Karbon suvlarning hazmlanishi va so’rilishi, bu jarayonlarni yoshga bog’liqligi. Bijg’ish.
Овқат углеводлари ҳазм йўлида гликозид боғлар гидролизини катализловчи ферментлар —
гликозидазалар таъсири билан мономерларга парчаланади. Крахмал оғиз бўшлиғидаёқ ҳазм
бўла бошлайди: сўлакда α 1,4-гликозид боғларни парчалайдиган амилаза (а-1,4-
гликозидаза) бор (88-расм). Оғиз бўшлиғида овқат узоқ турмайдиган бўлгани учун крахмал
бу ерда қисман ҳазм бўлади, холос. Крахмал ҳазм бўладиган асосий жой ингичка ичакдир,
ингичка ичакка амилаза меъда ости бези шираси таркибида тушиб туради. Амилаза
дисахаридлардаги гликозид боғни гидролизламайди, шу сабабдан, ичак амилазасининг
таъсири кор қилмайдиган асосий маҳсулот мальтоза деган дисахариддир. Крахмал
молекуласида 1,6-гликозид боғи билан бириккан глюкоза қолдиқларидан дисахарид
изомальтоза ҳосил бўлади. Бундан ташқари, овқат билан организмга сахароза ва лактоза
дисахаридлари кириб туради. Мальтоза,, изомальтоза, лактоза ва сахароза алоҳида
гликозидазалар — тегишлича мальтаза, изомальтаза, ликтаза ва сахараза таъсирида
гидролизланади. Бу ферментлар ичак ҳужайраларида синтезланади-ю, лекин ичак йўлига
ажралиб чиқмайди: дисахаридлар, афтидан, ичак ҳужайралари юзасида, балки, ичак
ҳужайраларининг ичида ҳам гидролизланади. Углеводларнинг бутунлай ҳазм бўлишидан
юзага келадиган маҳсулотлар — глюкоза, галактоза ва фруктоза ичак ҳужайралари орқали
қонга ўтади. Моносахаридлар ичакдан қонга сўрилганида ҳужайра мембраналари орқали
махсус олиб ўтувчилар иштирокида енгиллашган диффузия йўли билан ўтиб боради.
Бундан ташқари, глюкоза билан галактозани олиб ўтишнинг яна бошқа усули — Na, К-
АТФ аза юзага келтирадиган натрий ионлари концентрацияси градиента ҳисобига симпорт
механизми бўйича актив равишда олиб ўтиш усули ҳам бор. Бу механизм
моносахаридларни концентрация градиента царшисига олиб ўтишни таъминлайди ва шу
сабабдан глюкоза ёки галактозанинг ичакдаги концентрацияси катта бўлмаган пайтда ҳам
ишлаб боришк мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |