Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


Пентозофосфат (фосфоглюконат) ли йўл


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

Пентозофосфат (фосфоглюконат) ли йўл ҳужайрани қайтарувчи синтезлар учун 
қайтарилган НАДФ билан ва нуклеотидлар синтези учун пентозалар билан таъминлаб 
боради. Демак, бу процесс анаболик функцияларни адо этади. Пентозофосфатли йўлнинг 
икки қисмини — пентозалар ҳосил бўлишининг оксидланувчи ва оксидланмайдиган 
йўлларини ажратса бўлади. Оксидланувчи йўли иккита дегидрланиш реакциясини ўз 
ичига олади, бу реакцияларда НАДФ водород акцептори бўлиб хизмат қилади. Шу 
реакцияларнинг иккинчисида бирйўла декарбоксилланиш ҳам бўлиб ўтади — углерод 
занжири битта углерод атомига қисқаради ва пентозалар ҳосил бўлади. 
Оксидланмайдиган йўл анча мураккаб. Бу йўлда дегидрланиш реакциялари бўлмайди ва 
демак, бу йўл фақат пентозалар синтези учун ёки, аксинча, пентозаларнинг глюкозага 
айланиши учун хизмат қилиши мумкин, холос. Дастлабки моддалар— глицеральдегид-3-
фосфат ва фруктозоб-фосфат — ушбу бобнинг бундан олдинги бўлимларида тасвирланган 
реакцияларда глюкозадан ҳосил бўлади. Сўнгра 1 реакциями транскетолаза катализлайди.
Пентозалар ҳосил бўлишидаги оксидланмайдиган йўлнинг барча реакциялари цайтар 
реакциялардир. Модомики шундай экан, олтита пентоза молекуласи бешта глюкоза 
молекуласига айланадиган процессии, яъни пентозаларнинг гексозалар фондига қайтиб 
келиш йўлини тасаввур қилиш мумкин. Турли метаболизм процессларида, масалан, 
нуклеотидлар парчаланишида ёки пентозалар шу усул билан ўзлаштирилиши мумкин. 
Пентозалар ҳосил бўлишининг оксидланувчи йўли билан пентозаларнинг гексозаларга 
қайтиб келиш йўли бир қўшилиб мана бундай циклик процессии ташкил қилади: 
Бу циклнинг бир давраси давомида битта глюкоза молекуласи тамомила парчаланиб, 
олтита углерод атомларининг ҳаммаси СОг га айланади. Углерод диоксиди чиқариб 
ташланадиган маҳсулотдир, бирдан-бир фойдали маҳсулот эса циклнинг оксидланувчи 
қисмида ҳосил бўладиган НАДФ -Н бўлиб ҳисобланади. Ана шундай процессии 
пентозофосфат цикли 
деб ёки глюкоза парчаланишининг 
апотомик йўли 
деб айтилади. 
Парчаланадиган глюкоза энергияси НАДФ-Н энергиясига, кейин эса, қайтарилувчи 
синтезлар учун НАДФ-Н водородидан фойдаланилгандан кейин, бошқа моддалар, масалан, 
ёғ кислоталар энергиясига айланади. Пентозофосфат йўли кўп миқдор липидлар 
синтезланиб турадиган органларда — жигар, ёғ тўқимаси, сут бези, буйракусти безлари 
пўстлоғида айниқса фаоллик билан ишлаб боради. Бу шунга боғлиқки, липидлар синтезида 
гидрланиш реакциялари рўй бериб, буларда НАДФ-Н водород донори бўлиб хизмат 
қилади. Ҳужайраларнинг НАДФ-Н га бўлган эҳтиёжининг тахминан ярмиси пентозалар 


26 
синтезининг оксидланувчи йўли ҳисобига таъминланиб боради (НАДФ-Н нинг қолган 
қисми НАДФга боғлиқ малатдегидрогеназа билан изоцитратдегидрогеназа таъсири 
натижасида ҳосил бўлади—'VIII бобга қаралсин). Кўпчилик органларда пентозалар ҳосил 
бўлишидаги оксидланувчи ва оксидланмайдиган йўлларнинг нечоғлиқ тарқалганлиги ва 
физиологик роли етарлича ўрганилган эмас. Пентозофосфат циклини айтиладиган бўлса, бу 
цикл, афтидан, фақат ёғ тўқимасида ишлайди, холос. Пентозофосфат циклининг баъзи 
оралиқ маҳсулотлари глюкозанинг гликолитик ва аэроб парчаланиши йўлига қўшилиши 
мумкинлигини ҳамда АТФ синтези учун энертия манбаи бўлиб хизмат қила олишини айтиб 
кетиш керак. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling