Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч компетенция элементлари
- Газлама ва толали материаллар билан ишлаш (9 соат)
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: қирқиш ва буклаш усулида қалдирғоч шаклни ясай олиш, қоғоздан куз манзарасини қуриш-ясаш, табиий материалларлардан капалак шаклини қуриш-ясаш, уруғлардан мозаика усулида бўш идиш устига нақш композициясини қуриш-ясаш, ҳаракатли қуёнча ўйинчоғини қуриш-ясаш, турли геометрик шакллардан ҳаракатланувчи моделлар қуриш-ясаш, цилиндр ва конус шаклларидан стол лампасини қуриш-ясаш, картон ва рангли қоғозлардан темир йўл, паровоз макетини қуриш-ясаш, табиий материаллардан хажмли ўйинчоқлар қуриш-ясаш ишларини бажара олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: турли фанлардан эгалланган тушунчаларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш ва таснифлай олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: воқеа-ҳодиса ёки предмет тасвирини содда баён қилиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан фойдаланиб, дидактик топшириқларни бажариш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўртоқларининг хатосини тушунтириш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: фарзандлик ва ўқувчилик бурчини билиш, унга амал қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзи яшаб турган диёрдаги тарихий обидаларни билиш; санъат турларини билиш ва уларни бир-биридан фарқлай олиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: эҳтиёжи учун керак бўлган нарсалардан (ўқув қуроллари, кийим-кечаги) тежаб фойдаланиш. Газлама ва толали материаллар билан ишлаш (9 соат) Назорат иши №3 (1соат) 25-мавзу: Каштачилик ва чок турлари ҳақида тушунча бериш. Оддий чок турларидан фойдаланиб, гул шаклини тикиш (1соат) (Каштачилик ва чок турлари ҳақида тушунча. Оддий чок турларидан фойдаланиб, гул шаклини тикиш босқичларини кўрсатиш). 26-мавзу: Игна учун ёстиқча тикиш (1соат) (Игна учун ёстиқча тикиш технологик харитаси ёки тикиш босқичларини кўрсатиш). 27- мавзу: Занжир чокидан фойдаланиб, кашта тикиш (1соат) (Занжир чокидан фойдаланиб, кашта тикиш технологик харитаси ёки тикиш босқичларини кўрсатиш). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling