С Жаҳон тажрибаси асосида, халқаро савдо, халқаро товар айланмаси, коммуникация воситалари билан танишиш;
С Янги технологик ва инновацион ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг устувор йўналишларини тадқиқ этиш.
КИРИШ
Фан ҳақида қисқача маълумот.
Халқаро маркетинг фани жаҳон илмий адабиётлари орасида ярим асрдан ортиқ давр мобайнида яратилиб, илмий ва таҳлилий жиҳатдан бойитилиб келинмоқда, бугунги кунга қадар жуда кўплаб бизнес ва иқтисодиёт олий ўқув юртларида ўқитилиб келинади. Бу фан барча бизнес ва иқтисодий йўналишдаги фанлар билан боғлиқ бўлиб, жумладан халқаро иқтисодиёт, жаҳон иқтисодиёти, рақамли иқтисодиёт, маркетинг, бизнес таҳлили, халқаро савдо, халқаро логистика, инновацион лойиҳалар, бизнес стартаплар каби муҳим йўналишлар учун ўрганиш тавсия этилади7. Халқаро маркетингнинг фан сифатида ривожланиши 18-19- асрлардан бошланади. Аслида халқаро бозорларни ўрганиш бундан минг йиллар аввал ривожланиб келган ва савдогарлар, тадбиркорлар орасида доим долзарб аҳамиятга эга бўлган. Жумладан Буюк Ипак Йўлида жойлашган давлатлар орасидаги савдо алоқаларида, домий рависҳда бозордаги мавжуд ўзгаришлар, маҳсулотлар нархи, талаб ва таклиф даражаси борасида ўзаро ахборот алмашинуви жараёни йўлга қўйилган.
Фаннинг долзарблиги ва илмий аҳамияти.
Халқаро бизнесда ҳар қандай компания учун ташқи бозорга чиқишда, уша ҳорижий мамлакатдаги бозор шароитларини, мавжуд бизнес структуралар, бозордаги асосий иштирокчилар, истеъмолчилар хулқ-атвори, хоҳиш исткалари, маданият, урф-одатлар ва бозорнинг ўзгараётганлиги тенденсиялари каби энг муҳим ва асосий омилларни инобатга олиш, чуқур ўрганиш долзарб вазифа ҳисобланади. Кириб бораётган бозори ҳақида етарлича ахборотга эга бўлмай туриб, зарурий таҳлиллар, тадқиқотлар олиб бормасдан бозорда муваффақиятга эришиш мураккабдир8.
Дунёнинг йирик трансмиллий компаниялари миллардлаб доллар маблағларни айнан ташқи бозорларни ўрганиш, бозор талабларини максимал даражада қондириш, рақобатчилардан ўзиб кетиш мақсадида маркетинг тадқиқотлари учун сарфлашади. Айнан трансмиллий корпорациялар, уарнинг фаолиятининг кенгайиши бугунги халқаро
иқтисодий алоқаларда, халқаро бизнес муҳити шаклланишида муҳим аҳамият ксаб этмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Ривожланиш Конференсияси (УНCТАД) маТумотига кўра, бугунги кунда 40 тагача давлатда фаолият юритадиган трансмиллий корпорациялар (ТМС) сони 500 дан ошган9.
Шунингдек Жаҳон Банкининг 2018-2019 йиллардаги ҳисоботларида келтирилишича 200 та энг йирик ТМСлар бугунги кунда бутун дунёдаги иқтисодий фаолият ҳажмининг 25-30 фоизини ташкил қилмоқда10.
Do'stlaringiz bilan baham: |