Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 1.14 Mb.
bet3/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда алоқа соҳасини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш, жамиятнинг алоқа хизматларига бўлган талабларини сифтли қондиришда интернет, уяли алоқа каби хизматларни янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиб, иқтисодиётнинг жадал рақамлашуви ва мазкур жараённинг асосини ташкил қилувчи алоқа хизматларини ривожлантиришга бугунги кунда алоҳида еътибор қаратилмоқда. “Ҳозирда дунё аҳолисининг
53 фоиздан кўпроғи ёки 5,2 млрд киши”1 алоқа хизматларидан фойдаланмоқдалар, бу кўрсаткич талаб ва еҳтиёж натижасида йилдан-йилга сезиларли тарзда ўсиб бормоқда. Дунёда бугунги кунда алоқа хизматларини ривожлантиришни самарали ташкилий-иқтисодий механизмларга кўра ташкил қилиш долзарб муаммолардан бўлиб қолмоқда.
Жаҳонда алоқа ва алоқа хизматлари соҳасини техник-технологик жиҳатдан ривожлантириш тадқиқотларининг салоҳиятлилиги ҳамда соҳа тараққиётининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (ишлаб чиқиш) бўйича тадқиқотлар етарли емаслиги шароитида мазкур йўналишдаги тадқиқотларни ташкил қилишга устувор даражада қаралмоқда. Бу борада алоқа хизматлари кўрсатишни ривожланиш тенденциялари унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган механизмларини такомиллаштириш ҳамда алоҳида олинган ҳудудлар хусусиятидан келиб чиқиб ушбу соҳада самарали кластер моделлари ишлаб чиқиш, концептуал йўналишларини илмий асослаш каби йўналишлардаги тадқиқотларга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Янги Ўзбекистон иқтисодиётини сифат жиҳатдан ривожлантиришда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини жаҳон иқтисодиётини рақамлаштиришнинг истиқбол тенденцияларига мувофиқ ҳолда тараққий еттириш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ривожланиши бевосита аҳолининг ҳаёт сифати даражасини яхшилашга, вақт ва маблағларини тежашга йўналтирилган. Мамлакат аҳолисининг давлат електрон хизматларидан фаол фойдаланиши, електрон тижорат доирасида маҳсулотларни сотиб олиш ва буюртмаларни амалга ошириши, електрон тўловлар тизими орқали банк ҳисоб варақларини масофадан бошқариш кундалик воқейликка айланди”2. Мазкур вазифаларни самарали амалга оширишда, жумладан алоқа хизматларининг назрий-институционал асосларини занжирли муносабатдаги ўзаро боғланишига кўра такомиллаштириш, мақсадли параметрлар асосида алоқа хизматларига киритилаётган инвестицияларнинг мултипликатив самарасини баҳолаш, соҳани истиқболда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари аниқлик даржасини ошириш йўналишидаги тадқиқотларни чуқурлаштириш муҳим аҳамият касб етади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октабрдаги ПФ-6079-сон ““Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонлари, 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4024-сонли “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий етилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 14 декабрдаги ПҚ-4921-сон “Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling