Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
biokimyo javoblar
Жигарда гликоген алмашинуви бир қанча хусусиятлари борлиги билан ажралиб туради. Бу ўринда гликоген синтези билан парчаланиши тезликларининг асосий аҳамияти қондаги глюкоза концентрациясини доим бир хилда сақлаб боришдан иборат бўлади. Постабсорбтив ҳолатда қондаги глюкоза концентрацияси нормада 3,5—5,5 ммоль/л (60— 100 мг/дл) ни ташкил этади ва кўпгина очлик кунлари давомида шу даражада сақланиб туриши мумкин. Овқат ҳазми вақтида унинг концентрацияси бирмунча ортади. Овқат ҳазми вақтида овқатдаги глюкоза қондаги глкжозанинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилса, 19 постабсорбтив ҳолатда жигар гликогени ва жигар билан буйраклардаги глюконеогенез глюкоза манбаи бўлиб хизмат қилади. Барча орган ва тўқималар глюкозани қондан олиб истеъмол қилади. Қондаги глюкоза концентрацияси унинг қонга тушиб туриши ва сарфланиб бориши тезликларининг нисбати билан белгиланади. Мана шу тезликлар мувозанатдан чиқиб кетганида қондаги глюкоза концентрацияси норма доирасидан четга чиқади — пасайиб кетади (гипоглюкоземия) ёки кўпайиб кетади (гиперглюкоземия). Қонда глюкоза концентрациясининг ўзгармай туриши миянинг озиқланиши учун ҳаммадан катта аҳамиятга эга. Бу иккита нарсага боғлиқ: 1) миянинг энергияга бўлган эҳтиёжи нуқул деярли глюкоза ҳисобига қондирилади, ҳолбуки бошқа тўқималар ёғ кислоталаридан ҳам фойдаланиши мумкин; 2) мия ҳужайраларига глюкоза ўтиши концентрация градиентига дойр диффузия йўли билан рўй беради ва, демак, глюкозанинг қондаги концентрациясига бевосита боғлиқ бўлади. Ана шу сабабдан гипогликемия аввало марказий нерв системаси функцияларининг бузилиши — бош айланиши, ҳушдан кетиш, талвасага тушиб, тиришиш билан намоён бўлади. Гиперглюкоземияда буйрак тўқимаси глюкозани кўп ўтказиб юборадиган бўлиб қолиши ва гликозурия юзага келиши — глюкоза сийдик билан бирга чиқиб туриши мумкин. Соғлом одамларда гиперглюкоземия (алиментар гиперглюкоземияни ҳисобга олмаганда) ва гипоглюкоземия назорат қилиб борувчи бир қанча механизмлар таъсири туфайли юзага келмайди. Бу ўринда биз шу механизмларнинг фақат гликоген парчаланиши ва синтези билан боғлиқ бўлган хилларини кўриб ўтамиз, холос (буни идора этишнинг бошқа усуллари тўғрисида XV бобга қаралсин). Жигарга овқат ҳазми маҳсулотларини, жумладан, глюкозани ўзига жо қилган қопқа вена қонй келиб тушади. Қопқа вена қонидаги глюкоза концентрацияси 10 ммоль/л дан ортик, келиши, яъни қон ўзанининг бошқа бўлимларидагига қараганда кўпроқ бўлиши мумкин. Глюкозанинг талайгина қисми жигарда ушланиб қолади. Бу, биринчидан, глюкокиназанинг алоҳида хоссалари билан (257-бетга қаралсин), иккинчидан, шу концентрациядаги глюкозанинг жигардагн гликоген фосфорилаза билан гликогенсинтаза дефосфорилланишини бевосита жонлантириб бориши билан таъминланади. Натижада гликоген синтези кучайиб, шу билан бир вақтда парчаланиши сусаяди. Постабсорбтив ҳолатда жигар, аксинча, қонга глюкоза чиқара (бошлайди. Бу ҳодиса гликоген парчаланишининг меъда ости бези гормони — глюкагон таъсирида кучайиши натижасида рўй беради. Глюкагон, худди мускул ҳужайраларидаги адреналинга ўхшаб, афтидан, гликоген фосфорилазаси активланиши шалола механизмини ишга туширади. Бундан ташқари, глюкагон глюконеогенезни жонлантиради. Қондаги глюкоза концентрациясининг андек пасайиб қолиши.эндокрин ҳужайралардан глюкагон ажралиб чиқиши учун сигнал бўлиб хизмат қилади. Жадал мускул яши пайтида жигарда гликоген фосфоролизи ва глюконеогенез янада зўраяди. Умуман олганда жигар гликоген парчаланиши ва глюконеогенез ҳисобига бир кеча- кундузда 300 г атрофида қонга глюкоза чиқариб туради, шунинг тахминан 2/3 қисми гликогендан ҳосил бўлади. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling