Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Download 1.09 Mb.
bet13/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

1.3.47. Ќуйидагилар:
а) поѓоналардаги ќулаш призмалари чегараларида ва поѓанани ён юзасидан кон массаси бўлаклари сирпаниб борадиган ћудудда одамларни туришлари;
б) поѓоналарда илашиб ёки осилиб турган кон массалари, шунингдек ќор ва музлар мавжуд бўлганда ишлаш таќиќланади. Уларни йўќотиш имкони бўлмаса хавфли зогадаги барча ишлар тўхтатилиши, одамлар чиќарилиши, хавфли участка атрофига огоћлантирувчи белгилар ќўйилиши керак;
в) кон-транспорти жићози ишлаётган пайтда кабина ва ташќи майдончада бегона шахсларнинг туриши таќиќланади.
1.3.48. Темир йўл устидан карьерга бульдозер, автомашина ва бошќа ѓилдиракли, занжирли ёки ќадамловчи машиналарни ўтишига махсус жићозланган ва кўрсатгичлар билан белгиланган жойларда рухсат берилади.
Кончилик ишларини бажариш билан боѓлиќ равишда кон-транспорти жићозини темир йўл устидан ўтишига корхона бош мућандиси тасдиќлаган йўриќнома бўйича зарурий хавфсизлик чораларини амалга ошириш билан рухсат берилади.
1.3.49. Карьердаги барча ишловчилар дастлабки йўриќнома ёки иш жойидаги йўриќдан ўтишда:
а) иш жойига олиб боришнинг ќабул ќилинган тартиби;
б) одамларнинг карьердаги тартиби ва ћаракатланиш ќоидалари;
в) ёппасига портлатиш ваќти ва шунга кўра бериладиган сигналлар пайтидаги, айтилган сигналлардан кейинги, шунингдек портламай ёки ќўриќланмай ќолган портловчи моддаларни аниќлашдаги ћаракатлари билан таништирилишлари лозим.
1.3.50. Карьердаги ћар бир ишловчи, ўзи ёхуд ёнидаги ишловчилар билан боѓлиќ ћолдаги авария ёки бахтсиз ћодисаларга олиб келувчи фаолият ва фаолиятсизликларга, шунингдек эћтиётсизлик ќилишга ва асосланмаган таваккалчиликка йўл ќўймасликка мажбур.
1.3.51. Карьердаги ћар бир ишловчи хавфни (темир йўл, машина ва механизмлар, электр тормоѓи носозлиги, поѓоналардаги мумкин бўлган кўчки, ќулашлар белгилари, ёнѓин чиќиши ва шу кабиларни) сезиши билан, бу ћаќида ишлар раћбарига ёки карьер диспетчерига хабар беришга, у таъсир этадиган одамларни огоћлантиришга, уни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга мажбур.
1.3.52. Юќори радиация фонига эга бўлган фойдали ќазилма конларини ќазиб олишда амалдаги «Радиация хавфсизлиги бўйича санитария меъёрлари ва ќоидалари» талабларининг бажарилишини таъминловчи ташкилий-техникавий тадбирлар мажмуасини амалга ошириш керак.
Карьерларни радиация хавфи бўлган корхоналар сафига киритиш, шунингдек кўрсатилган тадбирларни ишлаб чиќиш ва тасдиќлаш жалб ќилган ћолда корхона маъмурияти ва санитария назорати органлари томонидан зарурияти бўлса ихтисослаштирилган ташкилотни жалб ќилган ћолда бажарилади.
Радиациявий хавфли корхоналар сафига киритилган карьерларнинг радиацион зарарланиш хавфи даражасини аниќлаш учун радицион вазиятни текшириш Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган муддатда аммо камида 3 йилда бир марта ўтказилиши керак.
1.3.53. Радиоактивлиги юќори бўлган маъданлар сараланадиган ва йиѓиладиган саноат зоналарини барча периметри бўйлаб радиациявий хавф белгилари ва «Кириш (ўтиш) таќиќланади» ёзувлари бор плакатлар билан белгилаш лозим.
Радиоактивлиги юќори бўлган тоѓ жинслари ва маъданлар траснпорт билан ташилиши керак, бу транспортни дастлаб ишлов бермай ва дозиметрик назоратдан ўтказмасдан бошќа маќсадлар учун ишлатиш таќиќланади.
1.3.54. Радиациявий хавфли ишлаб чиќаришга киритилган карьерлардаги кончилик жићозини таъмирлашга ёки металл парчаси сифатида топширишдан олдин, уни дозиметрик назоратдан ўтказиш ва зарур бўлса фаоллигини йўќотиш (дезактивация) керак. Фаоллигини йўќотишнинг (дезактивация) имкони бўлмаса, унда жићозни «Уран маъданларини ќазиб олувчи ва ќайта ишловчи корхоналарни тугатиш, ваќтинча тўхтатиш ва бошќа йўналишга ўтказишнинг санитария ќоидалари»га (СП-ЛКП-98) мувофиќ равиш-да радиациявий чиќиндиларнинг махсус ќабристонига кўмиш керак.
1.3.55. Карьерларнинг ер ости иншоотларини кавлаб ўтиш ва ишлатишда фойдали ќазилма турига ќараб мувофиќ равишда «Кўмир ва сланец шахталарида хавфсизлик ќоидалари», «Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона ќоидалари», «Геология-ќидирув ишларида хавфсизлик ќоидалари», «Маъданли, номаъдан ва сочилма конларни ер остида ќазиб олишда хавфсизлик ќоидалари» кабиларга амал ќилиш лозим.
1.3.56. Фойдали ќазилмалар захирасини ишлаш тугаганидан кейин, шунингдек техник-иќтисодий ћисоб-китоб ва бошќа асосланишларга кўра конни ёки уни ќисмини янда ќазиб олиш маќсадга мувофиќ бўлмаган ёхуд имконсиз бўлган ћолларда, Ўзбекистон Республикаси ќонунчилигида белгиланган тартибда бериладиган лицензияларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан, шу жумладан хорижликлар томонидан ћам ишлаб чиќилган, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, санитария назорати, Ўзбекистон Республикаси Табиатни мућофаза ќилиш давлат ќўмитаси органлари ва ћудуд маъмурияти билан келишилган ва белгиланган тартибда тасдиќланган лойићага мувофиќ кончилик корхонаси тугатилиши ёки ваќтинча тўхтатилиши керак.
Корхона тўлиќ тугатилганда ерни тиклаш, белгиланган тартибда уни эгасига топшириш ишлари мажбурий тартибда лойића билан назарда тутилиши керак.
Корхона ќисман тугатилган ёки ваќтинча тўхтатилганда«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, санитария назорати, Ўзбекистон Республикаси Табиатни мућофаза ќилиш давлат ќўмитаси органлари ва ћудуд маъмурияти билан келишувга кўра ерни тиклаш, белгиланган тартибда уни эгасига топшириш ишларининг зарурлиги ва ћажми лойићада белгиланган бўлиши керак.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling