Халқ таълим вазирлиги


Нутқ ҳосил қилувчи органлар


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43
Bog'liq
2.2-модул

Нутқ ҳосил қилувчи органлар – нутқни ҳосил қилиш жараёнида 
иштирок этувчи органлар (ўпка, иккита бронх, трахея, кекирдак, бўғиз, 
ҳиқилдоқ, ҳалқум, тишлар, бурун бўшлиғи, лаблар)
Пантомимика – педагог томонидан баён этилаётган муайян фикрни 
алоҳида ажратиб кўрсатишга, маълум қиёфа орқали гавлантиришга имкон 
беради гавда, қўл ва оёқларнинг ҳаракати
Паралингвистик тизим (юнон. “pará” – яқин, нем. “linguistik” – тил) – 
мулоқот таркибида сўзли, назарий маълумотларни сўзсиз воситалар билан 
биргаликда узатилиши англатувчи тизим.
Педагогик билим – болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, таълим ҳамда 
тарбия жараёнини ташкил этиш асосида шахсни ҳар томонлама камол 
топтиришга доир тизимланган маълумотлар йиғиндиси
Педагогик билимдонлик – 1) педагог томонидан мутахассислик 
билимларининг пухта эгалланганлиги; педагогнинг билағонлиги; 2) 
педагогнинг касбий фаолиятни мавжуд ижтимоий талаб, ҳуқуқий меъёр ва 


77 
стандартларга мувофиқ ташкил этишга бўлган қобиллиги, касбий тайёргарлик 
даражаси
Педагогик бошқариш – педагогик жараёнларни ташкилий-методик 
жиҳатдан уюштириш (талабалар фаолиятни бошқариш; талабалар жамоасини 
бошқариш)
Педагогик дунёқараш – педагог ва таълим олувчилар ўртасидаги ўзаро 
муносабатлари жараёнининг мазмунини, натижаларини белгиловчи диалектик 
қарашлар ва эътиқодлар тизими
Педагогик ижод – педагогнинг касбий жараённи самарали ташкил 
этишга йўналтирилган яратувчанлик фаолияти
Педагогик интуиция (лот. “intueri” – “синчиклаб, диққат билан қараш”) 
– педагог томонидан педагогик воқеа-ҳодисанинг моҳиятини, ўқувчи хатти-
ҳаракатлари мазмунини тасаввур, эмпатия ва орттирилган тажриба асосида ҳис-
туйғу, сезги ёрдамида, зийраклик билан мантиқий далилларсиз бевосита англаш

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling