Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: меҳнат фанида ишлатиладиган иш қуроллари ва хавфсизлик қоидалари. Турли қоғозлардан нилуфар гулини тайёрлай олиш, иккига букланган қоғозлардан қирқиб, аппликация усулида нақш ясай олиш, қоғозни узиш орқали мозаика усулида ҳайвон ва қушларни ясай олиш, қоғоздан оқ қуш шаклини ясай олиш, турли қоғозлардан арча безакларини ясай олиш, турли материаллардан ясаладиган буюмларни ўлчаш, режалаш, содда лойиҳалаш ишларини бажара олиш; деталларни бир-бирига тўғри елимлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш. 7-мавзу: Қат-қат қилиб букланган қоғоздан ҳашоратлар (капалак) шаклини ясаш (1соат) (Қат-қат қилиб букланган қоғоздан ҳашоратлар шаклини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Назорат иши №1 (1соат) 8-мавзу: 8-март ва наврўз байрамларига қоғоздан аппликация усулида табрикнома тайёрлаш (1соат) (Қоғоздан аппликация усулида табрикнома тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш) 9-мавзу: Турли рангли қоғозлардан мозаика усулида табиат манзараси акс этирилган композиция тайёрлаш (1соат) (Турли рангли қоғозлардан мозаика усулида табиат (қиш, баҳор, ёз, куз) манзараси акс этирилган композиция тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 10-11-мавзулар: Қоғоз ва табиий материаллардан мозаика усулида эртак қаҳрамонларини ясаш (2соат) (Қоғоз ва табиий материаллардан мозаика усулида эртак қаҳрамонларини (ўқувчилар хоҳишига кўра) ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 12-мавзу: Қоғоздан гуллар ясаш (1соат) (Қоғоздан гуллар (баҳорги, кузги, ёзги гуллар) ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling