Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet16/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш, тикувчи касби ва тикувчиликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, чок турлари ҳақида тушунчага эга бўлиш, тўғри чок тика олиш, газламага икки тешикли тугмача тика олиш, турли қалинликдаги иплардан гуллар ясай олиш, газлама бўлакларидан гул аппликациясини ясай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлаш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мавзуга оид саволларга жавоб бера олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: телевизор, телефондан тўғри фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз хатосини тузатиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг ўқувчилик вазифаларини билиш;
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ораста кийиниш, юриш-туришда катталардан ўрнак олиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: тежамкорликка риоя қилиш.

3-синф
Қоғоз ва картон билан ишлаш (10 соат)
1-мавзу: Қоғозни қирқиш ва буклаш усулида гуллар шаклни ясаш (1соат) (Қоғозни қирқиш ва буклаш усулида гуллар шаклни ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
2-3-мавзу: Турли қоғозлардан гердландия ва арча безакларини ясаш (2соат) (Турли қоғозлардан гердландия ва арча безакларини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
4-мавзу: Қоғозни йиртиш усулидан фойдаланиб, “Эртак қаҳрамонлари” аппликациясини ясаш (1соат) (Қоғозни йиртиш усулидан фойдаланиб, “Эртак қаҳрамонлари” аппликациясини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
5-6-мавзу: Кулолчилик касби ҳақида маълумот. Папье-маше усулида пиёла тайёрлаш ва безаш (2соат) (Кулолчилик касби ҳақида маълумот. Папье-маше усулида пиёла тайёрлаш ва безаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling