Харобаси (мил ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани
Yaqin oʻtmishda[tahrir | manbasini tahrirlash]
Download 0.74 Mb.
|
Yaqin oʻtmishda[tahrir | manbasini tahrirlash]1924-yil Tanasi va muqarnaslari taʼmir etilgan. 1960-yil Yer ostidagi asosi (kursisi) usta Ochil Bobomurodov tomonidan ochib taʼmirlangan. 1997-yil Buxoroning 2500-yilligi munosabati bilan Minorai Kalonda taʼmirlash ishlari olib borildi. Minorai Kalon Buxoro shahrining noyob va koʻhna yodgorliklari qatoridan asosiy oʻrin egallagan.[1] 106. Бухородаги меЪморий ёдгорлик. Бухоро хони мумтоз шоир Убайдуллахон инЪом этган маблағ ҳисобига Шайх Абдулла томонидан қурилган (1530—36). Мир Арабнинг асл исми Саййид Абдуллоҳ. Амир 22 ёшида Самарқандга келиб Хожа Аҳрорга шогирд тушган. Туркистоннинг Саброн (Саврон)ида 2 кориз (ер ости ариғи) қаздирган, сув чиқарган, қалЪа бино этиб, Шофиркон, Вобкент, Ғиждувон туманларида кўп жойларни обод қилган (Шофирконда Мир Араб қалЪаси сақланган). У нақшбандия тариқатининг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Мадраса қурилишини ниҳоясига етказа олмаган, 1536 ййил бошида Мир Араб вафот этган ва унинг васиятига кўра куёви Шайх Закариё қурилишни охирига етказган. Хаттот Мирали Фатҳободий — Бухорий ушбу форсий қитЪани Мадраса дарвозасига ёзган: "Мир Араб фахри Ажам онки кард — Мадрасаи олии бас бул ажаб. Бул ажаб он аст ки тарихи у: Мадрасаи олии Мир Араб". Мадраса Минораи калоннинг қаршисида жойлашган. Бош тарзи улкан пештокли, дарвозаси орқасида 5 гумбазли миёнсарой, икки ёнида баланд гумбазли кенг дарсхона ва масжид, гўрхона жойлашган. Кошинкори нақшлар ёзувлар билан уйғунлашган (сақланмаган). Гўрхона ичи гумбаз ости бағали қалқонсимон муқарнасли, шипи ва деворлари ганч ўймакорлигида безатилган, изораси рангбаранг кошинли. Гўрхонада Убайдуллахон (1537 й. в. э.)нинг ёғочдан хотамкори усулида ишланган сағанаси ва Мир Араб, унинг қариндошлари қабрлари бор. Мадрасанинг умумий тарҳи 68,5х51,8 м, ҳовли 35,4х31,3 м, дарсхона 8х8 м. Ҳовлиси тўртбурчак шаклида бўлиб, атрофини олди равокли, икки ошёнли 114 ҳужра ўраб туради. Томонлар ўртасидаги 4 баланд пештокли дарсхона — айвон ҳовли маҳобатини оширади. Тузилиши жиҳатидан нақшинкор жан. пештоқнинг дастлабки қиёфаси сақланиб қолган, бу нақшларнинг таркибий қисмида юлдузсимон безаклар учрайди. Ундаги безакларнинг сақланиб қолган айрим парчаларидан нақшлар ғоят нафис ва нозик бўлганлигини билиш мумкин. Ривоятларга кура, Мадраса асоси чуқур қилиниб, тоғ тошлари билан мустаҳкамланган, қор, ёмғир сувини қочириш учун тазарлар ишланган, улар орқали сувлар шаҳар қўрғонидан ташқарига чиқарилган. Мир Араб мадрасасида Ўрта Осиё диний мактаблари қурилишига хос анЪанавий лойиҳа ва мужассамот ўз ифодасини топган. Бухоронинг 2500 й.лиги муносабати билан Мадраса пештоғи ва гумбазларидаги тўкилиб кетган кошинкори нақшлар ва ёзувлар қайта тикланди. Мир Араб мадрасаси диний ўқув юрти. Мадрасада талабалар ислом динидан сабоқ оладилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида. Шўролар даврида фаолияти вақтинча тўхтатилган, 1945 йилда яна тикланган. Ўқув муддати 4 йил. Ўқув юрти кундузги бўлимига 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган ўрта ва тўлиқсиз ўрта маЪлумотли кишилар қабул қилинади. Диний фанлар ҳамда умумтаЪлим фанлари ўқитилади. Талабаларга араб, инглиз, рус ва форс тиллари ҳам ўргатилади. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилади. 107. Чингизхон бошчилигидаги мўғулларнинг Осиё ва Шарқий Европага қилган босқинчилик юришлари (13-а.). Мўғул нўёнлари ҳарбий ташкилот тузиб, кўп халкларни босқинчилик урушига тортдилар. Улар қўшинининг асосий кучи — кўчманчилардан иборат кўп сонли ва жуда ҳаракатчан отлиқ аскарлар эди. Улар босқинчилик урушларида босиб олган мам-лакатларининг ҳарбий кучи ва техника ютуқларидан ҳам фойдаланганлар. Қўшин бирлашган қўмондонликка эга бўлиб, қаттиқ интизом ва яхши қуролланганлиги ҳамда ўзининг жанговар сифатлари билан қўшни мамлакат қўшинларидан устун турар эди. Осиё ва Шарқий Европанинг жуда кўп мамлакатларидаги ички низолар ва раҳбар табақанинг хоинлиги мўғулларнинг осонлик билан ғалабага эришишига қўл келди. Чингизхон бошлиқ мўғуллар давлатининг ташкил топишидан бошланиб, 13-а. охирига қадар давом этган. 1207—11 йилларда Сибирь ва Шарқий Туркистон халқлари (бурят, ёқут, ойрот, қирғиз ва уйғурлар) бўйсундирилди. Тангут давлати (Си-Ся)га қарши бир қанча юришлар қилинди (1227 йил бутунлай вайрон қилинди). 1211 йил Чжурчжэн давлати (Шим. Хитой)га ҳужум бошланди, 90 га яқин шаҳарни вайрон қилиб, 1215 йил Пекинни босиб олдилар. 1217 йил Хуанхе дарёсининг шимолдаги ерларнинг ҳаммаси мўғуллар қўлига ўтди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling