Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Ўзиюрар скреперлар ва бульдозерлар
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
3.6. Ўзиюрар скреперлар ва бульдозерлар
3.6.1. Трактор билан тортилувчи ѓилдиракли скреперларни ишлатиш ўтиш ќияликлари юк билан юришда кўпи билан 15 градус ва юксиз - кўпи билан 25 градус бўлса рухсат этилади, бульдозер ишлаганда забой нишабини энг катта ќиялиги ва уни кўндаланг ќиялиги тайёрловчи-завод белгилаган миќдордан ошмаслиги керак. 3.6.2. Ўзиюрар скреперлар ва бульдозерларни поѓонанинг ќулаш призмаси чегарасида ћаракатланиши таќиќланади. Скреперни бўшати пайтида, у орќага ќияланиб ћаракатланмаслиги керак. 3.6.3. Бульдозерни (тракторни) узатма ќутиси уланган бўлса, уни двигатели ишлашига йўл ќўймайдиган блокировкасиз ва кабинада туриб двигателни ишга туширадиган ќурилмасиз ишлатиш таќиќланади. 3.6.4. Бульдозерни (скреперни) таъмирлаш, мойлаш ва созлаш учун, уни горизонтал майдончага ўрнатиш, пичоѓи ерга ёки махсус таянчга туширилган, двигатели ўчирилган бўлиши керак. Бульдозерни (скреперни) ќия текислик бўйлаб фавќулодда тўхтатилган ћолларда, ќиялик бўйлаб уни ўз-ўзидан юриб кетишга йўл ќўймайдиган чораларни кўриш керак. 3.6.5. Пичоќни таг томонидан кўрикдан ўтказиш учун, уни ишончли тагликка ќўйиш, двигателни ўчириш керак. Бульдозерни пичоѓи тагликка ќўйилмасдан кўтарилган бўлса, уни остида туриш таќиќланади. 3.7. Гидромеханизация 3.7.1. Конларни гидромеханизация усули билан ќазишда гидромеханизация иншоотларини (дамба, тўѓон, уларни ўстириш ћам), сувкетказиш иншоотларини ќуриш, жинсларнинг физик-механик хоссалари аниќлаш ва мућандислик-геологик изланишлар асосида ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ишлаб чиќилган лойића бўйича бажарилишига рухсат этилади, гидроуюм ва сув омбридан фойдаланиш эса корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланган паспортга биноан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси «Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тўѓрисида»ги Ќонуннинг 10-моддасига мувофиќ равишда, гидротехник иншоотларни лойићалаш, ќуриш, фойдаланишга топшириш, ишлатиш, фойдаланишдан олиш, шунингдек уни ќайта ќуриш, капитал таъмирлаш, тиклаш ёки ваќтинча тўхтатиш босќичида фойдаланувчи ташкилот гидротехник иншоот хавфсизлиги декларациясини тузади ва тасдиќлаш учун уни махсус ваколатланган органга таќдим этади. 3.7.2. Гидромеханизация усули билан ќазишда гидромонитор ќурилмаси ва бошќа забой жићозларидан (бульдозер, скрепер) то забойгача бўлган масофа поѓона баландилигидан камида 0,8 м ортиќ бўлиши керак. Катта бўлаклар билан ќулайдиган гилли, зич ва дарахтсимон жинслар учун бу масофа поѓона баландилигидан 1,2 м ортиќ бўлиши керак. Дистанцион бошќариладиган гидромонитордан фойдаланиб монитор жойлашган зонадан ташќари забойни ќулатиладиган ёнларини ювишда бу масофа «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган ћолда камайтирилиши мумкин. 3.7.3. Ишга туширилишидан олдин гидромеханизация ќурилмалари ќувурлар учун ишчи босимни 30% га, насос ва ќумсўрѓичлар учун - 50% га кўпайтирган ћолда синаш керак. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling