Харобаси (мил ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани


Мўғулларнинг Мовароуннаҳрни истило қилиши


Download 0.74 Mb.
bet27/38
Sana21.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1643141
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Мўғулларнинг Мовароуннаҳрни истило қилиши
Ўтрор воқеаси ва ундан кейин Чингизхон элчиси Ибн Кафрож Буғронинг ўлдирилиши, Мовароуннаҳрга Чингизхоннинг бостириб кириши учун баҳона бўлди. Бу юришда Чингизхон дастлаб Шарқий Туркистон ва Еттисувни забт этди. Чингизхоннинг Мовароуннаҳрга босқини аввалдан пухта тайёргарлик кўриб режалаштирилган эди. Чингизхон Ғарбга ҳарбий юришини бошламасданоқ ўз душманининг куч-қудрати ва урушга тайёргарлиги тўғрисида савдогарлар орқали тўплаган маълумотларини синчиклаб ўрганиб, Хоразмшоҳлар давлатинмнг ички аҳволидан тўла воқиф эди. Хоразмшохлар давлати кўп сонли туркий қўшин ва яхши қуролланган кўнгиллилар лашкари қамда етарли озиқ-овқат захирасига эга эди. Афсуски, хоразмшоҳ билан саркардалар ўртасида мавжуд ихтилофлар аввал бошданоқ бундай устунликдан фойдаланишга имкон бермади. Кенгашда фикрлар бўлиниб кетди. Хоразмнинг машҳур фақиҳи, муфтий Шаҳобиддин Хивақий барча қўшин (400 минг аскар)ни Сирдарё бўйига тўплаб, узоқ йўл сафарида толиқиб келаётган мўғулларни қарши олиш, душманга ҳали ўзини ўнглаб олмасидан туриб, бор куч билан катта жангда тўсатдан зарба бериш тўғрисида бирдан-бир тўғри фикр баён қилади. Бирок. Муҳаммад хоразмшоҳга бундай фикр маъқул бўлмайди. Чунки, у ўзининг олий лашкарбошиларидан бўлган қипчоқ лашкарбошиларга тамоман ишончсизлик билан қарар эди. Шунинг учун ҳам у катта қўшинни бир жойга тўплашдан ва улар фурсатдан фойдаланиб уни тахтдан ағдариб ташлашларидан қўрқар эди. Аскарий кучини қалъа ва истеҳкомларга бўлиб юбориб, айрим шаҳарларни мўғулларга қарши қўйиш билан душманга зарба бермоқчи бўлди. Хоразмшоҳ мўғулларнинг асосий зарбаси Мовароуннаҳрнинг Зарафшон водийсига қаратилса керак деган фикр билан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини мустаҳкамлашни буюрди. Самарқанднинг ташқи деворини қайта қуриш мақсадида шаҳар аҳолисидан ҳатто бир йил ичида 3 марта хирож ҳам йиғиб олинади. Барча кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан хоразмшох ҳужумга тайёр эмас эди. 1219 йилнинг кузида Чингизхон хоразмшоҳ салтанатига қарши юриш бошлади. Жами аскари 200 мингга яқин бўлган мўғулларга уйғур хони Идиқут ва Олмалиқ ҳукмдори Сиғноқ тегинлар ҳам ўзларининг ҳарбий кучлари билан қўшилган эди. Чингизхон Ўтрор шаҳар яқинида, Мовароуннаҳр ва Хоразмни қисқа муддат ичида забт этиш учун қўшинини 4 қисмга бўлади. Унинг бир қисмини ўғиллари Чиғатой ва Ўқтой бошчилигида Ўтрорни қамал қилиш ва уни эгаллаш учун қолдирди. Иккинчи қисмга Жўжи бошлиқ этилиб, Сирдарё этаги томон юборилади ва унга Сиғноқ, Ўзган, Барчинлиғкент, Жанд, Янгикент ва бошқа шаҳарларни босиб олишни буюради. 5 минг кишилик учинчи қўшинни Олоқ нўён ҳамда Сукету-чэрби қўмондонлигида Банокат ва Хўжанд шаҳарлари томон юборади. Чингизхоннинг ўзи асосий кучлари билан Қизилқум орқали Бухоро томон лашкар тортади. Инолчиқ раҳбарлигида ўтрорликлар шахарни мудофаа қилиб 5 ой давомида ўз қўлларида ушлаб турадилар. Ниҳоят мўғуллар шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлади. Аҳолини шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқарадилар ва қатл этадилар, шаҳарни эса талайдилар (яна қ. Ўтрор мудофааси). Шу аснода Бухорога йўналган Чингизхоннинг асосий кучлари йўлда Зарнуқ ва Hyp қалъаларини ишғол қиладилар. 1220 йил февралда Чингизхон Бухорога етиб боради. Мўғуллар Бухорони вайрон қилгандан кейин Самарқандга йўл олди. Чингизхон Бухородан ҳайдаб келтирган асирлардан ташқари ўғиллари Чиғатой ва Ўқтойларнинг Ўтрордан олиб келган бандиларини ҳам Самарқанд қамалига сафарбар этади, Муҳаммад хоразмшоҳ Субутой баҳодир ва Жебе нўён бош бўлган мўғул қўшинининг таъқибидан қочиб, Каспий денгизининг жанубдаги ороллардан бирида паноҳ топади ва сал вақт ўтмай ғарибликда зотилжам касали билан вафот этади. Бу даврда мўғулларнинг Жўжи бошлиқ аскарий қисмлари Сирдарё этакларида босқинчилик қилмоқда эди. Жўжи шаҳарни жангсиз таслим бўлишини талаб қилиб, Сиғноққа элчи сифатида юборган Ҳасанхожа исмли савдогарни сиғнокликлар ўлдирадилар. Бундан дарғазаб бўлган Жўжи шаҳарга ҳужум бошлайди. Босқинчилар шаҳарни талаб, аҳолисини битта қолдирмай қиради. Бу воқеадан даҳшатга тушган Ўзган шаҳар аҳолиси мўғулларга жангсиз таслим бўлади, аммо, Барчинлиғкентни олишда яна куч ишлатадилар. 1220 йил Жандга ҳужум бошлайдилар. Жанд ноиби Қутлуғхон шахарни ташлаб Хоразмга қочади. Босқинчилар Жандни қаршиликсиз эгаллаб, уни талайдилар. Аҳолисининг қуролланган қисми қатл этилиб, шаҳар вайрон қилинади. Бу вақтда Олоқ нўён, Сукету чэрби ва Тўғай каби мўғул сарҳанглари 5 минг қўшин билан Банокат ва Хўжанд шаҳарлари устига юради. Банокат ҳимоячилари қиличдан ўтказилиб, қолганлари қулликка маҳкум этилади. Шаҳар забт этилгач, навбат Хўжандга келади. Асли насаби турк бўлган Темур Маликнинг шахсий қахрамонлиги билан хўжандликлар мўғулларга кутилмаган қаршилик кўрсатадилар. Жувайний ва Рашидуддинларнинг асарларида Хўжанд қамалида 20 минг мўғул ва 50 минг асир қатнашганлиги айтилган. Бироқ, ҳимоячиларнинг кучи тенг бўлмаганлигидан Темур Малик шаҳарни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. 1220 йилнинг ёзида Мовароуннаҳр жанубида шу вақтгача босиб олинмаган шахарларни забт этишга Чингизхоннинг шахсан ўзи киришади. Аввал у Насафга бостириб киради. Шаҳарликлар даҳшатга тушиб шаҳар дарвозаларини очиб берадилар. У Термизга аскар тортади. Термизнинг ноиби Фахриддин Хабаш қаттиқ қаршилик кўрсатади. Термиз шаҳар ва аҳолиси ҳам мўғулларга қаршилик кўрсатган бошқа шаҳарлар фожиасини бошидан кечирди. Сирдарё ҳавзаси, Зарафшон ва Қашқадарё воҳалари, Амударё ўрта оқимининг ўнг соҳили вилоятлари забт этилгач, Чингизхон асосий кучни хоразмшохлар давлатининг маркази Гурганжга ташлайди. Бу ҳарбий кучни Чингизхоннинг ўғиллари Жўжи, Чиғатой ва Ўқтойлар бошқаради. Хоразмшохлар давлати босиб олингач, мўғул жангарилари ўз кучини йирик савдо ва маданият марказлари бўлмиш Балх, Ҳирот, Марв ва Ғазна каби шаҳарларга йўналтиради. Аммо бу ерда улар Жалолиддин Мангубердинннт қаттиқ қаршилигига учрайди. Мўғул қўшинининг атоқли жангчилари Жалолиддинга қарши тура олмайдилар. Мўғулларнинг Парвон даштидаги мағлубиятидан кейин Чингизхон ҳарбий ҳаракатларни шахсан ўзи бошқаради. Чингизхон Ғазнага лашкар тортади. Жалолиддин эса урушсиз Синд (Ҳинд) дарёси соҳилларига чекинади. Дарё бўйида 1221 йилнинг ноябрда икки ўртада қаттиқ жанг бўлади. Мўғулларнинг пистирмага қўйган 10 минг нафарли сараланган лашкари жанг оқибатини ҳал қилади. Рақибининг жасоратига қойил қолган Чингизхон уни таъқиб қилиш фикридан қайтади. 1225 йилга келиб, мўғул қўшинларининг асосий қисми Мўғулистонга қайтиб кетди. Жебе нўён ва Субутой баҳодир қўмондонлигидаги мўғул қўшини ғарбда урушни давом эттиради ва Шимолий Эрон орқали Закавказьега бостириб кирди. Грузия ва Озарбайжоннинг бир қисмини вайрон қилди. Каспий денгизи соҳили бўйлаб ҳаракат қилиб, аланлар ерига бостириб кирди ва уларни тор-мор келтирди (1222). 1223 йил 31 майда Калка жангида мўғуллар бирлашган рус-қипчоқ қўшинини енгиб, уни Днепр дарёси этагигача қувиб, кейин Ўрта Волгага чекинди. Бироқ, Волга-Кама Булғориясида мағлубиятга учраб, Мўғулистонга қайтиб кетди (1224). Бу мўғул отлиқ аскарларининг келгусида ғарбга қилинадиган юришлари олдидан олиб борган разведкаси эди. Чингизхон вафот этгач (1227), Ўқтойни Улуғ хон (қоон) деб кўтарган қурултой (1229) дан сўнг мўғуллар 2 йўналишда олиб борилди. Шарқда Шим. Хитой тўла босиб олинди (1231—34) ва Корея билан уруш бошланди (1231— 32). Мўғуллар бир қанча йирик юриш-лар (1236, 1254, 1255, 1259) дан сўнг 1273 йил Кореянинг каттагина қисмини босиб олишга муваффақбўлган. 1229 йил Субутой баҳодир 30 минг кишилик қўшини билан Ёйиқ дарёси бўйига чиқди. Жўжи улусининг ҳукмдори Ботухон қўшини билан биргаликда Каспий бўйи даштларидан саксин ва қипчоқларни сиқиб чиқаришга эришди. 1232 йил мўғул қўшинларининг Волга-Кама Булғориясига ёриб киришга уринишлари бекор кетди. Жўжи улусининг кучлари билан ғарбга қилинган ҳужум қам натижа бермади. 1235 йил қурултой чақирилиб, унда бошқа улуслар ҳарбий кучларини Ботуга ёрдамга юборишга қарор қилинди. 14 мўғул хони иштирок этиб қўшиннинг умумий сони 150 мингга етди. 1236 йил кузида мўғул қўшинлари яна Волга-Кама Булғориясига қужум қилиб, уни вайрон қилди. Улар 1237 йилнинг баҳори ва ёзида аланлар, қипчоқлар ва Ўрта Волгабўйи халқлари билан урушни давом эттириб, кузда Шим.-Шарқий Русга юриш қилиш мақсадида ҳоз. Воронеж атрофига тўпланди. 1237 йил қишнинг бошларида Боту Рязань князлигига ҳужум қидди, 6 кунлик қамалдан сўнг Рязань таслим бўлди. 1238 йил Коломна остонасида Владимир князлиги аскарларини тор-мор қилди. Мўғул қўшинлари Коломна ва Москвани вайрон қилиш билан бирга 1238 йил фев. ойи мобайнида 14 рус шахрини (Ростов, Углич, Ярославль, Кострома, Кашин, Кснятин, Городец, Галич-Мерский, Переяславль-Залесский, Юрьев, Дмитров, Волок-Ламский, Тверь, Торжок)ни босиб олди. 1240 йил кузида Жан. Русга юриш бошланди. Декабрнинг охирларида Киев, Владимир-Волинский, Галич ва бошқа шаҳарлар босиб олинди.
1241 йил баҳорида мўғул қўшинлари рус ҳамда Шарқий Европанинг бошқа халқлари кўрсатган қаҳрамонона қаршилигига қарамай, Ғарбга томон илгарилади. Боту қўшинининг асосий қисми Карпат довонлари орқали Венгрияга кириб борди ва қирол Бела IV нинг 60 минглик қўшинини тор-мор келтирди. Венгрия пойтахти — Пешт шаҳар ишғол этилиб, вайрон қилинди, мамлакатнинг кўп қисми харобага айлантирилди. Баъзи мўғул отрядлари Шарқий Чехиягача кириб борди, Бирок қирол Вацлав I томонидан қаттиқ қаршиликка учраб орқага қайтди. 1241 йил охирларида Боту ўз қўшинининг Австрия ва Хорватия орқали Адриатика денгизи томон бошлади. 1242 йил соҳилда жойлашган қалъаларни забт эта олмаган Боту Босния, Сербия ва Болгария бўйлаб орқага қайтган. Шундай қилиб мўғулларнинг Марказий Европага қилган ҳужуми тугади.

Мўғуллар истилоси Ғарбда — Кичик Осиё ва Яқин Шаркда узоқ муддатга чўзилди. Мўғуллар Закавказьени босиб олгач, Кўния султонлигинк тор-мор келтирди. 1256 йилда Ҳулоку Эрон ва Месопотамияни, 1258 йил эса Араб халифалигининг пойтахти — Бағдодни бўйсундирди. Мўғуллар Сурияни ишғол қилиб, Мисрга қарши ҳужумга тайёрлана бошладилар. Бироқ, 1260 йил Миср султони қўшинлари билан бўлган жангда мағлубиятга учраганлар. Мўғуллар истилоси Ғарбда шунинг билан тугади.



13-а.нинг 2-ярмида мўғуллар Шарқ ва Жан.-Шарқ мамлакатларини забт қилишга киришди. Мўғул қўшинлари Жан. Сун империясига чегарадош Дали давлати (1252—53) ва Тибет (1253)ни босиб олди. 1258 йил мўғул қўшинлари ҳар томондан Жан. Хитойга бостириб кирди, бироқ Мунсэнинг тўсатдан вафот этганлиги туфайли Жан. Сун империясини забт этиш кечикди. 1267— 79 йилдагина Жан. Хитой янги Улуғ хон — Хубилай томонидан ишғол қилинди. 1281 йил Японияни босиб олиш мақсадида 1000 кема, 100 минг кишилик Кўшин жўнатилган. Аммо, мазкур флот тўфонда қолиб ғарқ бўлган. Мўғуллар ўзларининг Жан.-Шарқий Осиёга қилган юришларида Хитой армияси ва флотидан фойдаланган бўлсалар-да, муваффақиятга эриша олмаганлар. Мўғул-хитой қўшинлари бир неча юришлар (1277 и. 2 марта ва 1282, 1287 йилларда) дан сўнг Бирмани ишғол қилди, бироқ тезда (1291) у ердан ҳайдаб чиқарилди. Мўғул-хитой қўшинлари ва флоти бир неча марта Вьетнамга ҳужум қилиб (1257, 1258, 1284, 1285, 1287-88), уни бўйсундира олмади. Тьямпу давлати (Ҳинди хитойнинг жан.-шарқида) ҳам ўз мустақиллигини мўғуллардан ҳимоя қила олди. М.и. 1300 йил Бирмага қилинган янги юришдан сўнг тугади.
Мўғуллар истилоси даврида тарихий ва маданий ёдгорликлар вахшийларча яксон қилинди. Мўғуллар истилоси ва ҳукмронлиги даврида мағлуб ва мазлум бўлган халқларнинг ягона ҳалокати шу бўлдики, улар душ-манга қарши барча ички низоларни четга суриб, биргаликда курашнинг зарурлигини англаб етмадилар.
108. Тарихий тараққиёт босқичларини ўзида мужассам этган муҳим белгилардан бири – инсоният фаолияти илдизлари сақланиб қолган маданий қатлам ҳисобланади. Бундай маданий ёдгорликлар асосида юртнинг қадимий тарихига оид маълумотларни маънавий қадриятларимиз асослари деб ҳисоблаш мумкин. Дунёнинг кўпгина ҳудудларида қадимий маданий қатламларга эга бўлган ёдгорликлар, шаҳарлар кўплаб мавжудлигини қадимги дунё тарихидан ўрганганмиз. Тан олинган қадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон каби инсоният тарихининг теранлигидан гувоҳлик берувчи цивилизациялар қаторида юртимиз ҳудудидаги Бухоро ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шарқ маданий ёдгорликларини сақлаб келган халқларни ақл муҳандислари – донишмандлар, олимлар, билимдонлар; ақл пири-тафаккур устози-фаросатли кишилар; ақли жавоҳиршунос-етук, комил ва сўзнинг яширин сирларини яхши тушунувчи нозиктаъб кишиларнинг идроклиси каби маънавий тарихий хислатларга эга бўлган тарихий масканларимиздан бири қадим ва доимо навқирон Бухорога ҳам нисбатан ишлатилган ибора деб ҳисоблаш мумкин. Бундай юксак маънавий қадрият ибораларига эга бўлган муқаддас масканлар юртимизда кўплаб мавжудлигини инсоният тан олган. Бухоро тарихига манбашунослик нуқтаи назаридан ёндашиб ўрганиш ушбу мақоланинг асосий изланиш предмети ҳисобланади. Мавзуни ёритишдаги асосий мақсадлардан бири Бухоро тарихига оид бўлган тарихий манбалардан бири Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” номли асарида келтирилган тарихий маълумотларни ҳозирги давр нигоҳида қўшимча манбалар асосида ёритишга бағишланади. Бундай йўлнинг танланишига асосий сабаблардан юртимизда қадим аждодларимиз илмий меросини ўрганишга бўлган эътиборнинг юксаклиги ва Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган кенг қамровли илмий изланишлар доирасидаги тадқиқотларга ҳисса қўшиш. Ислом маданияти марказларидан бири Бухоро тарихини ёш авлодларга яна бир бор тақдим этишга, мавжуд тарихий фактлар ва муъаллифлар илмий маълумотларини тўлдиришга қаратилган. Мавзуни ёритишдаги асосий манбалар: Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институти томонидан 1966 йилда нашр этилган Абу Бакр Муҳаммад Жаъфар Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, Камалак нашриёти томонидан 1991 йилда ушбу асарнинг қайта нашри, Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти томонидан 1984 йилда нашр этилган “История Узбекистана в источниках” (тузувчи, таниқли тарихчи манбашунос олим Б.В. Лунин); 1988 йилда нашр этилган “История Узбекистана в источниках”. “Известия путешественников, географов и учёных ХVI-первой половины ХIХ в.” (тузувчи Б.В. Лунин); Аблат Ходжаевнинг “Великий Шёлковый путь: связи и судьбы (на основе китайских источников и литературы)”. Второе дополненное издание. Ташкент “Навруз” 2018.; Бўлдиева Собира. Тафаккур жавҳари меъморлари: Имом Бухорий ҳаётидан парчалар, Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида ҳикоялар. Тошкент “Ozbekiston” 2018 – каби собиқ советлар даври ва мустақиллик йилларида нашр этилган асарларда келтирилган маълумотлар таҳлили асосида ёритишга ҳаракат қилинган.
Мавзуни ёритишдаги услублар: тарихнинг узоқ ва яқин даврларига холис баҳо бериш, аввало, тарихий манба мақомига эга бўлган тарихий асарларни тўғри таҳлил этиш билан боғлиқ бўлган тарихий воқеликни ёзма манбалар асосида ёритиш, тарих фанинг амалий жиҳатларидан ҳисобланади. Мақолани ёритишда қиёсий таҳлил, муаммовий хронолигик, миқдорий таҳлил ва кўпгина манбашунослик илмий тадқиқотларда қўлланиладиган контент, яъни миқдор ва мазмуний солиштириш услубларидан фойдаланилди.
Натижалар: Шарқ маданияти тараққиётига, ислом динининг илмий жиҳатдан талқин этилиши ва ўрганилишида Бухоронинг тутган ўрни аҳамияти бениҳоя юксак ва қадрлидир. Шаҳар тарихи доимо ўзининг жозибадорлиги билан ажралиб турувчи жиҳатларидан бири ислом маданияти ёдгорликларининг ҳозирги даврда ҳам сақланиб келиниши умуминсоният маданий марказларидан эканлигини тасдиқлаб турувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Бухоро тарихини ёритиб берувчи асарлар орасида тарихий манба даражасига эга бўлган Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарини эътироф этиш мумкин. Асар ўтган асрнинг 60 йилларида Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти томонидан ўзбек тилида нашр этилди ва кенг оммага тақдим этилган асарнинг манбавийлик даражаси ҳозир ҳам юқоридир [1: 119].
Асарнинг асосий ютуқларидан бири – манбавийлик даражасига таъсир этувчи собиқ совет мафкурасининг тазйиқи деярли сезилмайди. Бу жиҳати билан унинг ҳақиқийлиги ва тарихийлиги билан ҳар қандай ижтимоий тузум даврида ҳам аҳамиятини сақлаб қолганлиги, мазмунини ўзгартирмаганлиги билан қимматлидир. Ўз даврида унинг қўлёзма шакллари “Тарихи Наршахий”, “Таҳқиқ ул-вилоят”, “Ахбори Бухоро” каби номлар билан унинг қўлёзма нусхалари ўша даврда ҳам машҳур бўлган [1: 6]. Асар тарихшунослигига оид маълумотларда унинг 943-944 йиллар орасида араб тилида яратилган бўлиб, кейинги даврларда унга бўлган қизиқишнинг кучли бўлганлиги сабабли тарихчи олимлар томонидан ўрганилган ва унинг матнларига қўшимчалар киритиб борилган. Масалан 1128 йилда Абу Наср Аҳмад Қубавий асарни қисқартирилган ҳолда форс-тожик тилида нашр этади. Нима сабабдан қисқартирилишлар қилинганлигини изоҳлаб ҳам беради. Ярим аср ўтганидан кейин Муҳаммад ибн Зуфар асарни нашр этади ва у ҳам қисқартиришлар киритади. Буларнинг асосий сабабларини ўрганилган тарихий маълумотларнинг вақт ўтиши билан киритувчилари ҳам бўлганлигини билиш мумкин. Юқорида номлари зикр этилган таржимонлар манбанинг мазмун жиҳатдан бойитиш учун ўша давр тарихий асарларидан ҳам фойдаланилганлигини хусусан, Мухаммад Нишопурийнинг “Хазоин ул-улум” номли асари ҳам эслаб ўтилади. Наршахийнинг асари кейинги даврларда франциялик Ч.Шефер (1892 й.), россиялик Н.Ликошин (1897 й), эронлик Мударрис Ризавий (1936 й), буюк британиялик (Кембридж), Р.Фрей (1954 й)лар таржималарни амалга ошириб унинг асрлар ўтиб тарихий манба сифатидаги аҳамиятини янада оширишган.
Наршахий ўз асарида Бухоронинг Х-ХII асрлар тарихига оид маълумотлар бериши, таржимонларнинг киритиб боришган қўшимчалари ҳисобига мазмунан кенгайди. Жами 36 бобдан иборат асар мундарижасига биноан унда қуйидаги масалаларни эслатиб ўтиш мумкин. III.БОБ – Бухорода подшоҳ бўлган хотин ва ундан кейин подшоҳ бўлган фарзандлари. IV.БОБ – Бухоро ва унга қўшиладиган жойлар. V.БОБ – Бухорода бўлган “Байт ут-тирож” тўқимачилик корхонасининг баёни. VI.БОБ-Бухоро номларининг баёни. VII.БОБ. – Бухоро аркининг бино этилиши ҳақида. IХ.БОБ – Подшоҳларнинг Бухорода бўлган манзиллари баёни. ХIII.БОБ – Бухоро ва унинг атроф ерларидаги анҳорлар. ХV.БОБ – Бухоронинг кишилар “Кампирак девор” деб атайдиган девори ҳақида. ХIХ.БОБ – Қутайба ибн Муслимнинг ҳукмронлиги ва Бухоронинг фатҳ этилиши. Моварауннаҳрнинг араб ва ажам ўртасида тақсим қилиниши. ХХVII.БОБ – Муқаннанинг ҳуружи ва унинг тобелари оқ кийимликлар. ХХVIII.БОБ – Сомонийлар ҳукмронлигининг бошланиши ва ундан кейинги боблар Сомонийлар ҳукмдорлари тарихига бағишланган [1: 9-10]. Асар бобларининг орасида Бухоро тарихига оид энг керакли маълумотларни шу боблардан олиш мумкин деб ҳисоблайман. Манбашунослик нуқтаи назаридан қараганда ушбу номланишлар арабча номланишларнинг ХХ асрдаги атамаларига мослаштирилган ва бу тўғрисида китоб таҳририяти ҳайъати томонидан амалга оширилганлигига изоҳ ҳам бериб ўтилган.
Тарихийлик нуқтаи назаридан асарнинг “Бухоронинг турли номлари баёни тўғрисидаги” боби шаҳар тарихига оид маълумотларни беради. Дастлаб асар таржимони Муҳаммад ибн Наср шаҳарнинг Нумижкат деб аталгани, бунинг асосий сабаби ўрта асрларда Бухоро яқинидаги шаҳар бўлиб, кейинчалик уларнинг қўшилиб кетганлиги тўғрисида маълумот берилади. Ҳаттоки, Муқанна қўзғолони баёнида ҳам Нумижкат атамаси ишлатилганлиги айтилган. Асарда Нумижкат қадимда Бухоронинг иқтисодий жиҳатдан тараққий этган шаҳри бўлганлиги ва аҳоли узоқ вақт шундай тарихий атамани ишлатиб келган.
Рим тарихчиси Квинт Курций Руфнинг “Александр Македонский тарихи” 10 китобдан иборат асарининг 6 китобида Спитамен Александр Македонскийнинг саркардаси Кратернинг яқинлашиб келаётганилигидан хабар топиб Мароқанддан Бақтрога чекинди деб ёзади. Агарда тарихчи Арриан Бақтро шаҳрини Политиметнинг қуйи оқимида жойлашган шаҳар деб хабар беришига қараганда, Бухоро ҳақиқатдан ҳам Зарафшоннинг қуйи оқимида жойлашганлиги тарихий факт. Демак милоддан аввалги 4 асрда ҳам Бухоронинг шаҳар сифатида мавжуд эканлиги ҳам тарихий ҳақиқат [2: 131].
2019 йил сентябрь ойида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кенгаши Собира Бўлдиеванинг Бухоро ва унинг ёндош шаҳарлари тарихига оид илмий-бадиий эссеси муҳокамасини ўтказди. Эссе тарихий адабий услубида яратилган бўлиб, унда баён этилган тарихий маълумотлар Муҳаммад Наршахий асаридан тарихий манба сифатида фойдаланилган. Муаллиф китобининг “Масжиди ваҳий ёки Мағоки Аттор” номли бандида Бухоро шаҳрининг ёши тўрт минг йилга тенг деган фикрни билдиради. Шаҳарнинг шаклланишида Зарафшон дарёси қўйи оқимида сув тошқинлари асосида лойқа билан тўлган жойда пайдо бўлган деган фактни келтиради. Наршахий асарида Зарафшон дарёсини “Руди Мосаф” (Мосаф дарёси) деб атайди. Бу дарёнинг тўлиб тошиб оқиши суви кўп бўлгани, кўп ерларни ювиб ўпириб, кўплаб лойқаларни суриб келгани, натижада ботқоқликлар тўлиб қолгани, бу жойларга аста-секин одамлар келиб жойлашиши тўғрисидаги маълумотларни эссе муаллифи Наршахий асаридан келтирилган иқтибос билан тасдиқлайди [4: 218-220]. “Тарихи Бухоро” асарининг “Бухорода қозилик қилган кишилар ҳақида” деган бобидан ўрин олган бу маълумотларда Наршахий фасллар тўғрисидаги қисмида юқоридаги маълумотларни келтирмаган дейилади, асарнинг таржимонлари Абу Наср Аҳмад ва Муҳаммад Зуфарлар Бухоро шаҳрининг келиб чиқишига асос сифатида Нишопурийнинг “Хазоин ул-улум” асаридан қўшимча киритганлар деган фикрни таҳририят маълум қилади. Асарда унинг мазмуни қўйидагича: ҳозирда Бухоро ўрнашган бу мавзе, илгари ботқоқ бўлиб, унинг баъзи ерларини тўқайзор, дарахтзор ва кўкаламзорлар ташкил этган [1: 15]. Манбашунослик фани нуқтаи назаридан қараганда эссе муаллифи томонидан келтирилган маълумотлар мазмун жиҳатидан ўша давр ёки Наршахий услубининг ўзи деб изоҳлаш мумкин. Эссега биноан Мағоки Аттор масжиди Бухоронинг энг қадимги ёдгорлиги деб эътироф этилади. Таниқли шарқшунос олим Аблат Хўжаев 2018 йилда нашр этган монографиясида Моварауннаҳр аҳолисининг Хитой манбаларида асосан савдо ишлари билан шуғулланганликлари тўғрисида маълумотларни келтиради. Хитой манбаларида Бухороликларни сўғдийлар деб аташган. Масалан: сўғдийлар Чаньян шаҳридаги бозорлар атрофида жойлашгани, савдо ишлари билан шуғулланганликлари ва соҳанинг моҳир мутахассислари эканлиги эътироф этилади. Улар яшаб фаолият олиб борган жойларда оташпарастлик ибодатхоналари мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумот Бухороликларнинг Муҳаммад Наршахий яшаб ижод этган даврдан олдин яъни ислом дини тарқалишидан ҳам олдин Хитойда савдо ишлари билан бўлганликлари тўғрисидаги тарихий ҳақиқатни тасдиқлайди. Хитой манбаларида Бухорони – Ань деб аташган. Шунингдек, бухороликлар Буюк Ипак йўлининг энг муҳим савдо йўллари кесишган йирик иқтисодий маркази Дуньхуань шаҳрида ҳам кўпчилик бўлиб яшаганликлари тўғрисидаги маълумотларни бухоролик савдогарлар томонидан юритилган савдо-сотиқ ишлари ёзувлари, уларнинг хўжалик ҳаётидаги буюмлари сўнги йилларда хитойлик археологлар томонидан олиб борилган қазишмаларида ҳам топилган. Олимнинг хабар беришича, Хитойда туркистонликлар ва бухороликларга тегишли бўлган қабристонлардаги қабртошлар ҳозирги даврда ҳам яхши сақланиб қолганлиги бу тарихий манба [3: 340-342].
Бухоронинг араб истилосидан кейин мусулмон динини қабул килиши ва жорий этилган араб имлосидаги манбаларда “Мадинат ус-суфрия” яъни “Мис шаҳри” деб аталишига шаҳарда ўша давр тараққиётининг асосий омилларидан бири темирчиликнинг – ҳунармандчиликнинг ривожланганлигини тасдиқласа, айнан бу соҳа махсулотларига бўлган доимий талаб асосида савдо-сотиқ ҳам юксалган. Шунингдек, араб манбаларида шаҳарнинг “Мадинат ут-тужор” – “Савдогарлар шаҳри” деб аталиши тўғрисидаги маълумотлар жуда кўплаб тадқиқотларда билдирилган. Мусулмон одатларига кўра ўн ишнинг тўққизтасини савдо-сотиқ ишлари билан амалга ошириш кераклигини талаб этилса, бу борада бухороликларнинг эришган ютуқларини Европада ва Осиёда юксак баҳоларга эга эканлиги тарихий ҳақиқат.
Мазкур асар таржимонлари Бухоро шаҳрининг атамаларига ҳам эътибор қаратишади. Ривоятларга таянган ҳолда Хуросон шаҳарларидан бирортаси ҳам бунчалик кўп номга эга эмас деб ёзишади. Салмони Форсий баён этган ривоятга кўра шаҳарларнинг бирини Қосимий форсчада Яшкард, иккинчисини арабчада Самарон – форсчада Самарқанд, учинчисини Фоҳира форсчада Бухоро деб аталганини айтади. Бухоро-Фоҳираликларни раҳмдил, эътиқодли ва покликларига баҳо беради [1: 27-28]. Наршахий асарининг тўртинчи бобида Бухоро ва унинг атрофидаги аҳоли масканлари ҳақида маълумот қолдиради. Масалан: Кармана Бухоронинг катта қишлоқларидан бири бўлгани, қадимда бу жойни “Бодяи хурдак” таржимада Кўзача маъносини англатган. Шунингдек, ҳозирги Навоий вилояти Нурота шаҳри тўғрисида – катта жой, Бухоро ва унга яқин ҳудудлардан одамлар ҳар йили зиёратга боришган ва уни бухороликлар Нури Бухоро ҳам деб аташган. Искажот ва Шарғ қишлоқларида деҳқончилик ривожланмаган бўлсада, деярли барча аҳоли савдогарлик билан шуғуллангани эслатилиб ўтилади. Асарда юқоридаги масканларда бозорлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари пайшанба куни, Тавоис-Арқуд деб номланган масканда савдо ишларида олди ва сотди ишларида сотиб олинган молни қайтариб бермаслик одати мавжуд бўлган. Кузда бу ерда ўн кунлик бозор ўзига хос ярмаркалар ўтказилган. Бу савдо маросимларида Фарғона ва Чочдан ҳам савдогарлар қатнашиб уларнинг сони ўн минг кишидан ошиб борган деб маълумотлар келтирилади [1: 20-22].
Бухоронинг ислом маданияти, ислом таълимоти тараққиётига, ислом динининг фан даражасида ривожига ўлкан ҳисса қўшган буюк шаҳар сифатида эътироф этилишида унинг буюк намояндаларининг ўрни дунёда машҳурдир. Наршахийнинг асарида Бухорода ислом маданиятининг ривожланишига ўлкан ҳисса қўшган аллома Абу Ҳафс Кабир Бухорий тўғрисидаги маълумотни бериш ўринли деб ҳисоблайман. Муаллиф асарнинг “Бухоро шаҳрининг араб ва ажам ўртасида тақсимланиши” бобида Ҳожи имом Абу Ҳафс Кабир Бухорий шаҳарнинг “Дари Ҳақраҳ” маҳалласидан бўлгани унинг Бағдод шаҳрига бориб машҳур мусулмон фиқҳ олими Абу Ханифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийга шогирд бўлиб таълим олгани ва унинг ўша давр тенги йўқ мутаххирлардан деб баҳолайди. Наршахий ул зотни ҳам зоҳид, ҳам олим Бухоро ўша киши туфайли “Қуббат ул-ислом” “Ислом динининг гумбази” деб аталганлигини ёзади. Бухоро аҳолисининг илмли бўлишига, Бухорода илм кенг тарқалиши ва имомлар, уламоларнинг ҳурматли бўлишларига у киши сабаб бўлган деган маълумотни келтиради [1: 53]. Асарда зикр этилган мутааххир атамаси тўғрисидаги фикрни билдирмоқчиман. Мутаххир дейилишига сабаб ислом фиқҳ оламида машҳур бўлган олим Шамс ул-аимма ал-Ҳалвоийгача бўлган фиқҳшунослар мутақаддимин яъни аввалгилар, ундан кейинги ўтганларни мутааххирин, яъни кейингилар деб аташган. Агарда келтирилган изоҳий маълумот тўғри бўлса, Ҳалвоий 1060 йилда вафот этган. Шу сабабли Ҳожи имом Абу Ҳафс Кабир Бухорийни мутақаддимин деб аталиши тўғри бўларди. Агарда Наршахий асарининг 1991 йилдаги қайта нашрида ушбу масалага муносабат билдирилган бўлса таклифимни қайтариб олишга тайёрман.
Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарини таҳлил қилиш жараёнида қуйидаги мулоҳазаларимни билдирмоқчиман: 1. Асарга 1966 йилда нашр этган таҳририят аъзоларининг текстли изоҳлари ўша давр тарихий матнлар ёритилиши услубларидан фарқ қилиши яққол намоён бўлган. 2. Асарнинг кириш қисмида таҳририят аниқ қўлёзманинг сақланиб қолмаганлиги сабабли унинг маълум вақтлардан кейин таржимонлар томонидан қўшимчалар қисмлари ҳам сезилиб туради. 3. Шу сабабли собиқ иттифоқ даврида нашр этилган тарихий манбалардан ва ҳозирги давр нашрларидан қиёсий таҳлил мақсадида фойдаланилди.
Бироқ, асарнинг тарихий манба сифатидаги аҳамияти унинг мавжудлиги келгуси авлодларни тарихий билимлар билан бойитишда маънавий қадрият ҳисобланади. Мазкур мақолани тайёрланишидан асосий мақсад тарихчи мутахассислар тайёрланаётган олий таълим муассасалари тарихшунослик, манбашунослик йўналишидаги, ихтисослашган гуруҳ йўналишларида ўтилаётган дарсларда фойдаланиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, Бухоро тарихи юртимизда тарихий тадқиқотларда энг кўп ўрганилган асарлардан ҳисобланади. Шунинг учун мақола юзасидан танқид ва мулоҳазаларни қабул қиламан.
109. oytun madaniyati — Oʻrta Osiyoning neolit davriga oid eng qad. oʻtroq dehqonchilik madaniyati markazlaridan biri (mil. av. 6—5-ming yillik). Ashxoboddan 30 km shim.da joylashgan qad. oʻtroq dehqonlar qishlogʻi harobasi nomidan olingan. 1952 y.dan Janubiy Turkmaniston arxeologiya kompleks ekspeditsiyasi qazish ishlari olib borgan. 10 dan ortiq yodgorliklar (Chagʻillitepa, Pessejiktepa, Chopontepa, Nayzatepa, Joytun va b.)ni tekshirgan. Bu urugʻdoshlik manzilgoxlarining har biri 0,5—2 ga maydonni egallagan. Somonli guvaladan qurilgan bir xonali uylar (25—45 m²) sahni oq ganchli loy bilan suvalgan, ayrimlari qizil va qora rangga boʻyalgan. Har bir xonada oʻchoq, gʻalla oʻrasi, supa boʻlgan. Ayrim xonalar oʻrtasida katta otashkada boʻlib, umumiy sajdagoh vazifasini oʻtagan. Manzilgoxlarda ombor, sopol idishlar pishiriladigan maydonchalar boʻlgan. 3 madaniy qatlamdan iborat Joytun manzilgox.i (J. m. shu nomdan olingan) toʻla oʻrganilgan. Uning mayd. 0,5 ga, yuqori qatlami 35— 40 xonadan, oʻrta qatlami 29 xonadan iborat. Manzilgohlardan bolalar suyagi topilgan, kattalar tashqariga koʻmilgan. Aholi, asosan, dehqonchilik, chorvachilik, ovchilik bilan shugʻullangan. Aholi chaqmoqtoshdan qirgʻich, oʻroq, randa, pichoq; suyakdan igna, bigiz; tosh oʻtir va b. buyumlar yasagan. Sopol idishlar somonli loydan ishlanib, baʼzilarining sirti qizil angob bilan boʻyalgan. Tosh va loy (sopol)dan ishlangan ayol va hayvon haykalchalari, tosh, suyak va chigʻanoqlardan yasalgan tumor, munchoq va b. turli taqinchoqlar keng tarqalgan. J. m. Kaspiy boʻyidagi mezolit davri madaniyati asosida vujudga kelgan. U — ibtidoiy dehqonchilik madaniyatining jaxondagi noyob obidalaridan biri.
110. Ҳисор (форсӣ: حصار) — шаҳре дар Тоҷикистон ва маркази идории ноҳияи Ҳисор аст. Шаҳрак дар маркази водии Ҳисор байни дарёи Чангоб (Хонақоҳ) ва Наҳри калони Ҳисор ҷойгир аст. Ҳисор дар қисми ҷанубу ғарби водии Ҳисор, 20 км ғарбтари шаҳри Душанбе воқеъ аст. Дар наздикии шаҳраки Ҳисор дарёи Чангоб (Хонақоҳ) ва Канали калони Ҳисор ҷорӣ мешаванд. Соли 2015 роҳи автомобилгарди Душанбе – Турсунзода тармим гардидааст. Байни Ҳисор – Душанбе ва Ҳисор – Турсунзода мунтазам нақлиёт мегардад. Аз маркази ноҳия роҳи оҳани Душанбе – Тирмиз мегузарад (стансияҳо: Чиптўра ва Хонақоҳ).
Ҳисор 26 июни 1993 мақоми шаҳр-ро гирифта буд, вале дар соли 2005 боз мақоми шаҳракро гирифтааст.[2] Соли 2016 шаҳраки Ҳисор бо тамоми ноҳияи Ҳисор мақоми шаҳрро аз нав соҳиб шуд.

Таърих[вироиш | вироиши манбаъ]


Ин шаҳр дар садаҳои миёна Шумон (شومان) ном доштааст ва дар роҳномаҳо ва торихномаҳои қадим ба гунаи Сумон (سومان) низ навишта шудааст.
Шоёни ёдоварист ки вожаи “ҳисор” (форсӣ: حصار) арабӣ ва маънояш “диж” ва “қалъа” (форсӣ: قلعه)аст. Ин қалъа ки ҳамакнун дар 5-километрии шимолу ғарбии шаҳри Душанбе қарор дорад, бозмонда аз ҳамон шаҳри Шумон аст, ки дар садаҳои XV – XVII мелодӣ - “Ҳисори Шодмон”, яъне қалъаи Шодмон, номида мешуд. Бар асари касрати талаффуз “Шодмон” аз он афтоду “ҳисор” монд ва исми хос - Ҳисор – гашт. Дар оғози садаи XX ин қалъа тахтгоҳи беки Ҳисор Шоҳимардонқул буд ва дар заминларзаи 8 сентябри 1907 вайрон шуд ва аз он танҳо як дарвоза ва ду бурҷ дар миёни ду кӯҳ барҷой монда аст. Пас аз он заминларза Шоҳимардонқул ба қалъаи Душанбе кӯчид ки дар он замон маркази яке аз амлокдориҳояш буд ва аз он пас Душанбе тахтгоҳи беки Ҳисор шуд.
Аз рӯи харитаи тартибдодаи хонуми инглисзабон Г. Юля (нусхаи аккосии Осорхонаи Луври Порис, 1914,д.16Қ.p 46) тарҳи тамоми хонаву иншоотҳои маъмурӣ, кӯчаву мадрасаҳо ва қӯрғони шаҳри Ҳисору қаламрави онро муайян кардан мумкин аст. Ин ягона ва нодиртарин маълумотномаест барои сайёҳону меҳмонон, зеро ки дар он Масҷиди Сангин, мазори Халифа Шаҳид, мақбараи Махдуми Аъзам, мазорҳои Сиёҳпӯши Валӣ, Холид ибни Валид, Тути такя, Шайх Нуриддини Соҳибнафас, Заифа, Шайх Ҷунайди Ҳисорӣ, Регистон, бозор, масҷидҳо, қорихона, Мадрасаи Кӯҳна, Мадрасаи Нав, Мадрасаи Бомӣ, Мадрасаи «Чашмаи моҳиён», Корвонсарой, Арк, дарвозахонаҳо, сағонаҳо, мазори яҳудиён, қабристон, мазори Савда, нақби зеризаминӣ ва ғайраҳо дарҷ ёфтаанд. Аз рӯи нишондоди ин харита ҳукм баровардан бамаврид аст, ки дар шаҳри Ҳисори асримиёнагӣ 24 – масҷид ва 3 - қатлгоҳ мавҷуд будааст. Дар шаҳри Ҳисор дар баробари ривоҷи косибиву ҳунармандӣ, меъмориву гулкорӣ, туҷҷориву наҷҷорӣ, заргариву муҳргарӣ ва оҳангариву дуредгарӣ - илму адаб ва маорифу фарҳанг алоқадри ҳол пеш мерафт. Дар мадрасаҳо ва мактабҳои назди масҷид, ки асосан фарзандони сарватмандону рӯҳониён тадрис мегирифтанд, барномаи таълимияшон асосан аз фанҳои динӣ мураттаб гардонида шуда буд. Мадрасаҳо қоидатан аз ҳисоби вақфҳо мавҷуд буданд, ки дар он ҷо забонҳои форсиву арабӣ, Қуръон ва шарҳу тафсири он, ибтидои мантиқ, фалсафа ва фиқҳу шариатро меомӯхтанд. Дар соҳаи табиатшиносӣ, ҷуғрофия ва таъриху адабиёт («Қофия», девони Бедил ва Ҳофиз) ба толибилмон маълумоти ноқис медоданд. Дар мадрасаҳо шогирдон на танҳо аз худи қаламрави бекигарии Ҳисор, балки аз Қаратоғу Бойсун, Ёвону Ғозималик, Варзобу Файзобод, Хатлону Рашт, Дарвозу Бадахшон ва дигар музофотҳои Бухорои Шарқӣ таҳсил мекарданд.
Соли 1924 вақте ки Ҷумҳурии Мухтори Шӯравии Сотсиалистии Тоҷикистон таъсис ёфта, пойтахташ Душанбе таъйин шуд, эъломияи ҷумҳурии навтаъсисро дар Регистони Ҳисор қироат карданд ва байрақро дар болои гумбазҳои Арки Ҳисор барафрохтанд. Пас аз «дамидани субҳи озодӣ», аниқтараш баъди солҳои 30-юм даҳшати наве Қалъаи Ҳисорро фаро гирифт. Бо амри як идда зимомдорони пурғаразу бефарҳанг ва ашхоси гумном баҳри вусъат додани киштукори ҳосили баланди «тилои сафед» бисёр биноҳову деворҳо ва дарвозаҳоро ба хок яксон намуда, тоқу равоқҳоро ҳамчун «сӯзишвориву ҳезум» истифода бурданд. Бинои таърихии Корвонсарой, масҷиду мадрасаҳо, бурҷу бораҳои қалъаро барои «пешбурди корҳои хоҷагӣ» ва сохтани Театри опера ва балети пойтахт ба Душанбе канда бурданд. Айёми ин бесарусомониву таърихсӯзиҳо соли 1928 Ҳоҷӣ Турсуни Ноҷичӣ (бобокалони Саидмурод Эшзода) аз паси Мадрасаи Нав масҷиди бародарон Ҳоҷӣ Насруллоҳ ва Ҳоҷӣ Нарзуллоҳро бо мақсади «аз бало ҳазар» канда, маводҳои онро бурда дар деҳаи Ноҷии Боло аз нав барқарор намуд, ки дар он айём ин як корнамоии бузург ба ҳисоб мерафт… Боқимонда мероси маданиву фарҳангии Ҳисор дар оташи ҷаҳолат месӯхт. Посбонҳонаҳои ду тарафи дарвозаи «Манзар» ба анбори нуриҳои маъдании колхози навташкил табдил ёфт. Инчунин аз хиштҳои қалъа барои афсарон бошишгоҳҳо сохта шуд. Боз чӣ қадар худи мардуми «таърихбезору худобезор» барои сохтмони фермаву хонаҳои истиқоматияшон ҳарчи бештар ба хонаҳояшон кашида «теша ба реша»-и таърихи худ заданд. Қӯрғони Ҳисорро соли 1969 бо фармони раиси ҳамонвақтаи хоҷагии ба номи Карл Маркс Абдурауф Юсуфов бо техникаи вазнин вайрон карданд, ки ҳоло дар қисми ҷанубу шарқии шаҳр, дар ду ҷой тахминан сад метр харобаҳои он дар зери дарахтон боқист. Он ҳама иморатҳову қалъаи бошукӯҳ, қӯрғони паҳновару дарвозаҳои атрофи шаҳр ва масҷидҳову қӯшмадрасаҳо «зи борону зи тобиши офтоб”–и замонасозӣ валангор шуданд. 
111. НУРУЛЛАБОЙ САРОЙИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик. Асфандиёрхоннинг собиқ расмий қабулхонаси (20-а.). Бу сарой-боғни Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II Феруз ўғли Асфандиёрхон учун қурдирган (Нуруллабой деган шахснинг боғи ўрнига қурилгани учун Нуруллабой саройи деб аталади). Нуруллабой саройи 9 та катта-кичик хоналар, дарвозахона, сарой, қабулхона, арзхона, Мадраса, хизматчилар учун турар жой, боғ, гулзорли ҳовлилардан иборат. Мажмуага (185,6×143,0 м) жан. даги ариқ устига қурилган кўприк орқали дарвозадан кирилади. Дарвозахонанинг далонида бир неча хоналар бор. Сарой тўғри тўртбурчак тарҳли (87,1×65,0 м), 4 ҳовлили, қалъабанд девор (бал. — 7,5 м) билан ўралиб, буржлар ишланган. 3 ҳовлида 2 қават-ли, жан.-ғарбий ҳовлида 1 қаватли хоналар жойлашган. Бош тарзи дарво-заси Мадраса, турар жой ва арзхона билан ўзаро боғланган. Сарой шим. даги 2 ҳовли айвонларнинг томи иккинчи қават учун ўтиш жойи вазифасини ўтайди. Катта ҳовли саройнинг шим.ғарбий қисмини эгаллаган. Ҳовлида қудуқ бор.
Қабулхона (27,5×32,1 м) саройнинг шим.-шарқида, ўзига хос евро-пача услубда қурилган. Бош тарзи жан. га қаратилган. 1 қаватли, 7 хонаси бор. Олд ва орқа томони айвонли.
Арзхона (82,0×71,0 м) саройнинг шарқида жойлашган. Тарҳи «Г» шаклида, жан. қисми уч бурчакли, шим. ва ғарбга қаратилган айвонлари мавжуд.
Мадраса бош тарзи шарққа қараган. Жан.-шарқий бурчагида 4 устунли 2 қаватли масжид, шим.-ғарбида айвон, ҳовли атрофида дарсхона ва ҳужралар жойлашган. Ташқи деворлари ва 4 бурчагидаги гулдасталар пишиқ ғишт ва кошин билан безатилган.
Боғ саройга тушган бўлиб, баланд қалъабанд девор билан ўралган, буржлар ишланган. Боғнинг 3 томонида эшик бўлиб, 2 эшик сарой б-н, шарқдагиси арзхона, қабулхона билан боғланган. Боғ ўртасида 8 қиррали ҳовуз бор.
Нуруллабой саройининг ганчкор деворлари олтин ва кумуш билан ҳалланган, залнинг «олтин шифти» ниҳоятда куркам, ундаги мурак-каб гирих. нақшлар ўзига хос, ички ва ташқи дарвозалари, эшиклари, айвон устунларидаги нақшлар Хоразм ёғоч ўймакорлигининг юксак намунасидир. Қабулхонадаги баланд эшиклар, катта рангдор ойналар, паркет поллар ва кошинкор печлар европа меъморлиги б-н уйғунлашган. Ташқи томони силлиқ ғиштлар ва феруза ранг кошинлар билан шахмат тахтаси шаклида безатилган. Уни қуришда ганчкор усталар Худойберган ҳожи, уста Нурмат, Рўзимат Машари-пов, ёғоч ўймакорлиги ва уни бўяш ус-талари Бобожон Қаландаров, Ота Шайх, Исмоил Абдуниёзов, ғишт терувчи Қу-рёз Бобожонов ва б. қатнашган.
Нуруллабой саройи мужассамотида Хоразм миллий уй-жой қурилишининг анъанавий хусусияти ўз ифодасини топган.

112. yxonim ( forscha ạạnm ‎, oʻzbek Oyxonim ), Oksian Alexandria ( boshqa yunoncha Ἀlēlina ἡ ἐπὶ tēῦ ὌὌὶ tōῦ ὌὌὌὌὌὌὌ ὌὌἅ ἡἐἐἐὶ tēῦ ὌὌὌὌὌὌὌ Ἀὶ tōῦ ὌὌὌὌὌὌὌὌὌὌὌὌὌἅἅ) Afg'onistonning Dashti-Qal'a hududida joylashgan [uz ] Taxar viloyatining Tojikiston bilan chegarasiga yaqin , Pyanj daryosining chap qirgʻogʻida, Koʻkcha daryosi [1] ogʻzida . Qishloq O'rta Osiyoda ellinistik madaniyatning noyob yodgorligi hisoblanadi .


Yunon-Baqtriya shahrining tuzilishi materik qoldig'ining geologik tuzilishi bilan bog'liq bo'lib , u bir nechta teraslardan iborat bo'lib, unga ko'ra shahar uch qismga bo'lingan:

  • Hududida asosiy o'rganilayotgan ob'ektlar to'plangan Quyi shahar :

    • Saroy majmuasi

    • gimnaziya

    • Turar-joy binolari

    • Heroon of Kinea (taxminan shahar asoschisi)

    • Ma'bad-maqbara

    • Arsenal

    • Asosiy ma'bad Bobil uslubidagi inshoot bo'lib, ichida Zevsning yunon haykali o'rnatilgan.

    • Teatr Markaziy Osiyoda ochilgan yagona bino hisoblanadi.


  • Download 0.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling