Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari


ФРУКТОЗА ВА ГАЛАКТОЗА АЛМАШИНУВИ


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/49
Sana17.06.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1520391
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
biokimyo javoblar

ФРУКТОЗА ВА ГАЛАКТОЗА АЛМАШИНУВИ. Фруктоза триозофосфатлар босқичида 
глюкоза парчаланиш йўлига қўшилади. Одамнинг‘туғилишдан фруктозани кўтара 
олмайдиган бўлиши фруктозо-1-фосфаталдолаза (схемадаги 2 фермент) нинг ирсий 
етишмовчилигига боғлиқдир. Бу ҳолда овқатда фруктоза бўлган маҳалларда тўқималарда 
фруктозо-1-фосфат тўпланиб бориб, (2-реакция блокланиб қолиши натижасида), фруктозо-
1,6-бисфосфат альдолазасини ингибициялаб қўяди. Натижада глюкоза парчаланиши ҳам, 
синтези ҳам издан чиқади. Бундан ташқари, фруктозо-1-фосфат гликоген фосфорилазасини 
ингибициялайди. Ана шу сабаблар таркибида фруктоза бўладиган овқат ейилганидан кейин 
гипоглюкоземия бошланишига олиб келади. Бу касаллик одатда болани кўкрак бериб^ 
боқишдан таркибида сахароза бўладиган овқат бериб боқишга ўтилганда маълум беради ва 
овқатдан кейин тўсатдан қайт қилиш ва талавасага тушиб туриш билан намоён бўлади. 
Овқатдан фруктоза истисно қилинганида болалар одатдагича ўсиб-униб боради. 
Алмашинувнинг ирсий камчилиги — 
фруктоземия
ҳам маълум, бу ҳодисага фруктокиназа 
етишмовчилиги сабаб бўлади. Организмга тушган фруктоза ҳеч қандай ўзгаришларга 
учрамай, қонда топилади ва сийдик билан бирга чиқариб турилади. Фруктоземиянинг 
қандай бўлмасин бошқа симптомлари кузатилган эмас. Галактоза глюкозо-1-фосфатга 
айланиш йўли билан метаболизмга қўшилади. Галактоземия деган ирсий касаллик маълум
бунда галактозо-1-фосфат-уридилтрансфераза (бсхемадаги 2 фермент) етишмайдиган 
бўлади. Бу касаллик бола туғилганидан кейин дастлабки кунларда сут эммай қўйиш, қайт 
цилиш, ич кетиши билан намоён бўлади. Кўз гавҳарининг хира тортиб бориши (катаракта

галактоземия 
учуй характерлидир. Болани таркибида галактозаси йўқ овқат билан 
овқатлантиришга ўтиш касалликнинг ҳамма кўринишларини батамом бартараф этади. 
Лекин катаракта юзага келган бўлса, энди у бу билан йўқолмайди.

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling