Халқ таълим вазирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
2.2-модул

Педагогик техника – педагог томонидан ўзлаштирилган алоҳида талаба 
ва талабалар жамоаларига педагогик таъсир кўрсатиш методларини амалда 
самарали қўллай олиш учун зарур бўлган БКМ йиғиндиси (ўзини ўзи ҳиссий 
бошқариш, пантомимика, мимика, жест (гавда, қўл, оёқ ҳаракатлари), нутқ 
техникаси, алоҳида сўз ёки ифодаларни ифодалаш суръати (ритмика))
Педагогик ҳамдардлик (эмпатия) – педагогга хос сифат (талабалар, ота-
оналар, ҳамкасблар ва раҳбарларнинг хатти-ҳаракатлари, ҳиссиётлари, ҳаётий 
интилишлари, табиатларини тушуниш, бошқалар нуқтаи назарини маъқуллаш 
асосида жамоадаги муносабатларни меъёрда ташкил этилишини таъминлаш; 
ўзгаларнинг ички ҳолатини, ўй-фикрларини ва ҳис-туйғуларини тушуна олиш; 
бошқаларнинг бошига тушган кулфат, фалокатлардан қайғуриш; ролларни 
қабул қилиш – оғир вазиятда бўлган кишиларнинг ўрнига ўзини тасаввур
мушоҳада ёрдамида қўйиб кўрган ҳолда улардаги ижобий ҳис-туйғуларини 
қайта тиклашга кўмаклашиш; ўзгаларнинг қайғу-аламларидан, кулфатларидан 
қайғуриш, кўнгилни кўтарувчи, таскин берувчи сўзлар билан оғир вазиятда 
қолган кимсаларга ижобий таъсир кўрсатиш
Педагогик қобилиятни ривожлантириш –фақат педагогларгагина хос 
бўлган қобилиятларни янада бойитиш ва такомиллаштириш учун зарур шарт-
шароитни яратиш
Педагогик қобилият –педагогик фаолиятни оқилона ташкиллаштириш 
ва олиб борилишига имкон берадиган, амалий вазифаларнинг самарали 
бажарилишини таъминлашда аҳамиятли бўлган педагогга хос хусусиятлар
Перцептив-педагогик қобилиятлар (лот. “perceptio” – ўзлаштириш) – 
шахснинг ички дунёсига кира билиш, психологик кузатувчанлик, ўқувчининг 
психик ҳолатларининг нозик жиҳатларини тушуна олиш қобилияти
Психологик компетентлик – педагогик жараёнда соғлом психологик 
муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари 
билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий психологик зиддиятларни 
ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling