76
Мулоқот – 1) кишиларнинг ўзаро алоқаси,
бир-бирларига таъсир
кўрсатишлари кишилар ўртасидаги алоқани тиклаш ва ривожлантириш
жараёни; 2) кишиларнинг бир-бирларига таъсир кўрсатиши
асосида улар
ўртасида рўй берадиган ахборот алмашинуви
Мулоқот маданияти – 1) мулоқот жараёнини ахлоқий меъёрлар,
ижтимоий талабларга мувофиқ ташкил этиш асосида суҳбатдошни
тушуна
олиш эҳтиёжи ва қобилиятига эгалик; 2) педагогик маданиятнинг таркибий
элементларидан бири
Назарий тафаккур – тафаккур
турларидан бири, у объектларнинг
хусусиятларини, қонуниятларини очишга қаратилган бўлади.
Нафас олиш – 1) организмга ҳаёт бағишловчи
физиологик функция; 2)
нутқнинг энергия базаси
Нафас олиш техникаси – физиологик функция ёки нутқнинг
энергия
базаси сифатида нафас олишда қўлланиладиган воситалар мажмуи
Ноёб қобилиятлар – шахсга хос индивидуал психологик хусусиятнинг
шундай тури бўлиб, у жуда кам сонли шахслардагина кузатилади ва кўп
учрайдиган психологик ҳодиса саналмайди
Нутқ аппарати – нутқни ҳосил қилишда иштирок этувчи органлар.
Нутқли (ёки товушли) нафас олиш (фонацион, юнон. “phono” –
“товуш”) – нафаснинг нутқ жараёнидаги олиниши
Нутқ маданияти – ўз фикрини нутқ ёрдамида мантиқли, тўғри, образли,
аниқ ва ифодали етказиб бериш малакаларининг ўзлаштирилганлик даражаси
Нутқ техникаси – нутқни тингловчи ёки ўқувчига етказишда
қўлланиладиган воситалар мажмуи
Do'stlaringiz bilan baham: