Қабзият хасталикнинг зўрайган даврида кузатилади, овкат табиати, кўрпа-тўшак тартиби ва йўгон ичак нерв-мушак тонусининг бузилиши билан боглиқ.
Кўздан кечириш - беморнинг умумий холати қониқарли қолади, тил сатҳи одатда тоза, нам.
Пальпация. Хасталикнинг зўрайиш даврида яра меъданинг олдинги ёки ён деворида ёки ўн икки бармоқ ичак ичида жойлашган бўлса қорин пардасининг таъсирланиши натижасида қорин мушакларининг таранглашиши (тўгри мушакнинг юқори қисми дефанси) кузатилади. Гохида наҳорда «шовуллаш» шовқини аниқланади, бу ҳолат меъда ширасининг гиперсекрецияси билан чақирлиши мумкин ёки меъда чиқиш қисмининг торайиши белгиси (спазм, стеноз) ҳисобланади.
ЛАБОРАТОРИЯ ТЕКШИРИШЛАРИ.
Секрецияни кучайтирувчилардан (гистамин) фойдаланиб меъдани фракцион усулда зондланганда, кўпинча шира миқдорининг кўпайганлиги ва унинг юқори кислоталилиги аниқланади. Меъда ширасининг гиперсекрецияси адашган нерв қўзғалувчанлигининг ортиши ва кўп миқдорда гастрин ажралиши натижасида чақири-лади.
Меъда шиллик пардасининг морфологик ва функционал ўзгаришлари - париетал хужайралар микдорининг кескин кўпайиши, юборилган гистаминга жавобан меъда секретор фаоллигининг кучайиши кузатилади.
Нажасда яширин қон аникланиши, периферик қонда ретикулоцитоз топилиши қонаётган яра мавжудлигини тасдиқловчи далил ҳисобланади.
Сийдикда кўпинча протеолитик фермент - уропепсин микдорининг кўпайиши аниқланади. Уропепсинни текшириш усулида меъда ширасининг кислоталик даражаси тўррисида зондлашсиз маълумот олинади.
Рентген текширишлари:
Морфологик (бевосита) белгилар: яра «токчаси», яранинг чандиқ билан битиши натижасида ошқозон ва ўн икки бармок ичак шаклининг барқарор ўзгариши.
Функционал (билвосита) белгилар: ярага («токчага») йўналган меъда танасининг катта эгрилигидаги регионар спазми, перисталтика кучайиши, наҳорги гиперсекреция.
Гастрофиброскопия - яра нуқсони шаклини, ҳажмини, чуқурлигини, асоратлар борлигини аниқлайди.
ТАШҲИСИ клиник маълумотларга (хасталик зўрайишининг даврийлиги, мавсу-мийлиги, ритмлилиги, лаборатория, рентген ва эндоскопия маълумотларига асосланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |