйнайди. Мактабда ўргазмалар ташкил этиш борасида тайёр тавсиялар бериш мумкин бўлмаса-да, баъзи бир йўл-йўриқлар, умумий кўрсатмалар фойдадан холи эмас. Улар кўргазмаларнинг мазмуни, уларнинг характери, йўналиши бўйича бўлиши мумкин.
Амалиётда кўргазмаларнинг икки хил шакли қўлланилади:
1. Ўқувчиларнинг ижодий ишларидан ташкил этиладиган кўргазмалар.
2. Машҳур ёки таниқли амалий санъат усталари асарларининг асл нусхалари ёки уларнинг репродукцияларидан ташкил этиладиган кўргазмалар.
Ўқувчиларнинг ижодий ишларидан ташкил этиладиган кўргазмаларнинг шакллари ниҳоятда турли-туман бўлади: Хусусан :
1. Синф кўргазмаси – алоҳида синф ўқувчиларининг энг яхши ишларидан танлаб олиш орқали ташкил этилади.
2. Мактаб кўргазмаси – мактаб ўқувчиларнинг энг яхши ишларини танлаб олиниши натижасида яратилади.
3. Шахсий кўргазма – соҳа бўйича катта ютуқларга эришган ўқувчининг фаолиятига доир бўлади.
Мактаб, синф ва шахсий кўргазмаларни ташкил этишда маълум мавзуга риоя қилиниши мақсадга мувофиқдир. Масалан, “Ўзбекистонда баҳор”, “Ўлкамда олтин куз”, “Космос”, “Дўстлик-тинчлик гарови”, “Пахта-ифтихоримиз”, “Келажак шаҳарлари”, “Қишлоғимиз ҳаёти”, “Мактабимиз ҳаёти”, “Спорт ва биз” ва бошқалар.
Шунингдек, амалий санъат ёки унинг ҳар бир тури бўйича ҳам кўргазмалар ташкил этса бўлади. Кўргазмаларни танлов асосида ҳам ўтказиш мумкин.
Умуман, мактабда кўргазманинг қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкил этилиши томошабинда яхши тасурот қолдиради. Натижада болаларда санъатнинг бу турига бўлган ҳурмат ва қизиқиш ошади.
Кўпчилик тасвирий санъат ўқитувчилари дарсда болаларга композиция тузиб кўрсатадилар, нарсанинг ўзига қараб, композиция дарсларида намуна асосида расм чиздирадилар. Ўз-ўзидан маълумки, бунда ўқувчилар ўқув материалларини механик ўзлаштирадилар, ўқитувчи томонидан берилаётган маълумотларни қайтариш, кўчириш билан чегараланиб қоладилар. Натижада уларда мустақиллик, ижодиёт ривожланмайди.
Тасвирий санъат дарсларидаги мана шу камчилик ва нуқсонларни бартараф этишда муаммоли таълимнинг аҳамияти каттадир. Маълумки, муаммоли таълим, муаммоли вазиятлар ҳосил қилиш, дарсда муаммони келтириб чиқарадиган саволлар беришни ўз ичига олади. Муаммоли вазият шахсга авваллари маълум бўлмаган усуллар орқали ечишда ақлий қийинчиликларга дуч келадиган шароитлар билан белгиланади. Уни ечишга тафаккурнинг фаол жараёни зарур бўлади. Муаммоли вазифалар назарий ва амалий характерда бўлиб улар номаълум билимларни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжларга ундайди.
Муаммоли саволлар эса, номаълум қонуният ёки усулларни аниқловчи соҳа ҳисобланиб, улар ўзлаштирилган билимлар асосида ечилади. Муаммоли вазият, ўқитувчи томонидан бевосита муаммоли вазифалар қўйилгандагина ҳосил бўлибгина қолмай, балки ўқувчилар томонидан ўқув вазифаларини бажариш усулларини мустақил танлаш орқали ҳам амалга ошади. Муаммоли вазиятлар бевосита топшириқларга номаълум элементни киритиш, ечишнинг номаълум йўлини топиш, болалар учун номаълум бўлган қонун, қоида, илмий низом, тасвирий санъат асарларининг тасвирий-ифодали воситалари ва бошқалар билан боғланади.
Тасвирий санъат предметининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муаммоли вазиятларнинг асосий шарт-шароитларини ва вазифалари бир неча хил бўлиши мумкин.
Биринчи тоифа муаммоли топшириқлар қаторига тасвирий санъат машғулотларида олинган назарий маълумотлардан амалий ишлар жараёнида мустақил ва ижодий фойдаланишни вазифа қилиб қўядиган топшириқлар киради.
Назарий маълумотлар эса композиция, рангшунослик, ёруғ соя, ҳаво ва чизиқли перспектива қонунлари ва бошқаларни ўз ичига олади. Масалан:
- дарсда бажарилган амалий ишнинг перспектив жиҳатдан тўғри ёки нотўғрилигини текшириб кўриш;
- натюрморт расмини фақат 2 ёки 3 хил асосий рангларни қўшиб ҳосил қилиш ёрдамида бажариш;
- қўйилган натюрмортни қоғоз бетида композицион жиҳатдан тўғри жойлаштириш учун қоғоз варағини мақсадга мувофиқ танлаш;
- расм ишлашда композицион марказни ташкил этиш ва бошқалар.
Иккинчи тоифа муаммоли топшириқлар қаторига амалий машғулотлар жараёнида расм чизишда қўлланиладиган материалларни (қалам, кўмир, соус, акварель, сангина, тушь, в.б.) мустақил танлашни талаб этадиган топшириқлар киради (схема асосида бажариладиган хомаки ишлар, силуэтли хомаки ишлар ва бошқалар). Учинчи тоифа муаммоли топшириқларга, ишга ижодий ёндошиш ва мустақилликни талаб этувчи топшириқлар киради. Ижодий ёндошиш ва мустақиллик икки хил бўлади.
Биринчиси, мутлақо янгилик яратишдаги мустақиллик ва ижодий ёндошиш, иккинчиси, баъзи бир хусусий вазифаларни бажаришдаги мустақиллик ва ижодий ёндошишдир.
Бу тоифадаги муаммоли вазифалар, айниқса мавзу асосида ва декоратив амалий фаолиятларда кўзга яққол ташланади. Чунки бундай дарсларда ўқувчилар кўпинча ижодий характердаги вазифаларни мустақил бажарадилар.
Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, муаммоли топшириқлар ўз-ўзидан муаммоли вазиятларни келтириб чиқаравермайди. Уларнинг пайдо бўлиши учун ўқитувчининг эътибори вазифаларни ижодий ва мустақил бажаришга қаратилмоғи лозим. Болаларнинг ҳеч вақт вазифаларни тайёр намуналардан кўчириб олишларига, ўқитувчи билдирган фикрларини механик тарзда ёдлаб олишга йўл қўймаслик лозим.
Муаммоли топшириқларни бажаришда ўқитувчи болаларга номаълум бўлган бирорта қонун-қоидани, иш усулларини киритиши лозимки, болалар уни ўзлаштириб олмасдан туриб, янги вазифани бажаришлари мумкин бўлмасин.
Ўз-ўзидан маълумки, берилган топшириқлар баъзи бир қобилиятсиз ўқувчилар учун муаммоли ҳисобланса, у қобилиятли ўқувчилар учун муаммоли бўлмаслиги мумкин. Бундай шароитда ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмалари даражасини ҳисобга олиш вазифаларнинг болалар томонидан муваффақиятли бажарилишига асос бўлади.
Маълумки, синфда ўрнатилган натюрмортни чизишда унинг тасвирини қоғоз бетида жойлаштиришнинг ифодали кўринишлари кўп бўлади. Натюрморт расмини дафтарда турлича жойлаштириш мумкин. Ўқитувчининг вазифаси ҳар бир боланинг ана шу ифодали кўринишини топишига эришишдан иборатдир.
Тўртинчи тоифадаги муаммоли топшириқлар қаторига натуранинг қандай ёруғланиши, ранги, фазовий ҳолати, пропорциялари,,шакли, мазмунининг мустақил аниқланиши ва уларнинг расмда ижодий тасвирланишини талаб этадиган вазифалар киради. Бу тоифага доир муаммоли вазиятлар ҳосил қилувчи қуйидаги ҳолатларни кўрсатиш мумкин:
- натюрмортни ёруғ-соя қоидаларига риоя қилган ҳолда тасвирлаш (натюрморт ёруғлантирилмаган бўлади, маълум давр ўтгандан сўнг ўқитувчи уни ёруғлантиради);
- ўқитувчи тавсия этган предметлардан мустақил равишда натюрморт тузиш (маълум вақтдан сўнг ўқитувчи натюрмортни ўрнатади):
- ўқувчи боланинг расмини унинг бўлакларидаги пропорционалликка риоя қилган ҳолда тасвирлаш (7-10 минутдан сўнг ўқитувчи натурани қўяди):
- чизиш учун қўйилган натюрмортдаги деталларнинг ўрнини ва ёруғлик манбаини ўзгартириб тасвирлаш:
- асосида геометрик шакллар ётувчи предметлардан иборат натюрморт тузиш:
- натюрмортни фақат уч хил (қизил, сариқ, ҳаво ранг) рангдан фойдаланиб тасвирлаш (натюрморт, асосан, 6-7хил ранг билан тасвирлашни талаб қилади):
Бешинчи тоифа вазифалар қаторига декоратив композиция билан боғлиқ бўлган ишлар киради, яъни улар декоратив композиция тузиш учун ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган элементларни ўқувчилар томонидан мустақил танлашга имкон берувчи, стилизацияни ижодий ва мустақил ҳал қилишга йўлловчи вазифалардир.
Бундай муаммоли вазифаларга йўл-йўл, доира, тўртбурчак, учбурчак, квадрат шаклида ижодий нақшлар чизиш, чойнак, дазмол учун таглик, панжара эскизини ишлаш учун ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган шаклларни декоратив қайта ишлаш, барглар, шохлар, мевалар, қушлар ва бошқаларнинг шакли ва рангини стилизациялаш ҳамда шу асосда декоратив мазмунли композициялар тузиш кабилар киради.
Бу вазифаларни ижодий ҳал қилишда ўқувчиларда бир қатор назарий билимларга муҳтожлик сезилади. Масалан, 4-синфда газмол учун нақш эскизини ишлашда ўқувчилар газмолни қайси ёшдаги кишилар, қанақа жинсдаги кишиларга мўлжалланганлиги, декоратив-амалий санъатга хос бўлган чексиз нақшларнинг тузилиши, композицияси, ранги, газмоллар эскизи учун зарур элементлар (ўсимлик, ҳайвонлар, дарахт, гул, геометрик шакл в.б.) ва уларни стилизациялашга доир билим ва маълумотларга эга бўлишлари лозим бўлади.
Олтинчи тоифага композиция машғулотлари билан боғлиқ бўлган ишлар, бу болалар томонидан расм учун мазмунни мустақил танлаш, мавзули расмнинг композицияси ва колоритини мустақил ва ифодали ҳал қилишни талаб этадиган вазифалар киради. Бундай муаммоли вазифалар теварак-атрофдан олинган мавзуларга расм, шунингдек, адабий асарларга иллюстрациялар ишлаш жараёнида амалга ошади.
Масалан, “Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш”, “Зухро сайёрасида”, “ХХI аср шаҳарлари”, “Чойхонада”, “Бизнинг чет эллик меҳмонлар”, “Спорт мусобақаси” каби мавзулар ўз мазмуни жиҳатидан муаммоли ҳисобланади.
Халқ достони “Алпомиш”, Ҳ.Олимжоннинг “Ойгул билан Бахтиёр” достони, эртаклардан “Зумрад билан Қиммат”, “Оҳанграбо” ва бошқа шу каби асарларга иллюстрация ишлаш ҳам муаммоли вазифа ҳисобланади.
Бу вазифаларни тўғри ҳал қилиш ўқувчилардан бир қатор илмий билимлар, тарихий материаллар, теварак-атрофдаги бир қатор нарса ва ҳодисаларнинг тузилиши, ранги, уларнинг пропорциялари, ўлчовларини билишни талаб этади.
Еттинчи тоифага санъатшунослик асослари дарслари билан боғлиқ ҳолда намойиш этилаётган тасвирий санъат асарларидаги воқеанинг ёки кўринишнинг мазмуни, рассомнинг бадиий воситаларини, ўзига хос хусусиятларини ўқувчилар томонидан мустақил аниқлашга имкон берувчи вазифалар киради.
Шундай тоифадаги муаммоли топшириқлар учун қарама-қарши кучлар курашини ифодаловчи асарларни танлаш лозим. Масалан, С.Герасимовнинг “Партизаннинг онаси”, В.Уфимцевнинг “Большевикнинг туғилиши”, В.Уфимцев ва В.Размаховларнинг “Хамза” номли суратларида икки хил дунёқарашдаги кишиларни аниқлаш муаммоли вазиятни келтириб чиқаради.
Саккизинчи тоифа муаммоли топшириқлар қаторига кузатилаётган объектларнинг шакли, пропорцияси, тузилиши, ранги ва бошқаларнинг характерли белгиларини, ўзига хос хусусиятларини мустақил ечимга қаратилган йўналишдаги топшириқлар киради. Бундай топшириқлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- геометрик шакл асосида ётувчи буюмларнинг шаклини аниқлаш ва уларнинг расмини чизиш;
- предметлар асосида ётган геометрик шаклларни аниқлаш ва уларнинг расмини чизиш;
- ёз фаслида тасвирланган дарахтларнинг қишки кўринишини тасвирлаш;
- совуқ (илиқ) гаммада ишланадиган нақш рангларини аниқлаш;
- маълум бир нақшда гармоник бирикма ҳосил қилиш учун ранглар танлаш;
- натура сифатида қўйилган ўқувчининг бўйи энидан неча маротаба катта эканлигини аниқлаш.
Муаммоли вазиятларни яратишда топшириқ ва саволлар муаммоли вазиятларнинг тез-тез пайдо бўлиши, болаларда мустақиллик, фаолликни, тасвирий санъатга бўлган қизиқишни оширади.
Хулоса қилиб айтганда, муаммоли таълим ҳодиса ва объектларни билиш жараёнида ўқувчиларнинг назарий билимларини фаол қўллай олишларига, ҳар қандай вазифаларни онгли ва ижодий еча олишларига ёрдам беради.


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling