Хамидов халқаро маркетинг


Download 0.86 Mb.
bet7/53
Sana10.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1762468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
Xalqaro marketing Xamidov 2021 [@iqtisodchi kutubxonasi] кирил

9406

5273

Import

2017

  1. 2019

Tashqi savdo aylanmasi Eksport


1-расм.Ўзбекистоннинг 2017-2019 йиллардаги ташқи савдо айланмаси
(млн. АҚШ доллари)
Манба: Статистика қўмитаси
Мазкур ўқув қўлланма халқаро маркетинг таърифида мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун компаниянинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги барча фаолиятини ташкил этиш тизими тушунилади.
Ф.Котлер келтирган таърифга кўра, маркетинг - бу маҳсулот (хизмат) яратилишидан то у истеъмолчига етиб боргунча компаниянинг бутун фаолиятини ўз ичига олади. Маркетинг тизими маҳсулот ишлаб чиқаришни (хизматларни тақдим этишни) мижозларнинг талабларига функционал равишда боғлайди13.
Халқаро маркетинг бўйича биринчи нашрлар ва илк илмий асарларни пайдо бўлиши.

Ўтган асрнинг 60-йилларда маркетинг бўйича турли хил илмий, бизнесга оид, қўлланма сифатидаги адабиётлар пайдо бўлди. Маркетинг назарияси ва амалиётида нисбатан янги йўналишнинг пайдо бўлиши товарлар (хизматлар) халқаро савдосининг жадал ривожланиши, ишлаб чиқариш омиллари - капитал ва ишчи кучи ҳаракатчанлигининг ошиши билан боғлиқ эди. Товар (хизмат) ларнинг алмашинуви халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосига айланади, бу эса глобал маҳсулотнинг кўпайишига, шунингдек, мамлакатларнинг бир-бирига боғлиқлигини кучайтиришга ёрдам беради.
Жаҳон иқтисодиёти тузилишининг эволюцияси турли мамлакатларнинг миллий иқтисодиётларини яқинроқ интеграциялашувида содир бўлмоқда. Шу билан бирга, халқаро меҳнат тақсимотида чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги компаниялар ўртасида бозорлар учун қаттиқ рақобат авж олмоқда. Ушбу танловга кўпроқ давлатлар қўшилишини кузатиш мумкин.
Бундай шароитда халқаро маркетинг тушунчаси маркетинг фаолиятининг бир тури сифатида ривожланмоқда ва компаниялар халқаро миқёсда бозор фаолиятини қайта қуриш тамойилларини ишлаб чиқмоқдалар.
Ушбу жараёнларнинг баъзилари илгари миллий бозорларда компанияларнинг рақобат курашида самарали бўлган маркетингдан олинган, бошқалари эса жаҳон бозорларидаги фаолиятдан келиб чиққан ҳолда содир бўлиб боради.
Шундай қилиб, иқтисодий либерализм ва ҳамкорлик асосида вужудга келган ва халқаро иқтисодий муносабатлардаги ўзгаришларни келтириб чиқарган халқаро иқтисодий тартиб халқаро маркетингнинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг обектив сабаби сифатида қаралиши мумкин.
Халқаро маркетингни ривожлантириш жараёнида бозорлар таҳлили бўйича учта тушунча пайдо бўлди.

  1. кенгайтирилган миллий бозор тушунчаси;

  2. кўп миллатли бозор тушунчаси;

  3. глобал бозор тушунчаси.








Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling