Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-синф Қоғоз ва картон билан ишлаш (6 соат)
- Фанга оид компетенциялар
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мактабда, кўчада, уйдаги турли вазиятларда ўзини тута олиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: катталарга, кичикларга, ўртоқларига ёрдам бериш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзи яшаб турган диёрдаги тарихий обидаларни билиш; санъат турларини билиш ва уларни бир-биридан фарқлай олиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: исроф ва тежамкорликнинг маъносини тушуниш ва кундалик ҳаётда унга амал қилиш. 4-синф Қоғоз ва картон билан ишлаш (6 соат) 1-мавзу: Квилинг усулида ҳақида тушунча. “Гулзор” манзарасини квилинг усулида ишлаш (1соат) (Квилинг усулида ҳақида тушунча. “Гулзор” манзарасини квилинг усулида ишлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 2-мавзу: 8-март байрамига квилинг усулида табрикнома тайёрлаш (1соат) (8-март байрамига квилинг усулида табрикнома тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 3-мавзу: Наврўз байрамига квилинг усулида табрикнома тайёрлаш (1соат) (Наврўз байрамига квилинг усулида табрикнома тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 4-мавзу: Қорбобо устахонасида (арча безакларини ясаш). Янги йил табрикномасини тайёрлаш (1соат) (Қорбобо устахонасида (арча безакларини ясаш). Янги йил табрикномасини тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 5-мавзу: Қоғоздан папе-маше усулида ошхона жиҳозларини ясаш. (1соат) (жамоа бўлиб) (Қоғоздан папе-маше усулида ошхона жиҳозларини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 6-мавзу: Пазандачиликда тайёрланадиган “Хамир турлари” ҳақида тушунча бериш. Қоғоздан чучвара ясаш (1соат) (Пазандачиликда тайёрланадиган “Хамир турлари” ҳақида тушунча. Чучвара тайёрлашни технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: квилинг усули ҳақида тушунчага эга бўлиш, 8-март байрамига квилинг усулида табрикнома тайёрлай олиш, Наврўз байрамига квилинг усулида табрикнома тайёрлай олиш, қорбобо устахонасида арча безакларини ясай олиш, янги йил табрикномасини тайёрлай олиш, қоғоздан папе-маше усулида ошхона жиҳозларини ясай олиш, пазандачиликда ишлатиладиган хамир турларини тайёрлай олиш, асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш, турли материаллардан ясаладиган буюмларни қуриш-ясаш, ўлчаш, режалаш, содда лойиҳалаш ишларини бажара олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳаётий одоб-ахлоқ қоидалари, меҳнатсеварликга оид асосий тушунчаларни эгаллайди ва риоя эта олиш; турли фанлардан эгалланган тушунча ва билимларини умумлаштирган ҳолда амалий вазифаларни бажара олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунарларга оид маълумотларни тўплай олиш ва тавсифлай олиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling