Харобаси (мил ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани
Download 0.74 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tarixi[tahrir | manbasini tahrirlash]
- Geografiyasi[tahrir | manbasini tahrirlash]
- Taniqli shaxslar[tahrir | manbasini tahrirlash]
- Infrastrukturasi[tahrir | manbasini tahrirlash]
Qiziltepa — miloddan avvalgi 9—4-asrlarga oid shahar xarobasi. Surxondaryo viloyati Shoʻrchi tumani hududida, Qizilsuv daryosining oʻng sohilida. G. A. Pugachenkova rahbarligidagi Oʻzbekiston sanʼatshunoslik ekspeditsiyasi xodimlari tomonidan oʻrganilgan (1971-yil). Q. rejasi toʻrtburchak shaklida (420×360 m) boʻlib, maydoni 16 ga. Q. jan.sharq va jan.gʻarb tomondan poydevori 10 m qalinlikda, (paxsa va xom gʻishtdan) asosi doira shaklida boʻlgan tekis minoralari bor qalin devor bilan oʻralgan. Devor va minoralarda oʻq otish shinaklari bor. Devor atrofiga xandak qazilgan. Q. uch qismdan iborat: 1) Q.ning jan.gʻarbiy qismidagi bal. 10 m ga yaqin tepalikka quqilgan ark va hukmdorlar saroyi; 2) shaharning oʻz hududi; 3) shaharning jan.sharqiy devoridan tashqarida joylashgan, umumiy maydoni 4—5 gektar boʻlgan hudud. Tadqiqotlar Q.da hayot 3 asosiy davrga boʻlinganini koʻrsatadi. Q.1 (miloddan avvalgi 9—7-asrlar); Q.2 (miloddan avvalgi 7—5-asrlar); Q.Z (miloddan avvalgi 5—4-asrlar). Q.2 davrida hayot birmuncha rivojlangan. Bu davrda Q.ga kishilar koʻplab koʻchib kela boshlagan. Qalʼa qoʻrgʻonida paxsa va xom gʻishtdan qator hashamatli imoratlar qurilgan.
Q.dan har xil qurollar (yorgʻuchoq hovoncha, oʻgʻir dasta, oʻroq), toʻq qizil rang angob bilan sirlangan silindrsimon tirgakli idish, uy hayvonlari suyaklarining koʻplab topilishi dehqonchilik, kulolchilik va chorvachilikning jadal yuksalganidan darak beradi. Miloddan avvalgi 4-asrda Q. Aleksandr (Iskandar Maqsuniy) qoʻshinlarining yurishi vaqtida butunlay vayron qilingan. 101. Қирққиз қалъаси – Сурхондарё вилоятидаги меъморий ёдгорлик (9—10-а.лар); Термиз туманида (вайрона ҳолида сақланган). Нима мақсадда қурилганлиги (қалъа, сарой, хонақоҳ, карвонсарой) ҳақида маълумот йўқ. Ўрта асрларда Термиз шаҳарнинг ташқарисида жойлашганлиги қалъа шаҳар ташқарисидаги қўрғон вазифасини ўтаганлигини кўрсатади. У дунё томонларига мослаб қатъий мужас-самотда бунёд этилган. Қальа тўртбурчак тарҳли (53,3x54,8 м), 1 қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда 2 қаватли бўлиб, хом ғишт (30x30x5 — 5,5 см)лардан қурилган, тоқ ва равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган; қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги2—2,5 м), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида токлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тарзларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган. Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн (11,5x11,5 м) ўзаро йўлаклар билан боғланган; марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони 4 қисмга бўлган. Булар: 2 та бир хил тузилган (5 хона ва 3 томонидан ўралган йўлак, эни 2,1 м) шим.-ғарбий ва шим.-шарқий ҳамла 2 та жан.-ғарбий (2 га йўлакча билан боғланган5 та хона) ва жан.-шарқий (йўлакча билан боғланган 2 та хона ва 3 устунли катта меҳмонхона) қисмлардир. Йўлаклар ва хоналар девор-даги туйнуклар орқали ёритилган. Қирққиз қалъаси ёпмасида балхи ҳамда кесишган гумбаз-симон тоқлар, бошқа турлардаги гумбаз-лар, тоқлар ва равоқлар қўлланилган. Оғзаки маълумотларга кўра, халқ достонларида зикр этилган душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз Гулойим ва унинг 40 дугонаси айнан шу ерда яшаган. Шунингдек, 20-а.гача халқ томонидан Қирққиз қалъаси. Манзили «Шаҳри Сомон» деб ҳам аталган. Сурхондарё вилояти Термиз туманига йўли тушган одам бу ернинг энг қадимий ёдгорликларидан бири Қирқ қиз қалъасини зиёрат қилмай кетмайди. Йиллар суронида нураган деворлар ҳануз ўтган воқелардан шивирлайди, сақланиб қолган хоналар бу ерда мутолаа қилган, жангга тайёрланган қизларнинг ҳаёллари, изтироблари, қувончлари билан туйингандек, гуё. — Қирққиз қалъаси XIV-XV асрларга оид ёдгорлик бўлиб, халқ орасида унинг келиб чиқиши ва тарихи билан боғлиқ кўплаб афсона ва ривоятлар тарқалган. Баъзи маълумотларда келтирилишича, ушбу қалъада ўз ерларини талончи кўчманчилардан ҳимоя қилган Гулойим бошчилигидаги 40 қиз яшаган. Ушбу жой билан жуда ҳам кўп ривоятлар бор, дейди Сурхондарё вилояти Журналистлар ижодий уюшмасининг раиси Норқувват Тўраев. – Ривоятларга кўра, қадимда бу ерда яшаган подшоҳнинг 40 нафар қизи бўлган. Бир куни салтанатга донишманд ташриф буюриб, барча уламолар ва вазирларни баҳсларда мот қилади. Шунда муллалар ундан уч олиш мақсадида подшоҳга унга нисбатан туҳмат қилишади. Шоҳ эса гап нимадалигини аниқламасдан донишмандни қатл этиб, жасадини куйдириб, кулини Амударёга сепишга фармон беради. Фармон ижро этилади. Аммо сувга сепилган кулни дарёда чўмилаётган подшоҳ қизлари бехосдан сув билан ютиб, хаммаси ҳомиладор бўлиб қолишади. Жаҳли чиққан шоҳ қалъа қурдириб, ҳамма қизларини у ерга қамайди. Муддати етгач, уларнинг барчаси 40 та ўғил кўришади. Қалъани Қирқ—қиз деб аташади. Кейинчалик улар подшонинг катта қизи Гулойим (Гавҳар) раҳбарлигида босқинчилардан ҳимоя қилишади. Яна бир ривоятга кўра, ўз атрофига 40 та ўқимишли қизларни тўплаган малика Гавҳар бостириб келган ёв билан аёвсиз курашади. Унинг 40 та қизи ҳалок бўлади. Қонга беланган малика қалъадан чиқиб, душман шоҳи билан якка курашмоқчи эканлигини айтади ва бошидан дубулғасини олади. Қирқ кокили бели узра ёзилган соҳибжамолни кўрган шоҳ “қани энди менинг аскарларим ҳам шу қизлардек бўлса эди” дея, отдан тушиб, маликани қўлини ўпади ва “Мен Термез гавҳарини кўрдим, менга шу етарли” дея, ўз қўшинини ортга қайтаради. Зўрға турган малика эса ерга йиқилиб, жон беради. Қалъа тўртбурчак шаклда бўлиб, дунё томонларига мослаб қатъий мужас-самотда бунёд этилган. Қальа тўртбурчак тарҳли (53,3×54,8 м), 1 қаватли, фақат йўлаклар умумий баландликда 2 қаватли бўлиб, хом ғишт (30x30x5 — 5,5 см)лардан қурилган, тоқ ва равоқларида шу ўлчамдаги пишиқ ғиштлар ҳам ишлатилган; қалин девор билан ўралган (ташқи девор қалинлиги2—2,5 м), бурчаклари ҳажмдор буржлар билан мустаҳкамланган; буржлар оралиғида токлар билан ёпилган айвонлар жойлашган, тарзларига бир маромда такрорланувчи туйнуклар ишланган. Ўртасида квадрат шаклидаги ҳовлиси ва унинг 50 га яқин хоналари мавжуд. Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн (11,5×11,5 м) ўзаро йўлаклар билан боғланган. Марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар бинони 4 қисмга бўлган. Булар: 2 та бир хил тузилган (5 хона ва 3 томонидан ўралган йўлак, эни 2,1 м) шимолий-ғарбий ва шимолий-шарқий ҳамла 2 та жанубий-ғарбий (2 га йўлакча билан боғланган5 та хона) ва жанубий-шарқий (йўлакча билан боғланган 2 та хона ва 3 устунли катта меҳмонхона) қисмлардир. Ўзига хос моҳирона қурилиши орқали гўзаликка ва ҳашамдорликка эга бино орадан гарчи кўп асрлик вақт ўтган бўлсада ўз жозибасини йўқотмаган. Ёдгорликнинг олд қисми реконструкция қилинган. Археолог Л.Толстовнинг таъкидлашича, “Қирқ қиз” номи билан боғлиқ ривоятлар ва халқ достонларининг илдизлари милоддан аввалги асрларда яшаган сак-массагетларидаги ривоятлар билан чамбарчас боғлиқ. Чунки, ўша даврларда қабилаларда жангчи қизлар бўлинмаларининг борлиги Юнон ва Рим тарихчилари томонидан ҳам тилга олинган. Бу аёлларнинг жасорати, шижоати, ҳарбий соҳадаги маҳорати эл оғзига тушиб, кейинчалик улар тўғрисида турли ривоят ва достонлар юзага келади. Шу тариқа жой номлари ҳам пайдо бўлган. Олим О.Муродовнинг ёзишича, Ўрта Осиё халқларида қадимдан “Қирқ қизлар”га илтижо қилиб, мадад сўраш одати ҳам мавжуд. Кейинчалик бу одат фолбин аёлларда сақланиб қолган. “Қирқ қиз” ёки форсча “Чилдухторон” номли жойлар Ўрта Осиёда ҳам кўплаб учрайди. Айтиш жоиз, қирқ рақамини эъзозлаш туркий халқларда қадим замонлардан бошланганини деярли барча олимлар тасдиқлашади. Кўп олимлар бугунги кунда ҳам ҳақиқатдан ҳам қалъада 40 та қиз бўлганми, деган саволга жавоб излашади. Аммо бунга ҳануз жавоб топилганича йўқ. Кўпчилик эса қизлар сонининг 40 рақамини сирлилиги билан боғлашади. Чунки қирқ рақами қадим замонларда саноқнинг охири вазифасини бажарган ва бўлиқлик, тўлиқлик, буюклик, илоҳий қудрат тимсоли маъноларини англатган. Қирқ рақами матриархат даврида ҳам кўплик тушунчасининг мифологик ифодаси вазифасини бажарган. Қалъада 40 та қиз яшаганми ёки ундан кўп муҳим эмас. Асосийси юртимизда қадимдан қад кўтарган мана шундай меъморий ёдгорликлар келгуси авлодда Ватанга, юрт тарихига ҳурмат ва эҳтиром туйғулари шакллантиришга хизмат қилади. Уларни асраб-авайлаш, асл ҳолдича сақлаб қолиш, ўзбек, инглиз, рус ва бошқа тилларда интернет тармоқлари орқали кенг тарғиб қилиш зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилиши, шубҳасиз. 102. Quva — Fargʻona viloyati Quva tumanidagi shahar (1974-yildan), tuman markazi. Fargʻona shahridan 40 km shimoliy-sharqda joylashgan. Eng yaqin temir yoʻl stansiyasi Quva (4 km). Aholisi 40 ming kishi (2005-yil statistikasiga koʻra). Fargʻona vodiysidagi eng qadimiy shaharlardan biri hisoblanadi. Tarixi[tahrir | manbasini tahrirlash]Shaharning vujudga kelishi va nomi haqida turli rivoyatlar mavjud. „Fargʻona tarixi“ning muallifi Ibratning yozishicha, Quva shahri dastlarb, „Qubod“ yoki „Qubo“ deb atalib, keyinchalik esa „Quva“ shaklini olgan. Oʻrta Osiyoning sharqiy qismidagi shaharlar ichida qadimiyligiga koʻra Quva Chust, Istaravshan, Xoʻjand, Penjikentdan keyin 5-oʻrinni egallaydi (miloddan avvalgi II-I ming yilliklar boshidan VI-V asrlargacha) va shu bilan birga Kosonsoy, Oʻsh, Oʻzgan, Axsikent, Rishton kabi qadimiy shaharlar roʻyxatida birinchi oʻrinda turadi (miloddan avvalgi III-II asrlar). Tuman haqidagi dastlabki maʼlumotlar miloddan avvalgi II asrga mansub Xitoy manbalarida keltirilgan. Oʻsha davrda Quva shahri kengayib, Qoʻhandiz, Shahriston va Rabod kabi uchta qismlardan iborat boʻlgan[1]. Shahar tevaragi ikki qator qalin va baland mudofaa devori bilan oʻralgan. Rabodda baland (3,6 m) yaxlit tagkursi ustida Quva budda ibodatxonasi qad koʻtargan. Ibodatxona VIII asr boshlarida arablar tomonidan vayron qilingan. IX—XII asrlarda Quva Fargʻonaning yirik, koʻrkam va obod shahriga aylangan. Istaxriyning taʼkidlashicha, Quva kattaligi jihatidan Fargʻonada Axsikentdan keyin ikkinchi oʻrinda turadigan shahar hisoblangan. Ibn Havqalning yozishicha, Quva Sayxun (Sirdaryo)gacha yetib boradigan nahr sohilida joylashgan shahar boʻlgan. Uning markazida Registon maydoni, Qoʻhandizda jome masjidi, Rabodida esa saroy, qamoqxona va bozorlari joylashgan. Quva shahri moʻgʻullar istilosi oqibatida vayron etilib, XIV — XVI asrlarda qasaba shaklidagi maskanga aylantirilgan. Yoqut Hamaviy Quvani katta shahar deb atagan. Shuningdek, ushbu shahar Mahmud Qoshgʻariyning "Devonu lugʻotit turk" asariga ilova qilingan xaritada ham koʻrsatilgan. Quva hunarmandchilik rivoj topgan shaharlardan biri hisoblanib, temirchilik va shishasozlik ham yuksak darajaga yetgan edi. Quva shahrining oʻz tangasi zarb qilingan boʻlib, "Boburnoma"da Quva Andijondan 4 ogʻoch (farsax) narida joylashgan qishloq deb taʼriflangan. Quvada hozirgi kunga qadar saqlanib qolmagan 2 ta madrasa mavjud boʻlgan. Ular: Muhammad Alixon va Mir Shahobiddinxoʻja madrasalari. Tarixchi A.Muhammadjonovning fikricha, shahar nomi „Qaviybod“, „Qavobod“ yoki „Qaybod“ shakllarida talaffuz etilgan va qaviylarning qarorgohi, tojdor hukmdorning taxti oʻrnatilgan qasr va mamlakatning bosh shahri — poytaxt maʼnosini anglatgan. Keyinchalik, shahar nomi oʻzgarib, hozirgi Quva shaklini olgan. Quvada 1956—1960-yillarda Y.Gʻulomov boshchiligida (V. D. Jukov, I. Ahrorov, V. A. Bulatova, A. Muhammadjonov, H. Muhamedov, M. Aminjonova) arxeologik qazishma ishlari olib borilgan. Arxeologik maʼlumotlarga koʻra, oʻrta asrlarda Quvaning umumiy maydoni 100—120 ga ni tashkil etgan boʻlib, shundan Shahriston 12 ga va uning shimoliy-sharqiy burchagidagi arki aʼlo 1 ga maydonni egallagan (Shahriston va Ark qoldiqlari hozirgigacha saqlanib kelmoqda). 1998-yil Ahmad al-Fargʻoniyning 1200 yillik yubileyiga tayyorgarlik koʻrish vaqtida Quvada arxeologik qazishmalar olib boriladi. Buning natijasida Shahristonning janubiy mudofaa devori ostidan 8 m dan ziyod chuqurlikdan miloddan avvalgi II—I asrlarga oid moddiy madaniyat buyumlari topilgan. 1998-yildagi qazishma ishlari natijasida shaharning qadimgi uchta darvozasi oʻrni aniqlangan va shahar xarobasi hududidan turar joy binolari majmuasi, uning shimolida esa VII—VIII asrlarga oid budda ibodatxonasi hamda u yerdagi budda ilohlari haykallari topilgan. Quvadan bir qancha mashhur kishilar, xususan, Ahmad al-Fargʻoniy[2], Abu Nasr Ahmad ibn Muhammad al-Quboviy, Rukniddin Quboviy, Muhammad ibn Muhammad al-Quboviy, Abduqayum Vaxmiy, Shokirxon Hakimiy va boshqalar yetishib chiqqan. Geografiyasi[tahrir | manbasini tahrirlash]Shahar Oʻzbekiston Respublikasi Fargʻona viloyatining shimoli-sharqiy qismida joylashgan. Iqtisodiyoti[tahrir | manbasini tahrirlash]Sovet davrida mebel fabrikasi va konserva zavodi ochilganidan keyin shahar iqtisodiyoti sezilarli darajada oʻsadi. Taniqli shaxslar[tahrir | manbasini tahrirlash]Abul Makorim Rizqulloh ibn Muhammad ibn Abulhasan ibn Umar al Kuboviy — oʻrta asr fors olimi, ustoz, XII asr adabiyotshunosi. Abudunosr Ahmad ibn Muhammad Kuboviy — fors-tojik yozuvchisi, tarixchi, XII asr tarjimoni. Abu-l-Abbos Ahmad ibn Muhammad Al-Fargʻoniy — IX asrning eng yirik oʻrta asr fors olimlaridan biri, oʻrta osiyolik astronom, matematik va geograf (798-861). Ibrohim ibn Ali al Husayn ibn Ishoq Kuboviy — soʻfiy olim (1103-1178). Muhammad ibn Muhammad ibn Muhammad al Kuboviy — ulamo, olim, islom dini boʻyicha nufuzli mutaxassis (XIII asr). Rukidin Quboviy — oʻrta asrlarda ijod qilgan Movorounnahr shoiri (XIII asr). Akram Mamedovich Yusupov — sovet, oʻzbek sirki artisti, masxaraboz, Oʻzbekiston xalq artisti. Infrastrukturasi[tahrir | manbasini tahrirlash]Shaharda paxta tozalash, gʻisht zavodlari, mebel, tikuvchilik, qandolatchilik fabrikalari, don mahsulotlari kombinati, aholiga maishiy xizmat koʻrsatish shoxobchalari, qurilish tashkilotlari, yoʻllarni taʼmirlash tashkiloti, taʼmirlash-qurilish boshqarmasi, „Issiq non“, toʻqimachilik korxonalari, dehqon bozori, savdo markazi, anor sharbati ishlab chiqaruvchi sex va avtokorxonalar faoliyat koʻrsatadi. Shaharda, shuningdek, Oʻzbekiston — Turkiya „Ahror“ qoʻshma korxonasi faoliyat koʻrsatadi. Quvada 5 ta umumiy oʻrta taʼlim maktabi, bolalar musiqa maktabi, klublar, tuman markaziy va bolalar kutubxonalari, madaniyat va istirohat bogʻi, baynalminal jangchilari xiyoboni, Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari xiyobonlari, Ahmad al-Fargʻoniy yodgorlik majmuasi, oʻlkashunoslik muzeyi va stadion mavjud. Shuningdek, tuman markaziy kasalxonasi, shahar kasalxonasi, tish davolash poliklinikasi, maxsus dispanser, „Ona va bola“ reabilitatsiya markazi, dorixonalar va boshqa tibbiy muassasalar aholiga xizmat koʻrsatadi. Quvadan Fargʻona, Qoʻqon, Margʻilon, Andijon, Asaka, Shahrixon, Oʻsh, Aravon va boshqa shaharlarga avtobus va marshrutli taksilar qatnovi yoʻlga qoʻyilgan. 103. Қадимги ёдгорликларни тарихчи, археологлар билан ўрганиш, улар хусусида суҳбатлашишнинг завқи бўлакча. Бу ўзига хос ижодий мулоқот пайтида шундоққина қаршингда қоядек қомат кериб турган ёки дўнг янглиғ ястаниб ётган қадимий ёдгорликлар ўзининг бутун сир-синоатини секин-аста намойиш этган ҳолда киши шуурини олис ўтмиш сари етаклайди. “Қизилқум экспедицияси” вақтида элликқалъалик тарихшунос олим Самандар Исмоилов билан қадимги расадхона – Қўй қирилган қалъа тарихини ўрганиш ва уни тасвирга олиш жараёнида айни шу ҳолатни идрок этганмиз. Бир томони Қизилқум, иккинчи томони Қорақумга туташ қадимий Амударёнинг қуйи қисми қўш соҳилидан ўрин олган кўҳна Хоразм давлати кўз ўнгимизда намоён бўлган. Бу ёдгорликка бежиз тўхталмадик.Негаки, уч минг йиллик тарихга эга бу обида расадхона бўлиб қолмай, математика, геометрия, тригонометрия, физика, астрономия, астрология ва геодезия каби фанлар ривож топган ўқув маркази ҳам эди. Аммо нима учун “Қўй қирилган қалъа” деб аталган у? Бу саволга Самандар ака қуйидагича изоҳ беради: “Агар гапни узоқдан бошласак, бундай номланиши, аниқроғи, шу номда илмда қайд этилишининг сабаби, ўтган асрнинг ўттиз еттинчи йилида Амударёнинг ўнг соҳилидаги тарихий обидаларни аниқлаш ва уларни рўйхатга олиш мақсадида келган археолог С.П. Толстов фотограф Е А. Поляков ҳамда Беруний туманидаги “Саксон бир” овулида истиқомат қилувчи туякаш Сансизбой Ўрумов деган қозоқ чол ҳамроҳлигида туяларда саҳро кезиб, машаққат чекиб, мавжуд кўҳна обидаларнинг барчасини бирма-бир суратга олиб, рўйхатга тиркаб чиқади. Шахсан мен археолог Сергий Толстов раҳбарлигидаги экспедиция аъзоларидан сўнгги нафасимгача миннатдорман. Ўша кезларда аксарият қадимий қалъа ва қўрғонларнинг ҳақиқий номи унут бўлиб, баъзилари маҳаллий аҳоли томонидан турлича номланиб, айримлари бутунлай номсиз эди. С. Ўрумов обидалар номини ўз тилида ифода этгани сабабли кўпгина қалъа ва қўрғонлар номи фанда қозоқ тилида қайд этилган, масалан, Жонбошқалъа дегандай.” Хуллас, Бозорқалъа, Қўйқирилганқалъа, Қизилқалъа, Тешикқалъа, Думонқалъа, Қаватқалъа, Бургутқалъа каби ўнлаб ёдгорликлар ерли кишилар томонидан қандай аталган бўлса, худди шу номда тарих саҳифасидан ўрин олган. Бундан ташқари, кекса отахон айрим номсиз қалъаларни ташқи кўринишига қараб ўзича номлаб кетаверган. Бу одат маҳаллий аҳолига хос бўлиб, обидаларни номлашда унинг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор беришган. Масалан, Тешикқалъа – шу кунгача сақланиб қолган деворларидан бирида каттакон тешик бўлгани учун, Бургутқалъа – бир девори қўниб турган бургутдай қўнқайиб тургани сабаб, Қизилқалъа – қуёшнинг чиқиш ва ботиш пайтида қалъа деворларининг қизариб кўриниши туфайли шундай номланган. Қўйқирилганқалъага келсак, айтишларича, қайси бир замонда қалъа пойида ўтлаб юрган қўй суруви бўриларнинг кутилмаган ҳамласидан нобуд бўлган ва Қўйқирилганқалъа деган ном шундан қолган экан. Хўш, мазкур қалъанинг қадимий ҳақиқий номи нима? Қалъанинг қадимий ҳақиқий номи “Хадаркат”дир. Қадимда Хадаркат, эндиликда Қўйқирилган қалъа деган номга эга бўлган ёдгорлик ўтмишига чуқур назар ташлаганимиз сайин кўзимизга у ўзгача кўриниб, қалбимизда ҳайрат ҳиссини туя бошлаймиз. Бироқ, бундан уч минг йил нарисида донишманд аждодларимиз самовий ёритгичларнинг ўрни ва ҳолати ҳамда ҳаракат қонуниятларини айнан, ушбу нуқтадан туриб кузатишганини идрок этишимиз барибир осон кечмайди. Аммо бу айни ҳақиқат – ўтган асрнинг эллигинчи йилларида бир гуруҳ археолог олимлар билан қалъада қазиш ишларини олиб борган С.П. Толстовмазкур обида нафақат расадхона, балки меъморчилиги жиҳатидан Марказий Осиёдаги энг қадимги қалъалиги ҳақида Москвага ҳисоб бериб турилган. Ўша пайтда айрим ёдгорликлар, жумладан, Қўй қирилган қалъанинг ёши ҳам бир неча асрга ёшартирган ҳолда кўрсатилиши археологлардан қатъий тарзда талаб қилинган. Археологлар бу йўриққа сўзсиз итоат этмоққа мажбур бўлишган. Бу билан демоқчиманки, қадимий бу расадхона дунёнинг бошқа жойларига нисбатан анча бурун, яъни милоддан аввалги IV асрда эмас, балки милоддан бурунги VIII асрда бунёд этилган. Бу ўз-ўзидан арифметика, математика, геометрия, тригонометрия, физика каби фанлар бизда анча олдин ривожланганини билдиради. Бу ҳолатни тарихий маънавий тараққиётга таққослаб, милоддан аввалги IV асрда яшаб ўтган антик даврининг буюк олимлари Платон ва Аристотел дунёвий фанлар ривожида катта ишлар қилишганини назарда тутар бўлсак, бизда бу саъй-ҳаракат анча бурун бошланганини идрок этиш қийин эмас. Диёримизда расадхона қурилиши ва дунёвий фанлар ривожланиши даври ҳозирга қадар тарих китобларида ёзилганига нисбатан қарийб минг йил олдинга тўғри келади. Билимга оид суҳбатлар ҳамиша баҳсли кечади. Табиий, орада бу фикрга қарши чиққанлар ҳам бўлди. Ана шунда Самандар ака қалъа тупроғидан бир сиқим олиб, ўйчан алфозда қадимги Аркаим шаҳрини эсга олади. Камина бу кўҳна шаҳар тарихидан бохабарлигим боис, у ҳақда қисқача тўхталиб ўтаман:ўтган асрда бир гуруҳ археологлар жанубий Урал тоғ ёнбағирлигида милоддан аввалги ХVII асрга оид ёдгорлик – Аркаим шаҳри қолдиқларини қазиб ўрганиш пайтида, шаҳар марказида айнан, Қўй қирилган қалъага ўхшаш бир ёдгорликка дуч келади. Бу обидада ҳам қуёш ибодатхонаси, осмон жисмларини ўрганувчи расадхона ва шунингдек, куну тун олов алангаланиб турувчи ўтхонани мавжуд эди. Хўш, бу икки ёдгорликдаги ўхшашлик нимани англатади? Ўшанда бу жумбоқ барча археологларни чуқур ўйга толдирган ва кейинги изланишлар натижаси ўлароқ, бу икки қалъа бир-бирига боғлиқ ҳолда бир даврда фаолият кўрсатган, дея бир тўхтамга келинган. Археолог олимларнинг бу фикри Қўй қирилган қалъа милоддан аввалги IV асрда эмас, балки ундан олдинги даврда бунёд этилгани ва қадимги аждодларимиз илм билан жиддий машғул бўлганини билдиради. Бу фикрни тарихчи Тоҳир Каримнинг “Муқаддас Авесто изидан” китобидаги (118-124-бетлар) қуйидаги маълумотлар ҳам тўла тасдиқлайди: “Ақчадарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Хадаркат (Қўйқирилганқалъа) бутун Хоразм, шунингдек, зардуштийлик динидаги барча элатларнинг эътиқод марказига айланган эди. Бу ерда асосан зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган юқори мартабали коҳинлар, меҳмонхона хизматчилари, жумладан, шаҳар марказида қурилган Амударё (“Авесто”да Даҳя) маъбудаси Ардви Сура Анахита шарафига бунёд этилган марказий оташкада хизматчилари истиқомат қилар эди. Оташкадага туташ шифохонада табиблар, иккинчи бир томонидаги ўқув масканида диний ва дунёвий билимлардан сабоқ олувчи талабалар истиқомат қилар, марказдан ўрин олган расадхона (обсерватория)да ўнлаб олим ва мунажжимлар фаолият кўрсатган. АммоФаразман подшолиги даврига келиб Хадаркат инқирозга юз тутади ва мамлакат пойтахти Нузкатга кўчирилади. Бу маълумотни бежиз келтирмадик, чунки эрамиздан бурунги IV асрда Александр Македонский Марказий Осиёга ҳужум қилган пайтда ҳақиқатдан Хоразм подшоси Фаразман бўлган ва унинг ҳукмдорлиги узоқ асрлар гуллаб-яшнаган Хадаркатнинг таназзули вақтига тўғри келган. Шу ўриндан, яна бир маълумот, Қўйқирилганқалъа нафақат астрономик кузатишлар маркази, балки дастлабки Хоразм ёзувининг бешиги ҳам бўлган. Археологлар фикрига кўра, Марказий Осиёга тааллуқли ёзувнинг энг қадимги намуналари айнан, ушбу қалъадан топилган. Бу ёзувлар Оромий хати асосидаги Хоразм алифбосида битилган бўлиб, олимлар бу ноёб осор милоддан аввалги III асрга тааллуқли эканини аниқлашга муяссар бўлган. Хоразм ёзуви дунёдаги дастлабки ёзувлар – Форс миххати, Финиқий ва Оромий алифболари билан деярли бир даврда пайдо бўлган. С. Исмоилов бунга қўшимча қилиб шундай дейди: “Гар “Авесто”нинг миллоддан аввалги VIII асрда ёзилганлигини назарда тутар бўлсак, Хоразм ёзуви ундан анча олдин пайдо бўлган.” Шундан кейин у киши Қўйқирилганқалъдан топилган яна бир осор ҳақида сўзлайди. Бу осор қалъа деворига битилган математик формулалар экан. С. Исмоилов қалъа бўлмаларидан бирининг ўтган грек олимлари Гиппарх ва Птоломей асарларида учраганидек, Косинус атамаси V–ХIII асрларда ҳинд олимлари асарларида ҳам мавжуд экан. Марказий Осиёда дастлаб Абул Вафо Бузжоний синуслар жадвалини тузган. ХIII асрда яшаб ўтган Насриддин Ат-Тусий “Тўла тўртбурчак ҳақида” асарида бу атамалар ҳақида маълумот берган. Абу Райхон Беруний, Улуғбек, Коший асарларида тригонометрик теоремага оид атамалар янада бойитилган. Европада уйғониш даврида дастлаб инглиз олими Бродуардин (1290-1349 й.) асарида ҳам бу атамалар ишлатилган. Кейинчалик бу фан ўн бешинчи асрда яшаб ўтган немис олими Иоган Мюллер, поляк олими Коперник ҳамда Лобачевский асарларида ривожлантирилиб, ҳозирги замон фани даражасига кўтарилган. Хўш, бу нимани англатади? Қўйқирилганқалъа деворидан топилган теорема формулалари, шунингдек, косинус теоремаси формуласи ер юзининг бошқа жойларига нисбатан қарийб 900 йил олдин бизда яратилган экан. Бу ноёб осорларнинг девор юзида сақланиб қолишига келсак, расадхонада талабаларга дарс ҳам берилганини унутмаслик лозим. Дарвоқе, кейинги пайтда илм аҳлидан айрим кишиларни бу даражада мураккаб қалъа лойиҳасини тузиш ҳамда уни қуришда қандай ўлчов ускунаси қўлланилгани жуда қизиқтирган. Ахир, бу қадар аниқ, бу даражада мураккаб ўлчамдаги лойиҳани яратишнинг ўзи бўлмайди. Аммо, аксига олгандай,қалъада қазишма ишларини олиб борган археологлар томонидан ўлчов ускуналари ҳақида ҳеч қанақа маълумот қолдирилмаган. Бу эса олимлар орасида турли қарашларнинг юзага келмоғига сабаб бўлган. Қадимшунос М. С. Лапиров-Скобло ўз илмий мақолаларидан бирида қуйидаги фикрни олға суришга уринган: “Қўйқирилганқалъа қурилишида ўлчов ускунаси сифатида арқондан фойдаланилган, яъни арқондаги бир тугун хонанинг энини, иккинчи тугун хона узунлигини, бошқа тугунлар пахсанинг қалинлиги, баландлиги ва бошқаларни белгилаб олиш воситаси бўлган.” С. Исмоилов бу фикрга қатъян қарши чиқади: “Фан ютуқлари асосида бунёд этилган мураккаб қалъа қурилишида узунлик ўлчови сифатида оддий арқондан фойдаланилган, деган фикр мутлоқа асоссиз. Агар олим “Авесто”дан бохабар бўлганда, бу гапни айтмоқдан тийилган бўларди. Чунки бу муаммо ечими муқаддас “Авесто”да аниқ келтирилган. Бу фикрга қўшилишни истамаган одам “Авесто”нинг – таниқли олим М. Исҳоқов томонидан таржима қилинган – “Видевдод” ва “Яшт” китобларини бемалол варақлаб кўрмоғи мумкин.” Агар мазкур китобларни варақлайдиган бўлсак, қуйидаги маълумотлар билан танишмоқ мумкин: “хатра” – бир чақирим масофага, “аштр” – бўғин ёки бармоқ энига, “ашти” – тўрт бармоқ энига тенглиги ва шунингдек,“ветосий” – ўн икки бармоқ ҳажмдаги узунлик ўлчови, “фрабазу” – билак ҳажмидаги узунлик ўлчови, “вайбазу” – миқдори тугал бўлмаган, яъни турлича айтилган узунлик ўлчовларини билдирган. Хўш, энди мушоҳада қилиб кўрайлик,“Авесто”ни ўқиган ва ундаги билимлардан тўла баҳраманд бўлган қадимги аждодларимиз наҳотки, ўлчов асбоби сифатида арқондан фойдаланган бўлса? Қадимгилар ҳар қандай қурилиш ишларида, астрономик кузатишларда, ер ва масофани ўлчашда турли ўлчов бирликлари ва ускуналаридан ҳамиша унумли фойдаланиб келишган ва бу нарса тарихий битикларда ҳам ўз аксини топган. С. Исмоилов таъбири билан айтганда, ўша даврда фан ва маданият нечоғли ривожланганини қалъа бағридан топилган турли ҳайкаллар ҳам айтиб турибди. Оташпарастлик дини маъбудаси – Анахита, оналар маъбудаси – Хоразм мадоннаси, маъбуда Мина ва бошқа шу каби осорлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Бу каби мисолларни истаганча келтириш мумкин. Қизилқум бўйлаб қилинган ҳафталик экспедиция давомида вақт қандай ўтганини билмаймиз. Боиси, саҳро кенглигида бири бўйланиб, бири ясланиб ётган кўҳна ёдгорликнинг ҳар бири ўзига хос бир тарих – “Қадимги Хоразм” деб аталмиш улкан китобнинг нодир саҳифаларидир. Табиий, нодир саҳифаларни ўқиб, аждодларимиз олис ўтмишига назар ташлаганинг, даврни тасаввурингда жонлантиргинг келади. Аммо бу саҳифаларни ўқимоқ осон эмас ва у ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бунинг учун қаватингда соҳа билимдонлари бўлмоғи лозим. Шунга кўра, бу сафарги экспедицияда Қўйқирилганқалъа билан кифояланар эканмиз, ҳикоямиз сўнггида расадхоналарнинг пайдо бўлиши сабабларига андак тўхталиб ўтамиз. 104. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling