Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet62/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тўғри қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ўзбек миллий суюқ таомларини тайёрлаш технологиясига оид манбаларидан фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: пархез таомлар тайёрлаш технологиясига оид билимини мустақил равишда ошириб бориш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: соғлом турмуш тарзига амал қилиш, умумбашарий аҳамиятга эга бўлган урф одатлар, маросимларни билиш; санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятда турли формула, моделларни ўқий олиш ва фойдаланиш.


ГАЗЛАМАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Умумий тушунчалар (4 соат)
17-мавзу: Жун ва ипак толали газламалар, уларнинг олиниши. Жун ва ипак толаларнинг хоссалари (1соат).
18-мавзу: Жун ва ипак толали газлама хоссаларини аниқлаш (1соат).
19-20-мавзу: Газламаларнинг тўқилиш турлари. Атлас ва сатин тўқиш (2соат).
Амалий машғулот: жун ва ипак газлама хоссаларини аниқлаш. Атлас ва сатин тўқиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: табиий материалларнинг хусусиятларини тавсифлай олиш, табиий материалларнинг хусусиятларини фарқлай олиш, жун ва ипак толали газламалар, уларнинг олиниши, жун ва ипак толаларнинг хоссалари, жун ва ипак толали газлама хоссаларини аниқлаш, газламаларнинг тўқилиш турларини фарқлаш, атлас ва сатин тўқий олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлаш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling