Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 1.14 Mb.
bet4/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялари ривожланишининг I.“Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналишлари доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари кейинги йилларда мамлакатимиз ва хорижлик олимлар ҳамда шу соҳанинг мутахассис тадқиқотчилари томонидан кенг кўламли ўрганилмоқда.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини самарали ривожлантириш-нинг илмий-методологик масалаларида хорижлик олимлардан Р.Д.Cолле, Ин Жанс Серваес (Ед), А.Сингҳал, С.Р.Мелкоте, У.Нарула, Ед.Серваес, С.Родригуез, Й.А.Голубиская, В.В.Василев, Т.Д.Куховкова, В.О.Тихвинский, Й.Й.Володина, Т.Д.Куховкова, Б.Даниел, А.Гринспен, В.Б.Булгак, М.А.Биховский, Й.Г.Кухаренко, Л.П.Гончаренко, Г.М.Жигулская, Н.Ррезникова ва бошқа кўплаб олимлар томонидан ўрганилган3.
Ўзбекистонлик олимлардан Д.Б.Абдурахмонов, С.С.Ғуломов, А.Х.Алимов, Х.С.Лутфуллаев, Б.Й.Ходиев, А.Қ.Алимов, У.Иноятов, А.С.Кучаров, Ш.А.Тоиров, Қ.Ж.Мирзаев, М.Қ.Пардаев, Х.А.Мухиддинов, Р.Халимов, Т.К.Иминов, Б.А.Бегелов, Н.А.Иминова, Н.Н.Шамшиеваларнинг илмий ишларида хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларини ташкил этиш, бошқариш, ривожлантириш каби кўплаб долзарб масалалар тадқиқ этилган4.
Бироқ алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини самарали ривожлантириш, ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш муаммолари юқорида номлари келтирилган олимлар томонидан алоҳида ва чуқур ўрганилмаган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур диссертация тадқиқоти Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №№“Иқтисодиётни чуқур таркибий ўзгаришлар шароитида хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини ривожлантиришнинг назарий ва амалий муаммолари” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида бажарилган.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling