Хамидов халқаро маркетинг
Халқаро маркетинг тушунчасининг назарий ва илмий
Download 0.86 Mb.
|
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил
Халқаро маркетинг тушунчасининг назарий ва илмий
асослари Халқаро маркетинг ва халқаро бизнес фаолиятига оид кўплаб адабиётларда халқаро маркетинг тушунчасига турлича таърифлар келтириб ўтилган. Мазкур таърифлар бир тушунчага турли томондан берилган таърифлар ҳисобланиб, мазмун жиҳатидан умумий тушунчаларни ифодалашга хизмат қилади. Халқаро Маркетинг тушунчаси бугунги кунда ташқи бозорга чиқиш йўллари, усуллари, ва бунда ўрганииши лозим бўлган омиллар жумладан, рақобат, товарлар, транспорт коридорлари, экспорт потенсиали, инновацион ёндашувларни оз ичига олади. Халқаро маркетингнинг иккита умумий тушунчаси мавжуд. Улардан биринчиси маркетингни менежмент функцияларидан бири, иккинчиси эса кенг қамровли фаолият сифатида изоҳлайди. Биринчи консепсияга кўра, маркетингнинг мақсади маҳсулотни сотиш (хизмат кўрсатиш), иккинчи консепсия эса бозорда талаб катта бўлган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва режалаштириш тамойилларига асосланади. Баъзи адабиётда “замонавий консепсия” ва “эски тушунча” тушунчалари мавжуд. Бундан ташқари, замонавий маркетинг консепсияси бозорни бошқариш консепсияси сифатида талқин қилинади, бу компаниянинг барча фаолияти (ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш, тадқиқотлар ва ишланмалар, капитал қўйилмалар, молиявий менежмент, меҳнат, сотиш, техник хизмат кўрсатиш) истеъмолчиларнинг билимларига асосланганлигидан иборат. Шунингдек, маркетинг доимий равишда талаб ва унинг яқин келажакдаги ўзгаришлари кузатиб боради12. Халқаро маркетинг бевосита халқаро бозорлар ҳамда улардаги савдо ва бошқа иқтисодий ҳамкорлик алоқалари билан боғлиқ тарзда амалга ошади. Ўзбекистоннинг халқаро маркетинг субекти сифатида тадқиқ этишда, унинг экспорт, импорт ҳажми, шунингдек, ташқи савдо айланмаси ва ташқи савдо ҳамкорлари ҳакида маълумотларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. 10000 9000 8000 7000 6000 5000 4000 3000 2000 1000 0 Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling