Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet9/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

мобил алоқа хизматлари. Ҳисоблаш матнли йоки овозли маълумотларни узатиш вақтига қамровининг барқарорлигига ва уйали алоқа қамров зонасидаги сигнал даражаси;

  • интернет хизматлари. Уланиш тури (симли йоки симсиз), канал кенглиги, ахборотни қабул қилиш узатиш тезлиги, киришнинг барқарорлиги ва тармоққа уланиш вақтлари ҳисобга олинади.

    Алоқа хизматлари ҳар бир турининг оъзига хос хусусийатларини ҳисобга олган ҳолда, улар тоъғрисида умумий фикр бериш мумкин боълади. Доимий олиб бориладиган мониторинг ва мунтазам олиб бориладиган кузатув узлуксиз ва тезкор алоқа хизматларини кафолатлайди.
    Алоқа хизматларининг иқтисодийотдаги оърнини ошириш – ахборотни тез йетказиб беришни, ундан фойдаланишнинг самарадорлиги ва қулайлигини таъминлайдиган омилларга боғлиқ боълади. Ушбу омилларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

    • ҳудудлар оъртасида рақобатнинг глобаллашуви ва кучайиши, Осийо ва Шарқий Йеврорадаги янги бозорларнинг тез ривожланиши;

    • техник қарорларни назорат қилишни сақлаган ҳолда алоқа ускунасининг йирик йетказиб берувчилари қоълидаги мулкдорликни консентрасийалашув;

    • телекоммуникасийа секторида қайта тартибга солиш ва либераллаштиришув;

    • алоқа тармоқларини қоъллаш ҳисобига ахборотни қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш жойини марказлаштирмаслик;

    • ахборотни қайта ишлаш дастурий таъминоти (ДТ) ва иловалар оъртасида фойдаланувчи интерфейсининг қулайлигининг ошиши;

    • комрютер техникасининг арзонлашиши ва унумдорлигининг ошиши (Мура қонуни);

    • турли корхона ва ташкилотларнинг компютер тизимлари ўртасидаги мослашувчанлик имконияти;

    • алоқа хизматларидан фойдаланиш ва унинг нархини пасайтириш хисобига бозорларнинг рақобатбардошлигини ошириш талаблари;

    • иши ходимларнинг малакасига қўйиладиган талаблар, натижада алоқа ускуналаридан фойдаланиш учун харажатларнинг ошиши.

    Бизнесга қизиқиш ва бозор рақобати, турли комрютер тизимларининг мослашиши натижасида амалга оширила бошланган маълумотларни тақсимланган електрон қайта ишлаш тизимининг ривожланишига сабаб боълди. Бундай тизимлар қуйидаги мақсадларга ега боълган асосий технологийаларни ривожлантириш ва жорий этишни белгилайди:

    • маълумотларни қайта ишлаш тезлигини ошириш;

    • маълумотларни узатиш тезлигини ошириш;

    • ахборотнинг ҳар хил турларидан фойдаланувчиларнинг фойдалана олиш қулайлигини таъминлаш;

    • коърсатиладиган хизматлар учун нархларни бир вақтда расайтиришда, турли ишлаб чиқарувчилар ҳисоблаш тизимларининг оъзаро ишлашини таъминлаш.

    Алоқа тармоқларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва рақобатбардошлигини сақлаш зарурлиги, бир томондан, янги хизматларнинг иқтисодий жиҳатдан тез ривожланайотган бозорга кириб келиши учун шароит йаратиш зарурлиги бўлса, бошқа томондан йагона обйект каби тармоқни бошқаришни, йаъни интеграл бошқаришни талаб етади. Бундай йечим ҳозирги вақтда ИТ (Информатион Течнологй) соҳасининг тез ривожланишига имкон йаратади. Шу билан бирга янги ғояларни жорий этиш ва тармоқни бошқариш – алоқа ускунасида жуда ривожланган ва интеллектуал телекоммуникасион интерфейсларни яратишни талаб етади. Ушбу талабларни илғор телекоммуникасийа технологийалари негизида осон бажариш мумкин.
    Алоқа тармоқларининг янги тирлари ва ҳозирги вақтда тақдим етиладиган янги хизматлар жуда ҳам мураккаб бошқарувчи функсийаларни талаб етади. Хизмат коърсатиш турларининг интеграсийаси барча тармоқ ускунасидан самарали фойдаланиш учун ишлаб чиқарувчиларга тенг боълган ҳар хил турдаги ускунани умумий бошқариш имконийати тушуниладиган интеграл бошқариш ғойасига олиб келади. Тармоқни бундай бошқаришнинг йакуний мақсади тармоқнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
    Тармоқни интеграл бошқариш фойдаланувчиларнинг йахшиланган хизмат коърсатишнинг ва янги хизматларни жорий этишнинг қисмидаги кенг имконийатларни тақдим этиши рақобатбардошлик ошишини беради. Ушбу имконийатлар вақтнинг реал миқйосида фойдаланувчига хизмат коърсатиш, хизматлар учун ҳисоблашлардаги қатъийлик, фойдаланувчиларнинг еҳтийожларини ҳисобга олиш, алоқа ишончлилигини ва сифатини йахшилаш, хизматларни ривожлантириш ва сотишни ошириш орқали амалга оширилади. Таъкидлаб ўтилган асосларни умумлаштириш натижасида ахборот коммуникация хизматлари учун ахборотлар ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш масаласини ўрганиш ва тадқиқ қилиш долзарб масалалардан биридир.
    Янги Ўзбекистон ривожида алоқа хизматлари соҳасини рақамлаштириш билан биргаликда ушбу соҳанинг рақобатбардош муҳитини шакллантириш тараққиёт ривожининг дебочаси бўлиб хизмат қилади.
    Алоқа хизматлари ёрдамида ишлаб чиқариш технологияси ва ташкилий – ишлаб чиқариш фаолиятларини ривожлантириш билан биргаликда барча турдаги ресурсларни тежаш, меҳнат шароитларини яхшилаш имконияти яратилади деб ҳисоблаймиз.
    Жамийатда мулоқотнинг ҳам анъанавий ҳам янги турларига боълган еҳтийожнинг ортганлиги сабабли, алоқа хизматлари турларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва социал-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш муҳим муаммолардан бирига айланди. Алоқа хизматлари истеъмолчиларига алоқа хизматларини коърсатишда тезлик ва маълумотларнинг аниқлигига асосий еътиборни қаратиш долзарб масала сифатида оъзини намойон қилди.
    Алоқа – телефон, телеграф, радио, почта ва бошқа воситалар орқали ахборотларни узатиш ва қабул қилишни (почта орқали буюмларни юборишни ҳам) таъминлайдиган тармоқдир. Алоқа хизматлари давлат, қуролли кучлар, хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини бошқаришда, шунингдек, аҳолининг маданий – маиший еҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамият касб етади.
    Оъзбекистоннинг ҳозирги тараққийот босқичида алоқа хизматларини ривожлантиришга катта аҳамийат берилиб, бу соҳадаги вазифалар давлат сийосатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.
    Алоқа хизматлари инсонийатнинг тадбиркорлик фаолийатлари ичида марказий ўринни егаллаши тарихдан маълум бўлиб, ҳозирги замонда мазкур соҳа янги илмий-амалий йўналишларнинг мисли кўринмаган даражада ривожланишига асос бўлмоқда.
    Маълумки, иқтисодийотнинг еркинлаштирилиши муносабати билан тадбиркорлик соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш борасида амалий ишлар қилинди ва давом еттирилмоқда. Табиийки, мамлакатимизда ишлаб чиқарувчи ва хизмат коърсатувчи субйектлар оъртасида соғлом рақобат муҳитини йаратиш ҳамда уларнинг фаолиятларини тартибга солиш давлат зиммасида.
    Давлат зиммасидаги асосий функсийалардан бири ‒ бу алоқа хизматлари фаолийатининг ҳуқуқий асосларини йаратишдир. Чунки, ҳуқуқий асосланмаган иқтисодийот ва хатто бутун жамийат нормал ривожлана олмайди.
    Давлат томонидан тартибга солиш вазифалари жумласига: тадбиркорлар фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, корхона фаолиятига ҳокимаят органларининг аралашувини чеклаш, соғлом рақобатчилик муҳитини яратиш, ишбилармонликни рағбатлантириш, молиявий солиқ ва инвестисийа сийосати йордамида товар-рул ва бюджет мувозанатини таъминлаш, моноролийага қарши кураш, меҳнат қонунчилигига риойа қилиш, ташқи иқтисодий фаолийатни тартибга солишни киритиш мумкин.
    Мамлакатимизда фаолият олиб борувчи хўжалик юритувчи субектларнинг жадал ривожида иқтисодиётимизнинг еркинлаштирилиши, бозор муносабатларининг самарали тадқиқи ҳамда бозор инфратузилмасининг тўғри тақсимоти асосий ўринларни егаллайди деб ҳисоблаймиз.
    Алоқа хизматлари соҳаси тармоқлари – миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби, асосий ишлаб чиқаришдан фарқ қиладиган инфратузилмага ега.
    Инфратузилма – янгича талқинда, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ташкилий жиҳатидан алоҳида қатламлари йиғиндисидир. Алоқа хизматлари фаолиятининг якуний натижаси – моддий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тақдим этиш емас, балки моддий ишлаб чиқаришга (ишлаб чиқариш инфратузилмаси), ноишлаб чиқариш соҳаларига ва аҳолига кўрсатиладиган сосиал хизматлар натижаларидир.
    Алоқа хизматлари соҳасидаги ишлаб чиқариш ифратузилмаси. Телекоммуникасия хизматлари билан бир қаторда, енергия таъминоти, юк ташиш, моддий – техника таъминотлари ва бошқаларни ўз ичига олади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Улар такрор ишлаб чиқариш жараёнларининг тақсимот ва айрибошлаш каби босқичларида намоён бўлади. Масалан, алоқа хизматлари соҳасида асосий ишлаб чиқариш – маълумотларни ёки ахборотларни жўнатиш ва истеъмолчига, яъни охирги манзилга етказишни таъминлашдан иборат.
    Алоқа хизматлари соҳасида мулоқот ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги боғлиқликни таъминлайди (воситачилик қилади). Бу жараёнда маҳсулотнинг янги моддий шакллари яратилмайди (ишлаб чиқариш жараёнлари тугалланади), фақатгина унинг жойлашуви ва қиймати ўзгаради.
    Алоқа хизматлари соҳаси сосиал инфратузимаси турли хил тармоқларни ўз ичида қамраб олади ҳамда улар функсионал хусусиятлари бўйича алоҳида гуруҳларга ажратилади:
    - биринчидан, аҳолининг моддий фаровонлиги ва бўш вақтларининг кўпайишини таъминлаб берадиган хизматларни ишлаб чиқарадиган тармоқлар. Ноишлаб чиқариш соҳалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича коммунал тўловлар, солиқлар, етказиб бериш хизматлари, об-ҳаво маълумотлари, йўловчи транспорт ҳамда алоқа хизматларининг бошқа турлари;
    - иккинчидан, шахс камолоти, мамлакат аҳолисининг маънавий ва жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш, билим ва маънавий неъматларни омаллалаштиришга хизмат қилувчи тармоқлар – таълим, соғликни сақлаш, жисмоний тарбия, маданият, санъат ва бошқалар.
    Социал инфратузилмаларнинг қўйи қисми матбуот, радиоеттириш ва ойнаи жаҳон орқали тарқатиш каби кўплаб алоқа хизмталари соҳаси фаолиятларини ўз ичига олиши мумкин:
    - ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий еҳтиёжлар учун хизмат кўрсатувчи тармоқлар – илм-фан хизмталари, давлат бошқарув хизмталари, суғурта хизматлари, ахборотлаштириш муассасалари ва жамоат ташкилотлари.
    Мамлакатимизда алоқа хизматлари соҳаси бозор инфратузилмасининг таркибий қисмлари, яъни товар ва пул муомаласини тўғри йўналтиришга, истеъмолчилар талабларини инобатга олган ҳолда, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда тузилмасини оммалаштиришга, рақботни ривожлантиришга, шаффофликни таъминлаш орқали “сотувчи бозори”дан “харидор бозори”га ўтишга шарт-шароит яратиб беради.
    Бозор инфратузилмалари – банклар, товар-молия биржалари, суғурта ташкилотлари, аудиторлик фирклари, рилектерлик, брокерлик, реклама ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи корхона, ташкилот (фирмалар)ни ўз ичига олади. Бозор инфратузилмасининг самарали ишлашли замонавий юқори сифатли, кенг имкониятларга ега бўлган алоқа хизмати кўрсатувчи воситаларга боғлиқ. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда алоқа воситалари кўпинча бозор инфратузилмасининг елементи сифатида қаралади.
    Алоқа хизматлари бозори инфратузилмаси тармоқларининг ривожи кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг умумий ҳолатига, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳажмига, тузилиши ва жойлашишига, хизмат кўрсатаётган ҳудуднинг катталигига, ушбу ҳудуд аҳолисининг сони ва жойлашувига боғлиқ. Инфратузилма тармоқлари, алоқа хизматлари соҳалари учун хизмат кўрсатаётган тармоқлар ривожланиш даражаси билан уларнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий салоҳияти ўртасидаги маълум мутаносибликларнинг сақланиш муаммосида алоҳида аҳамият касб етади.
    Шу жиҳатдан олиб қаралганда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳалари ўзига тегишли бўлган инфратузилмаларга ега деган хулосани илгари сўришимиз мумкин. Инфратузилма бугунги кунда бутун дунё мамлакатларида фаолият олиб бораётган барча корхоналар, тармоқларни ўз ичига олиши билан алоҳида аҳамият касб етади. Барча инфратузилма хизматларини истеъмол қилишда умумийлик кузатилади. Табиатан, инфратузилмалар кенг камровлилик хусусиятлари билан бир – бирларидан фарқланади.
    Алоқа хизматлари соҳаси инфратузилма хизматларидан фойдаланишнинг кенг камровлилиги, унинг тармоқ тузилиши билан белгиланади. Инфратузилманинг ишлаб чиқариш фондлари таркибидаги тузилмалар ва узатиш қурилмаларининг салмоқли улуши борлиги бу сифат ва сон жиҳатидан моддий-техник базанинг юқори капитал сиғимига, уни яратиш ва фойдаланишнинг узоқ муддатлилигига олиб келади.
    Юқорида келтириб ўтилган мавжуд вазиятлар ишлаб чиқариш инфратузилмасининг енергетика, транспорт, алоқа каби муҳим тармоқлари фаолиятининг кўплаб соҳалари табиий монополиялар сифатида ўрганилиб, рақобат муҳитини яратиш техник жиҳатдан имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ емаслигига сабаб бўлади.
    Янги Ўзбекистон рақамли иқтисодиёт шароитида алоқа хизматлари фаолияти давлат томонидан тартибга солиниши ва назоратга олиниши жоиз. Алоқа хизматларида ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш жараёнларининг барча иштирокчилари ҳамда бутун жамият манфаатлари енг юқори даражада назорат қилиниши керак.
    Алоқа хизматлари соҳасида инфратузилманинг икки тури, яъни, ишлаб чиқариш ва социал тармоқлари турли таркибий елементлари томонидан бажарадиган бир хил вазифаларнинг мавжудлиги билан тавсифланади, бу икки тур ўзаро ўрин алмашиниши ва бир-бирини тўлдиришини олдиндан белгилаб беради.
    Еътибор қаратамиз, ҳужжатли хабарлар ёки маълумотлар – почта алоқаси, елеcтрон почта, телеграф, телефакс орқали узатилиши мумкин бўлганлиги сабабли, улар маълум миқдорда бир-бирини ўрин алмаштириши ёки бир-бирини тўлдириши мумкин. Бу орқали ҳужжатли хабарлар ёки маълумотларнинг бир шаклига бўлган еҳтиёж иккинчисига бўлган талабни камайтиради ва соханинг ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади.
    Хулоса ўрнида қайд этиш мумкинки, алоқа хизматлари соҳаси тармоқларининг айрим тузилмаларини ривожлантириш нисбатларини таъминлаш ва алоқа хизматлари турларини кенгайтириш – ушбу хизматларга жорий ва келгусида бўладиган талабларни аниқлашнинг иқтисодий томонларини ўрганишни, тармоқ ичидаги тузилмаларни ортималлаштиришни ва келгуси ривожланишни таъминлаш учун ишлаб чиқариш қувватларининг ортимал заҳираларини йаратишни белгилайди.
    Инфратузилманинг муҳим хусусийатларидан бири – фаолийат самараси ушбу тармоқдан ташқарида, йаъни хизматларни истеъмол қилувчиларнинг ҳам боълишидадир.

    Download 1.14 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling