Хазм органларп касалликлари


Download 202.5 Kb.
bet9/14
Sana29.04.2023
Hajmi202.5 Kb.
#1399924
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1. Gastritlar

ҚИЁСИЙ ТАШҲИСИ клиник белгилари ўхшаш касалликлар билан ўтказилади.
Сурункали гиперацидли гастритнииг кўп белгилари (огриқ, жигилдон қайнаши, кекириш, қусиш) яра касаллиги билан умумий. Яра касаллигида, гастритдан фарқи, оғриқ шиддатли ва овқатланишдан сўнг содир бўлади. Гастритга «очлик» ва «тунги» огриқ, хас-таликнинг цикл билан кечиши ва мавсумий қайталаниши кам характерли. Яра касаллигини сурункали гастритдан фарқлашда рентген ва эндоскопия текширишлари муҳим аҳамитга эга. Ҳаётда бу икки касаллик биргаликда кечиши хам мумкин.
Сурункали холециститда огриқ хуружи ёглиқ таом истеъмолидан кейин кучаяди, бир неча кун безовта қилади, эпигастрия ёки ўнг қобирга ости соҳасида жойлашади, ўнг елкага ва кўкракка тарқалади, қусишдан сўнг огриқ босилмайди. Сурункали холециститда меъда секрецияси паст, яра касаллигида эса баланд. Дуоденумни зондлаш (лейкоцитлар-эпителия хужайралари ва шиллиқ кўп миқдорда) ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Меъда фаолиятининг бузилишида ҳам яра касаллигига ўхшаш жигилдон кайнаши, «очлик» огриги, меъда гиперсекрецияси кузатилади. Лекин, функционал диспепсияларда огриқни овкатланишга ва хасталикни цикл билан к-чишига аник борлиқлиги кузатилади. Анамнезда ошқозондан қон кетганлигига кўрсатма, яра борлигини тасдиқловчи рентген ва эндоскопия маълумотлари, нажасда яширин қон топилиши функционал бузилишларни инкор қилади.


ЯРА КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИК ТУРЛАРИ. Хасталикнинг клиник кўринишлари яра жойлашишига, бемор ёшига ва жинсига, асоратлар характерига боғлик.
Ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини ошқозон ярасидан фарқи, «кечки», «очлиқ» ва «тунги» огриқлар, меъда шираси кислоталигининг кўпайиши, тез-тез қон оқиши ва кам ҳолларда ўсмага айланиши характерли.
Ёшлик чоғлардаги яра касаллиги ўзига хос хусусиятга эга: доимо ўн икки бармок; ичакда жойлашади, кучли огриқ хуружлари, меъда ширасининг юқори кислоталиги, тез-тез қайталаниши билан кузатилади, меъда пилорик бўлими стенози кўпроқ учрайди.
Аёлларда яра касаллиги кўпинча яширин кечади, яра тешилиши ва қон кетиши асоратлари, эркакларга қараганда, кам учрайди. Яра касаллигининг аёлларда енгил ке-чиши, эҳтимол, тухумдон гормони таъсири билан боғлиқ.


КЕЧИШИ турлича. Ташҳис эрта аниқланганда ва хасталик тўғри даволанганда мутлақо согайиш мумкин. Гоҳида жараён кўп йилларга чўзилади, гоҳ пасаяди, гоҳ вақти-вақти билан зўраяди.

АСОРАТЛАРИ



  1. қон кетиши – қон аралаш қусуш, қора ахлат, гемоглобин ва эритроцитларнинг камайиши аниқланади.

  2. Привратник стенози – эпигастрал сохада оғирлик, палағда тухум хидли кекириш, овқатдан кейин қайт қилиш, вазн камайиши.

  3. Перфорация – перитонит белгилари.

  4. Пенетрация – қўшни аъзоларни зарарлиниши

  5. Ярани саратонга айланиши – фақат ошқозон яраси саратонга айланиши мумкин

  6. Перигастрит, перидуоденит – ошқозон ва 12 бармоқли ичак атрофидаги клетчаткаларнинг яллиғланиши.

  7. Реактив гепатит – жигар функциясининг бузилиши ва катталишиши

  8. Реактив панкреатит – яра касаллигининг қўзиш даврида меъда ости безини функциясининг бузилиши, ремиссияда меъёрига келиши.




Download 202.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling