Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Ћар бир ўтказилаётган кон иншоотида, зарур бўлса ваќтинчалик фильтр тугунини ќуриш учун, захира материаллари бўлиши керак. 2.10.12


Download 1.09 Mb.
bet38/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

2.10.11. Ћар бир ўтказилаётган кон иншоотида, зарур бўлса ваќтинчалик фильтр тугунини ќуриш учун, захира материаллари бўлиши керак.
2.10.12. Карьердан кетказилаётган сув, унинг чегарадош ћудуддаги очиќ ва ерости кон иншоотларига ќайта оќиб киришига имкон бермайдиган жойга тўкилиши керак.
2.10.13. Фойдали ќазилма конларини ќуритиш натижасида пайдо бўлган карьер ва ерости сувларини тўкиш, фаќат улар тиндирилганидан кейин, зарур бўлса - зарарли моддалардан тозаланганидан кейин амалга оширилиши керак. Бу сувларни тўкиш жойлари санитария назорати органи билан келишилган бўлиши керак.
Карьер сувларида радионуклидлар миќдори 3х10-9 кюри/л дан ортиќ бўлса, уларни ер юзасига ва юзадаги сув объектларига тўкиш таќиќланади.
Ерости (сизот) сувларни ћайдаб чиќариш ва тўкиш ћажми белгиланган тартибда ћисобга олинади.
Юза ва карьер сувларини уюмларга тўкиш таќиќланади.
2.10.14. Ћаво ћарорати манфий бўлган ћудудларда юзадаги сувќочириш ќурилмаси, шунингдек ќувурларини иссиќ саќлаш чоралари ќиш мавсумидан олдин бажарилиши ва портлатиш ишлари бажарилганда мумкин бўлган шикастланишлардан ћимояланиши керак.
Юзаларга ётќазилган ќувурлар, уларни сувдан тўлиќ бўшатадиган мослама билан жићозланиши керак.
2.10.15. Дренаж шахталарининг дренаж-шамоллатиш ќудуѓи оѓзи яќинида гулхан ёќиш ва ички ёнув двигатели ишлаб турган машинани тўхтатиб ќўйиш, уларни оѓзини олов билан иситиш таќиќланади.
2.10.16. Дренаж-шамоллатиш ќудуѓи оѓзи поѓона таклигидан 1,0 м тепага чиќувчи тешикланган ќувур билан мустаћкамланган бўлиши керак. Ќувурлар очиќ ранга бўялиши ва уларда ќудуќ раќами ёзилиши, ќувур оѓзи металл тўр билан пайвандлаб ёпилиши керак.
Дренаж шахталарининг кончилик ишларини бажариш жараёнида пухта ишлатиладиган мустаћкамлаш ќувурлари ўз ваќтида кесиб ташланиши, ќудуќлар эса ишончли ёпилиши керак.


3. КОНЧИЛИК ИШЛАРИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИ


3.1. Умумий ќоидалар


3.1.1. Ишда ќатнашадиган кончилик, транспорт ва йўл-ќурилиш машиналари соз ћолатда бўлишлари ва тайёрловчи-заводни техник ћужжатларига мувофиќ равишда ишлайдиган сигнал ќурилмалари, хизмат кўрсатиш майдончалари, ёнѓинга ќарши воситалар, ёритгич, соз асбоблар ва ћимоя воситалари комплекти, назорат-ўлчаш аппаратураси, ћамда ходимлар ва жићозларни фавќулодда ћимоялаш ќурилмалари билан таъминланиши керак .
Машиналарни (шу жумладан арќонлар ћолатини) созлиги ћар бир смена машинист, ћар ћафтада участка механиги ва ћар ойда карьер бош механиги (уни ўринбосари) ёки бошќа тайинланган шахс томонидан текширилиши ва натижалари Сменани ќабул ќилиш-топшириш китоби ва Арќонларни ћисобга олиш (кўрикдан ўтказиш) журналига ќайд этилиши керак.
Ишда ќатнашадиган кончилик, транспорт ва йўл-ќурилиш машиналари сони кўп (30 ва ундан ортиќ) бўлса, улар созлигининг даврий кўриги «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган ћолда карьер бош механиги (уни ўринбосари) томонидан ћар чоракда бир марта ўтказиладиган даражагача узайтирилиши мумкин.
Арќонларни ћисобга олиш (кўрикдан ўтказиш) журналига арќонлар алмаштирилгани (алмаштириш санаси, арќон тавсифи ва сертификат раќами) ћаќидаги маълумот ќайд этилиши керак.
3.1.2. Носоз машина ва механизмларда, шу жумладан тормоз ќурилмаси, ишчи органлар кўтарилишини чегаралагич носоз, ћаракатланувчи ќисмларга (муфта, узатмалар, шкивлар ва шу кабиларга) бориш жойи тўсиќлари бузуќ бўлса, уларни ишлатиш таќиќланади.
Агар жићозни ћаракатланувчи ќисмлари хавф манбаи бўлса, функционал вазифалари йўл бермайдиган (кончилик, транспорт ва йўл-ќурилиш машиналарини ишчи органлари, конвейерларни тасмаси, ролиги, тортиш занжири ва шу каби) ќисмлардан ташќари ћаммаси тўсилган бўлиши керак.
Машина ёки ижрочи органлари (кўчма машина, конвейер, арќонли ёки монорельсли йўл, турткич, манёвр лебедкаси ва шу кабилар) одамларга хавф туѓдирган ва уларни тўсиш мумкин бўлмаган ћолларда, машинани ишга тушириш ћаќида огоћлантирувчи сигнализация, ћамда тўхтатиш ва электр манбаидан ажратиш воситалари кўзда тутилган бўлиши керак.
Ишолди огоћлантирувчи сигнал товушли (нурли) бўлиши керак ва конвейерни бор узунлигига, ќолган машина, механизм жићозлар учун одамларга хавфли зонани бор бўйига эшитилиши (кўриниши) таъминланиши керак.
Ўрнатилган огоћлантирувчи сигнал мазмуни ћамма ишлайдиганларга маълум бўлиши керак.
3.1.3. Кончилик машиналарида ишлатиладиган арќонлар машинани чиќарган заводни техник ћужжатларига (паспортига) мос келиши ва арќонни алмаштириш юзасидан уни танлаш бўйича ќўлланилиши лозим завод далолатнома-сертификати бўлиши керак. Далолатнома-сертификат нусхалари арќон алмаштиришни бажарадиган участкада саќланиши керак.
3.1.4. Амортизация муддатини ўтаган кончилик, транспорт ва йўл-ќурилиш машиналари «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси вакили иштирокида (келишувга кўра), корхона раћбари томонидан тайинланган комиссия томонидан кўрикдан ўтади.
Амортизация муддатини ўтаган кончилик, транспорт ва йўл-ќурилиш машиналарини техник ћолатини баћолашда, уларни тури ва вазифасига ќараб ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажариладиган текширишни (синовни) механик, электрик, гидравлик, парчаланмаслик ва бошќа усулларини ќўллаш керак.
Машиналар ћолати кўригининг натижаси ижобий бўлганда ва уларни нормал ишлатиш учун тўсиќ бўлувчи камчиликлар йўќ бўлса, комиссия ишлатиш муддатини узайтиришга рухсат беради. Зарур бўлганда комиссия кўрик далолатномасида кон-транспорт машиналаридаги ќандай деталь ёхуд узел кейинчалик фойдаланишга яроќсиз ва алмаштирилиши ёки таъмирланиши лозимлигини кўрсатиши керак. Далолатномада айтилган талаблар бажарилганидан кейин комиссия машинани такрорий кўрикдан ўтказади ва уни ишлатиш муддатини узайтириш ћаќидаги ќарорни ќабул ќилади.
3.1.5. Кончилик машиналарини трактор ва бульдозер билан ташишга, фаќат бикр тиркагични ќўлланганда ва хавфсизликни таъминлайдиган тадбирларни амалга оширилиши билан рухсат этилади. Ўта оѓир машиналарни тиркагични бошќа турларини ќўллаб ташиш ёки карьер чегарасидан ташќаридаги бошќа иш жойига ўтказиш карьер бош мућандиси томонидан тасдиќланган лойићага мувофиќ равишда амалга оширилиши керак.
3.1.6. Автоматика, телемеханика тизимлари ва механизмларни дистанцион бошќаришни ќўллашга, ушбу тизимлар носозлигида, уларни ишга тушириш учун энергия узатишга йўл ќўймайдиган блокировкалар мавжуд бўлсагина рухсат этилади.
Электр энергиясини узатиш бехосдан тўхтаб ќолса, механизмларга хизмат кўрсатувчи ходимлар зудлик билан бошќарув ричагларини «Стоп» (нол) ћолатга ќўйишлари шарт.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling