Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet18/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: дафтар муқоваси, кундалик дафтарини мустақил тўлдириш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: телевизордан тўғри фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: меҳнатсеварлик, тўғрилик, ҳурмат қилиш каби сифатларга эга бўлиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзидан катталарга, ўртоқлари ва ўзидан кичикларга ёрдам бериш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўз уйида озодаликка риоя қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: тежамкорликка риоя қилиш, дарс жараёнида турли чизмаларни чиза олиш.


Табиий ва турли материаллар билан ишлаш (5 соат)
10-мавзу: Пластилиндан расмлар тасвирлаш, ошхона учун идишлар шаклини ясаш (1соат) (Пластилиндан расмлар тасвирлаш, ошхона учун идишлар шаклини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
11-мавзу: Табиий материаллардан “Гулдонда гуллар” композициясини ясаш (1соат) (Табиий материаллардан “Гулдонда гуллар” композициясини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
12-мавзу: Сомондан аппликация усулида манзара, ҳайвонлар, гуллар, жониворлар шаклини ясаш (1соат) (Сомондан аппликация усулида манзара, ҳайвонлар, гуллар, жониворлар шаклини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
13-мавзу: Полимер материаллардан сувенир (биссер мунчоқларидан гуллар) ясаш (1соат) (Полимер материаллардан сувенир ясашни технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
Назорат иши №2 (1соат)
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: турли материаллардан ясаладиган буюмларни қуриш-ясаш, ўлчаш, режалаш, содда лойиҳалаш ишларини бажара олиш, пластилиндан расмлар тасвирлаш, ошхона учун идишлар шаклини ясай олиш, табиий материаллардан “Гулдонда гуллар” композициясини ясай олиш, сомондан аппликация усулида манзара, ҳайвонлар, гуллар, жониворлар шаклини ясай олиш, турли полиз уруғлардан “Хўроз” шаклини ясай олиш, полимер материаллардан сувенир ясай олиш, турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция турли фанлардан эгалланган тушунчаларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш ва таснифлай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling