Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Download 1.09 Mb.
bet11/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

1.3.35. Карьерни ќазилган жойи периметри бўйлаб камида 1,0 м баландликдаги тупроќ девор билан чегараланиши ва «Тўхта! Карьер борти» сўзлари ёзилган плакатлар осиб ќўйилиши керак.
Карьерга борадиган йўл бўйига бегона транспортларнинг карьерга киришини ман этадиган белгилар, портлатиш ишлари бажариладиган ваќтни ва шу пайтда бериладиган сигналларни, шунингдек карьер ћудудида бегона шахсларнинг бўлишига йўл ќўйилмаслигини кўрсатувчи плакатлар ќўйилиши керак.
Белгилар ва плакатларни ўрнатиш схемаси карьернинг бош мућандиси томонидан тасдиќланган бўлиши керак.
1.3.36. Инсонлар, ћайвонлар, транспорт воситалари тушиб кетиши хавфи бўлган жойлар (сизот сув ќудуќлари, ишлатилмайдиган шурфлар, стволлар, ер ости кон иншоотлари) ишончли ёпилган ёки камида 2 м баландликдаги тур сим билан ўралган бўлиши керак.
Ер юзасидаги ёриќлар ва чуќурликлар, ћамда кончилик ишларини ёки коннинг захини ќочиришни бажариш жараёнида улар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойлар, инсонлар, ћайвонлар, транспорт воситаларининг ушбу ћудудда тасодифий тушиб кетишдан ишончли тўсилиши керак.
1.3.37. Иш жойигача бўлган масофа 2 км дан ортиќ ва ишлаш чуќурлиги 100 м дан ортиќ бўлган карьерларда ишловчиларни ташиш автобуслар ёки одамларни ташиш учун жићозланган махсус автомашиналардан фойдаланилган ћолда ташкил этилиши керак. Ћаракатланиш тезлиги ва йўналиши техник раћбар томонидан транспорт ташкилоти билан келишувга биноан белгиланади.
Одамларни миндириш ва тушириш майдончаси горизонталь бўлиши керак. Бундай майдончаларни йўлни ўтиш ќисмига ќуриш таќиќланади.
1.3.38. Ишчилар, раћбарлар ва техник назорати шахсларининг локомотив, технологик автотранспорт, ёрдамчи техникада ўтишига, ќачонки уларда махсус жићозланган жой бўлсагина рухсат этилади, ишчиларнинг ўтишига эса карьер маъмуриятининг фаќат ёзма рухсати билан рухсат берилади.
1.3.39. Карьерларда одамларни темир йўл транспорти билан ташиш корхона томонидан ишлаб чиќилган ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган йўриќномага мувофиќ амалга оширилиши керак.
Юк поездларининг таркибига одамларни ташишга мўлжалланган вагонларни улаш таќиќланади.
Ходимларни ташишни, таъмирлаш поездининг таркибига уланган шу маќсад учун махсус мўлжалланган вагонда бажаришга рухсат этилади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling