Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet15/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: ҳунарманд усталар ҳақида маълумот. Симдан контурли ҳайвонлар, парандалар шаклини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, Геометрик шакллардан роботни қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, Табиий материаллардан ҳажмли ҳайвон шаклларини қуриш-ясаш ишларини бажара олиш
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлаш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ўқитувчи ва ўқувчиларни тинглай олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз хатосини тушуниш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг ўқувчилик бурчини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: миллий байрамларини билиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: мактабга келиб кетадиган вақтни билиш.


Газлама ва толали материаллар билан ишлаш (5 соат)
27-мавзу: Тикувчи касби ва тикувчиликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳақида тушунча. Чок турлари ҳақида тушунча. Тўғри чок тикиш (1соат) (Тикувчи касби ва тикувчиликда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳақида тушунча. Чок турлари ҳақида тушунча. Тўғри чок тикиш технологик харитаси ёки тикиш босқичларини кўрсатиш).
28-мавзу: Газламага икки тешикли тугмача тикиш (1соат) (Газламага икки тешикли тугмача тикиш технологик харитаси ёки тикиш босқичларини кўрсатиш).
29-мавзу: Турли қалинликдаги иплардан гуллар ясаш (1соат) (Турли қалинликдаги иплардан гуллар ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
Назорат иши № 4 (1соат)
30-мавзу: Газлама бўлакларидан гул аппликациясини ясаш (2соат) (Газлама бўлакларидан атиргул, бинафша, нилуфар гулларини аппликация усулида ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling