Гулистон давлат университети


Download 1.04 Mb.
bet51/53
Sana16.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1504670
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
portal.guldu.uz-Тасвир саьн ўқ

Ўқувчиларнинг қизиқишини оширишда санъат асарлари репродукцияларини кўрсатишнинг ҳам аҳамияти катта. Репродукцияни болаларга шунчаки кўрсатиш, унинг мазмунини таҳлил қилиш билан чегараланиб қолмай, асарнинг яратилиш тарихи, асар ҳақида йирик олим, рассомларнинг айтган фикрларини болаларга етказиш муҳимдир. Аввалом бор, кўрсатиладиган асарлар ўз мазмуни ва яратилиш тарихига кўра қизиқарли бўлиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, бундай асарлар каторига И.Репиннинг “Иван Грозний ва унинг ўғли Иван”, В.Суриковнинг “Ўқчилар қатл этилган тонг”, Н.Генинг “Петр 1 шаҳзода Алексей Петровични сўроқ қилмоқда”. В.Перовнинг “Овчилар манзилгоҳда”, Леонардо да Винчининг, “Монна Лиза Жаконда”, Т.Муҳаммедовнинг “Хўжа Насриддиннинг саргузаштлари” номли китобга ишланган иллюстрациялари, К.Брюловнинг “Помпейнинг сўнгги куни” кабиларни киритиш мумкин. Самарқанд, Бухоро, Хива меъморчилиги ёдгорликлари ҳам суҳбат дарслари учун қизиқарли материал бўлиши мумкин.

Булардан ташқари, ўзбек халқ амалий санъати ва Шарқ миниатюра рангтасвири намуналарини кўрсатиш ва бу ҳақида суҳбатлар ўтказиш ҳам яхши натижалар беради. Ўқувчиларни санъатга қизиқишларини оширишда юксак бадиий савияда ишланган мисгарлик, каштачилик, наққошлик, кулолчилик, ганч ва ёғоч ўймакорлигига оид буюмларнинг асл нусхаларини ёки бу санъат асарларининг репродукциялари, фотоларининг кўрсатилиши ва уларнинг атрофлича таҳлил қилиниши, халқ амалий санъат усталари ҳақида суҳбатлар ўтказиш, улар билан учрашувлар ташкил қилиш, болаларни амалий санъат ва ўлкашунослик музейларига (санъат бўлими) олиб бориш муҳим аҳамиятга эгадир.

Маълумки, Шарқ миниатюра рангтасвири маълум даврларда катта шуҳрат қозонди. Унинг шуҳрати ҳозирги даврда ҳам кўпгина Шарқ ва /арб шарқшуносларининг эътиборини ўзига қаратиб келмоқда. У ўзининг ишланиш услуби, безакдорлиги билан /арб санъатидан кескин фарқ қилади. Шунинг учун ҳам Шарқ миниатюра мактаби асарларини, унинг намоёндалари фаолиятини ўрганиш болаларда фақат турли санъат мактабларини билишда аҳамиятли бўлибгина қолмай, балки Шарқ санъатининг ўзига хос хусусиятлари ўша даврдаги халқ хаётини билиб олишга ёрдам беради. Шарқ миниатюра асарларини ўргатишда ўқитувчи Беҳзод ва унинг миниатюра мактабларига алоҳида эътибор бериши, унинг шогирдлари ҳисобланмиш Султон Муҳаммад, Қосим Али, Дарвиш Муҳаммад, Музаффар Али, Рустам Али, Мир Саид Али, Махмуд Музаххиб, шунингдек, Муҳаммад Мурод Самарқандий, Саъди Бухорий, Муҳаммад Нодир Самарқандий, Аҳмад Калла ва бошқаларининг хаёти ва фаолияти ҳақида тўхталиши ўқувчиларнинг санъатга бўлган қизиқишларини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, ўқувчиларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини оширишда буюк рассомларнинг таржимаи холлари, уларнинг ҳаётидаги қизиқарли воқеалардан сўзлаб бериш ҳам фойдалидир. Ҳаёт қизиқарли рассолар қаторига Камолиддин Беҳзод, Леонардо да Винчи, Рембранат, Рубенс, И.Левитан, Ч.Ахмаров, Ў.Тансиқбоев ва бошқаларни киритиш мумкин. Ўқувчиларни фанга қизиқтиришда машғулотларни ўйин ва саргузашт тарзида ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Қизиқтиришни бу шаклининг қуйидаги йўллари мавжуд:


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling